Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент кимё-технология институти


Download 0.94 Mb.
bet24/45
Sana02.11.2023
Hajmi0.94 Mb.
#1740173
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   45
Bog'liq
СИЛИКАТ ВА ҚИЙИН ЭРИЙДИГАН НОМЕТАЛЛ

3. Чиннининг асосий хусусиятлари.
Синиғи оқ, сополи зич ва уюшиб қотган бўлиб, сув ва газни ўтказмайди, мустахкам, иссиқлик ва кимёвий моддалар таъсирига чидамлидир. Санитария – гигиена ва механикавий жиҳатдан чинни мармартош ва гранит каби табиий тошлардан ясалган буюмларга яқин туриши Билан фаянс ва яримчинни массаси асосида ишлаб чиқарилган маҳсулотлардан устун келади.
Санитария-техника чини буюмлари маълум гидравлик босимга бардош бериш, кислотага ва сув таъсирига чидамли бўлиши лозим. Уларнинг сув шимувчанлиги ноль атрофида, шакли мунтазам, юзаси силлиқ бўлиши шарт.
Электротехника чинниси олдига ката ва маъсулиятли талаблар қўйилган. Бундай маҳсулотлар хўжалик ва қурилиш чиннисига кўра эгилиш ва узилишга ўта чидамли бўлмоғи даркор. П-3, П-4,5 ва П-6 изоляторларнинг бир минутлик узилишга қаршилик кўрсатиши 2400-4800 килограмгача боради. Электр токи таъсирида уларнинг қаршилик кўрсаткичи эса 4000-8000 килограмм атрофидадир. ШС-6, ШС-10, ШД-20 ва ШД-35 маркали изоляторнинг 1 квадрат сантимер юзасининг эгилишга чидамлилиги 1400-3000 килограммга тўғри келади. Электр токига қаршилик кўрсатишши эса 1х1012 -3,74х1014 ом∙сантиметргача боради.
1487-71 ракамли тармоқ стандарти бўйича бундай буюмларнинг оқлиги барит пластинкаси оқлигига солиштирилганда 55-70% ни ташкил қилади. Улар саккиз марта иссиқ ва совуқнинг кескин ўзгаришига чидамли, бир квадрат сантиметр юзанинг эгилишга қаршилиги 700-900 килограмм, 200 ва 800 градус орлиғида кенгайиш коэффициентлари 40-50х10-7 град-1 га тенг бўлиши зарур. Улар сув ва бошқа суюқликларни шимувчанлиги 0,5 % атрофида бўлади. Бундай буюмларнинг бир куб сантиметр хажмига тўғри келадиган оғирлиги 2,25-2,42 грамм атрофидадир.


4. Чиннининг хўжаликдаги ахамияти.
Чиннидан ясалган маҳсулотлар курилиш, техника ва хўжаликда ката ахамиятга эга. Қурилишда асосан снитария чиннисидан тайёрланган буюмлар ишлатилади. Улар мустахкамлиги, кимёвий турғун ва иссиқ-совуққа бардошлилиги билан алоҳида ажралиб туради.
Техникада қўлланиладиган чинниларга юқори ва паст вольтли изоляторлар киради. Улардан биринчиси частотаси 50 герц, кучланиши эса 1 киловаттдан юқори бўлган саноат электр токини узатишда қўлланилади. Иккинчи тур изолятор хўжаликда кучланиш 500 вольтдан ошмайдиган электр токини узатишда ишлатиб, ўрнатилувчи изолятор деб аталади.
Глинозёмли чинни номи Билан аталувчи массадан техника ўта мустахкам покришка, қувур, радио антенналарнинг изоляторлари, юқори вольтли ўтказувчан изолятор, шунингдек, металлокерамика махсулотлари олинади.
Кейинги йилларда чини маҳсулотларининг халқ хўжалигидаги ахамияти янада ортди. Японияда автомобильларнинг занг олмас ва мустахкам моторининг қобиғи чииннидан ясалди ва синовдан муваффақиятли ўтди. Иттифоқимизнинг кўпгина заводлари, шу жумладан Тошкент ва Самарқанд чинни заводи инженерлари чинни асосида кошинлар яса шва шу йўл Билан мармартош ва гранит плиталарининг ўрнини босиш устида илмий тадқиқотлар олиб борилмоқдалар. Ситаллаштирилган чинни массаси асосида подшипник, радиатор, циклон, фонтан, хайкалча, мозаика, панно ва бошқа деталлар ясаш мумкин.
Олимлар нозик чини буюми ҳамда ёдгорликларни тайёрлаш учун керакли масса ва бўёқларнинг янги турларини топишлари, муҳит таъсирига чидамли сирларини ишлаб чиқаришга изчиллик Билан жорий қилишлари зарур. Тошкент Киме-технология институтининг олимлари томонидан яратилган паст ҳароратда сополаги пишувчи фосфоритли чинни массаси изчиллик билан ишлаб чиқариш зарур. Бу ўз навбатида катта миқдордаги ёқилғи ва хом ашёнитежаш, куйдириш печларининг узлуксиз ремонт муддатини кескин узайтириш имкониятини берган булар эди.
Ўзбекистон чиннисозлари замондошларимизнинг юксак талабларига ижодий меҳнатлари Билан жавоб бериб, турмушимиз равнақига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшмоқдалар. Улар бундан кейин ҳам чиннисозликни ҳар жиҳатдан такомиллаштириб борадилар.



Download 0.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling