Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент кимё-технология институти


Download 0.94 Mb.
bet23/45
Sana02.11.2023
Hajmi0.94 Mb.
#1740173
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   45
Bog'liq
СИЛИКАТ ВА ҚИЙИН ЭРИЙДИГАН НОМЕТАЛЛ

2. Чинни ишлаб чиқариш жараёни.
Чинни маҳсулотлари ишлаб чиқариш жараёни анча мураккаб жараён ҳисобланади (12-расм).
Чинни буюми таркибига кирувчи чини гили ва гилтупроқни одатда ер остидан кавлаб чиқариш корхона яқинидаги очиқ саёз кон-каръерларда амалга оширилади. Хом аше сидирадиган ва юклайдиган машина-скрепер, бульдозер ёки экскаватор ёрдамида аввло каръер юзаси ўсимлик, кулранг тупроқ, қум ва оҳактош қолдиқларидан тозаланади, оқава ариқлари йўқтилади ҳамда йўли куритилади. Сўнгра турли усулларда асосий хом ашёни кавлаш ва транспорт воситаларига юклаш ишлари амалга оширилади. Ушбу мақсадларга одатда чўмич ҳажми 0,5 дан то 2 м3 га бўлган бир чўмичли, кўпдан кўп ҳолларида чўмичли экскаваторлар қўл келади.
Кварц ва дала шпати каби қаттиқ хом ашёлар портлатиш йўли Билан қазиб олинади ва бир чўмичли экскаватор ёрдамида вагонетка, платформа ёки машиналарга ортилади.
Хом аше рельсли ва рельссиз, даврий ва тўхтовсиз узатиб турувчи машиналар ёрдамида ташилади. Рельсли транспорт воситаларига мотовоз, электровоз, осма симарқон киради. Релссиз юк ташувчи воситаларга эса турли маркали автомашиналар, электролафет, скрепер ва бульдозерлар кўрсатиш мумкин. Юкларни жойдан –жойга узатиб туришда транспорт ва экскаваторлардан шунингдек гидротранспортдан фойдаланилади. Каолин ва гилтупроқ юмшоқлиги туфайли валикли майдалагичда, кварц ва дала шпати эса қаттиқ ва мустахкамлиги






12-расм. Хўжалик – бадиий чини буюмлари ишлаб чиқаришнинг технологик тизими.


сабабли жағли майдалагичлар 100-200 миллиметрли ўлчамда бўлакланади ҳамда болғачали, майдалагичларда 10-30 миллиметргача майдаланади. Ушбу мақсадда зарбий майдалагичлардан ҳам фойланса бўлади.


Гил, кварц ва дала шпати Шарли тегирмонга узлуксиз ишлатилади механизмлар ёрдамида узатилади. Бу ерда майдаланиш жараёни 3-4 соат давомида ҳўл усулда бажарилади. Материаллар сувсиз ҳолда бўлганига Караганда сувда яхши майдаланади, чунки сув майдаланаётган бўлакчаларнинг қаттиқлигини кескин камайтиради.
Чинни буюмлари ишлаб чиқаришда ярим қуруқ усули, пластик усули шликер ёки эритма махсус асбоб ва машиналар ёрдамида қолипланади (10-расм). Қолипланаётган массалар намлиги юқоридаги усулларга кура 6-8, 23-27 ва 35-40 % атрофида бўлади. Биринчи усул кўпроқ электр чинниси, иккинчи усул хўжалик буюми ва учинчи усул эса чинни ёхуд санитария-техника буюмларини ишлаб чиқаришда қўлланилади. Мисол тарикасида тарелка, лаган каби чинни буюмларини олишда пластик масса намлиги 23-24 %, чойнак, кўра ва кувача каби мураккаб буюмларни олишда эса Ушбу ракам 25-27 % тенглигини келтириш мумкин. Уни қуйидаги тизимда кўриш мумкин (13-расм.):

13- расм. Пластик чини массани сувли унлаш ва аралаштириш йўли Билан тайёрлаш тизими.


Чиннининг массасини кукун холдаги тошсимон компонентардан фойдаланилган холда тайёрлаб ҳам олинади. Бу усулга оид технологик тизим қуйидаги 14-расмда келтирилади. Бундай технологик тизимини 12- ва 13- расмлардаги технологик тизимнинг бир варианти деб қараш мумкин.


14-расм. Пластик массани кукунланган тошсимон материаллардан фойдаланилган ҳолда тайёрлаш тизими.


Чинни буюмларга термик ишлов бериш чинни ишлаб чиқариш технологияси энг мураккаб ва масъул жараён булиб, тайёр маҳсулотни маълум даражада сифатини таъминлайди. Қолипланган чини фаянс буюмлари каби қуритилади (11-расм.), сўнгра туннел печларда куйдирилади. Сопол буюмлари каби бу ерда хам термик ишлов икки босқичда олиб борилади. Биринчи боскичда ҳарорат иккинчисига нисбатан камроқ олиб борилади. Масалан, хўжалик – маиший чинниси аввал 900-950 градусли ҳароратда куйдирилади, сирти сирланади ва 1300-1350 даражали ҳароратда иккинчи маротаба куйдирилади. Сўнгра маҳсулот юзаси бўялади ва «олтин суви» берилади.


Термик ишлов каолин, гил ва дала шпати парчаланади. Кварц эса полиморфизм ходисасига дуч келади. натижада уч молекула алюминий (III) оксиди икки молекула кремний (IV) оксиди билан бирикиб, муллит номли ўта мустахкам, иссиқ ва совуқ таъсирига чидамли кмиёвий турғун ва нинасимон моддани ҳосил қилади. Дала шпати эса масса таркибида кўзга илғамас холда эриб, чиннининг ялтираши ва оқлигинитаъминловчи шиша мода ҳосил қилади. Одатда, хўжалик – маиший чинниси таркибидаги бу шишанинг миқдори 40-50% боради. Кварц эса юқори ҳарорат таъсирида тримит номли формага ўтади. Албатта, масса таркибида оз миқдорда бўшлиқ ва ҳаво бўлади.
Шундай қилиб, хўжалик – маиший чинниси таркибига муллит ва тримит минераллари, шиша ва ҳаво киради. Чинни таркибига кирувчи хом ашёлар нисбатининг бузилиши Билан бу модданинг ўзаро миқдори ҳам ўзгаради.
Тошкентлик олимлар томонидан яратилган Янги фосфоритли чини буюмларнинг таркиби эса бошқачароқ. Уларнинг таркибига муллит, анортит, апатит каби минераллар ва шиша киради. Баъзи вақларда тайёр буюм таркибида витлокит номли минерал ҳам учраб туради.
Юмшоқ чиннининг тайёр махсулотларида муллит минерали учрамайди. Уларнинг таркибида шиша моддаси жуда кўп миқдорда бўлади. Бу эса ўз навбатида бундай буюмларнинг оқлиги ва шаффофлигини оширади. Бундай чинни таркибига фосфорли бирикмалар киритилса, у холда шиша моддаси билан бир қаторда анотит ва кристобалит ҳосил булади.



Download 0.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling