Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент кимё-технология институти


Download 0.94 Mb.
bet22/45
Sana02.11.2023
Hajmi0.94 Mb.
#1740173
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   45
Bog'liq
СИЛИКАТ ВА ҚИЙИН ЭРИЙДИГАН НОМЕТАЛЛ

1. Чинни тури ва таркибий кисмлари.
Чинни маҳсулотлари силикатларнинг керамика ва ўтга чидамли материаллар технологияси асосида ишлаб чиқариладиган нафис керамика буюмлари туркумига киради.
Чинни маҳсулотлари хўжалик чинниси, бадиий чинни ва электротехника чиннисига бўлинади. Чиннилар қаттиқ ва юмшоқ чинниларга, шунингдек, юқори ва паст ҳароратда пишувчи маҳсулотларга бўлинади.
Қаттиқ чинни таркибига уч турли хом аше 50% каолин ва гилтупроқ, 25% дала шпат ива 25% кварц қуми киради (9- расм.). Бундай таркибдаги масса сополагининг 1850 градусли хароратда зичлашади. Шу туфайли уларни юқори хароратда пишувчи массалар туркумига қўйиш мумкин. Тошкент Киме-технология институтининг «Силикат моддалар технологияси» кафедраси олимларининг ун беш йил давомида олиб борган илмий тадқиқотлари натижасида қаттиқ чини таркибидаги дала шпат ива кварцни Қора – Тау фосфорит ива Марказий Қизилқум конларидан қазиб олинадиган фосфорити моддаси ёхуд ҳайвонлар суягининг кули Билан алмаштириш мумкинлиги аниқланди. Энг ижобий нарса шуки, Ушбу маҳаллий хом ашёларни чини таркибига киритиш натижасида қаттиқ чиннининг физик-механикавий хусусиятлари Тула сақланиб қолган холда пишиш температураси 200 градусга камайди. Натижада юқори ҳароратда пишувчи масса туридан паст ҳароратда сополаги етилувчи Янги махсулот турига ўтилди.




9-расм. «Каолин-дала шпат ива кремнезем» фазавий диаграммасидаги чинни олиш мумкин бўлган зоналар: 1- юқори иссиққа бардош зона; 2- юқори лектр мустахкамлигига эга бўлган зона; 3-юқори механик мустахкамликка эга зона.



10- расм. Чинни буюмларни қолиплаш станокининг умумий кўриниши: 1-станок шпиндели; 2-патрон; 3-коник ин; 4- юзанинг коник ташқи киёфаси; 5-педалли ишга тушурувчи курилма; 6-пўлатли шаблон; 7-тебранувчи қиялик; 8- болт.






11- расм. Қолипланган чинни буюмларни қуритишда ишлатиладиган конвейерли радиацион қуритгич схемаси: 1-қолипловчи аппарат; 2- қуритгич; 3- вентилятор; 4- привод; 5- қолипловчи станок формаларини қайтарувчи транспортёр.

Юмшоқ чини буюмлари таркибига кварц ва дала шпати кўпроқ киради. Ундаги кварц миқдори 35%, дала шпати эса 34 % булиши мумкин. Юмшоқ чиннининг бир тури бўлган инглиз чинниси таркибига эса 43-49% суяк кули, 16-21% кварц, 18-19% гилтупроқ ва 11-43% чинни гили киради. Бундай чинни сополаги 1250-1280 градусли ҳароратда пишади.


Чинни таркибига кирувчи барча компонентлар технологик жараён ва тайёр махсулотнинг физик-техникавий хоссаларига таъсир ўтказади. Бу ўринда, айниқса, гилларнинг таъсири сезилувчандир.
Гил, тупроқ, лойтупроқ чинни таркибига алюминий (III) оксидини олиб киради. Шу туфайли уларни кимёвий жихатдан алюминийнинг асосий силикати деб караш мумкин. Таркибидаги алюминий (III) оксидининг миқдорига кўра улар икки катта группага ажратилади. Биринчи группага кирувчи гили хом аше таркибида асосий алюминийли оксиднинг миқдори 46% етмайди, иккинчи группага кирувчи юқори глинозёмли хом ашёларда алюминий (III) оксидининг миқдори 46% дан ортиқ бўлади.
Гиллар каолинлар, лойтупроқлар, сухарилар ва сланецли гилларга ажралади.
Каолин гили таркибида 39,5% алюминий (III) оксиди, 46,5% кремний (IV) оксиди ва 14% сув бўлади. Гил таркибида кам миқдорда темир (III), магний, кальций, натрий, калий, барий ва бошқа металл оксидларининг аралашмалари бўлади. Уларнинг кристаллари моноклин сингонияга мансуб. Симметрия кўриниши ўқсиз диэлектрик, фазовий группаси сс. Элементар ячейкаси а, в ва с қирраларининг узунлиги 5, 14, 8,90 ва 14,45 ангстремга тенг. Бета бурчагининг катталиги 100 градус атрофида. Каолиннинг айрим танга ва пластинка кристаллари рангсиз, кўпинча сарғиш ва қизғиш, баъзан яшил ва кўкимтир товланиб туради. Уларнинг қаттиқлиги бирга яқин. Солиштирма оғирлиги 2580-2600 кг/м3.
Каолиннинг жуда кўп конлари маълум. Хитойда бирламчи каолин конлари Кау-Линг тоғида, Яучау-Фуда, Англиянинг Корнуолле Билан Девонширда, Чехословакиянинг Карлова – Вар яқинида, Геманиянинг Бавария Билан Саксония вилоятларида, Франциянинг Лиможа атрофида жойлашган.
МДХ да каолиннинг йирик конлари мавжуд бўлиб, уларнинг кўпчилиги Украина территориясида жойлашган. Украинадаги энг мухим конлар Глуховецк, Часов-Яр, дружкова, Николаевск, Просяновск, Пологск номи Билан маълум. Уларда, асосан, ўтга чидамли каолиннинг бирламчи ва иккиламчи конлари кўп бўлиб, йириклари қаторига Еленинск, Кочкарск ва Киштимск конлари киради. Иркутск областида Трошковск, шарқий Сибирда Балтийск, Узоқ Шарқда Меркушевск конлари маълум. Қозогистоннинг Акмолинск районида бирламчи каолин кони жойлашган.
Ўзбекистон Марказий Осиёнинг бирламчи ва иккиламчи каолин тупроғига бой республикалардан бири ҳисобланади. Ангрен шахри яқинида кўмир хавзасида жойлашган каолинлар миқдори жиҳатидан улкан конлар каторига киради. Бу конларда жойлашган бирламчи каолин миқдори А+В+С1 категориялари бўйича 51,2 миллион тонна, иккиламчи турининг миқдори эса В+С1 категорияларига кўра 200 миллион тоннадан зиёд. Улар жами 70 квадрат километрли майдонни эгаллаб туради
Чинни хом ашёсига қўшилган коалин гили таркибида алюминий (III) оксиди булгани туфайли массанинг ёпишқоқлигини таъминлайди. Улар юқори ҳароратда кимёвий таркибига кирувчи сувни чиқариб юборади ва алюминий (III) оксиди билан кремний (IV) оксидининг муҳим бирикмаси-мулит минералининг хосил бўлишига олиб келади. Уч молекула алюминий ва икки молекула кремний оксидидан ташкил топган ва табиатда эркин холда деярли учрамайлиган муллит кристаллари нинасимон, гоҳида тўрт ёнли призмага ўхшаган булади.
Каолин гили бой магматик ва метаморфок жинслар-гранит, гнейслар, кварцли порфирларнинг нураши туфайли юзага келади. Каолинит пайдо бўлишининг шу процессии сув ва карбонат ангидриди таъсири остида ўтади. Ҳосил булган каолин массаси ювилиб кетади ва суви туриб колган хавзаларда дисперс гил чўкиндиларидан иборат қатламда тўпланади.
Маълум шароитларда регионал метаморфизм процессида юқори температурали муҳит таъсирида каолин гили зич гили сланецга айланади. Харорат 300 градусдан ортиб кетса, каолинитнинг парчаланиши тезлашади. Натижада кристалланган сланецни ташкил этувчи андалузит, силлиманит, дистен, гранит каби минералларга айланади. Каолиннинг нураши пайтида ишқорилар иштирок этса, сланец ўрнига сарицит, слюда, дала шпати кабилар пайдо булади.
Чинни олишда ишлатиладиган лойтупроқ кимёвий таркибига кўра каолин гилига яқин, аммо минералогик таркиби билан кескин фарқланади. Агар коалин гили таркибига каолинит минерали кирса, бу ерда эса икки ва ундан ортиқ гил минералининг табиий аралашмаси тушунилади. Кўпинча гилтупроқ таркиби каолинит (Al2O3∙2SiO2∙2H2O), галлуазит (Al2O3∙2SiO2∙3H2O) ва пирофиллит (Al2O3∙4SiO2∙4H2O) аралашмасидан иборат. Гилтупроқ таркибида бошқа минераллардан кварц қуми, слюда, дала шпати, колчедан кабила роз миқдорда учраши мумкин.
Хом аше аралашмасининг пластик хусусиятларини ошириш мақсадида чинни таркибига бентонит қўшилади. Бундай гилнинг минералогик таркибига монтморилломонит, биотит, кварц, гипс кабилар киради. Бентонит гили Туркманистоннинг Ўғлонлик, Грузиянинг Аскан, Озарбайжоннинг Хильмилин, Қримнинг Курцево ва Ўзбекистоннинг Шўрсу конларидан қазиб олинади.
Чинни таркибига дала шпати ва кварцнинг айрим ёки кварц-дала шпати қуми, пегматит жинслари ҳолида киритса бўлади. Қазиб олинган хом Аше таркиби темир бирикмаларидан ҳоли этилади ва чинни учун зарур моддалар билан бойитилади.
Пегматит таркибидаги кварц миқдори 30% ва ундан юкори бўлса, қимматбаҳо хом Аше ҳисобланади. Унинг кимёвий таркибига фоиз хисобида олинганда 71-75 кремний (IV), 14-18 алюминий (III), 0,1-0,4 темир (III), 0,3-1,3 кальций, 0,07-0,14 магний, 4,3-9,4 калий, 1,3 - 5 натрий оксидлари киради. пегматит таркибида 68,5-70 % дала шпати, 22,2 – 30,1 % кварц ва 1,1-2,7 % слюда учрайди.
Карелия АР, Украина ва Уралда пегматит конлари жойлашган. Карелия конларидаги пегматит пластларининг қалинлаги 6о метрга, узунлиги эса 400 метрга боради. Челябинск ва Екатеринбург областларида пегматит конлари борлиги аникланган. Аммо пластларнинг қалинлиги 0,5-0,7 метр атрофида бўлганлиги туфайли кам қийматга эга.
Ўзбекистондаҳам пегматит конлари бор. Ҳ.М. Абдуллаев, И.Ҳ. Ҳамробоев, Х.Н. Боймухаммедов, К.Л. Бобоев каби геолиог олимлар Ғарбий Ўзбекистонда 15 та пегматит майдонлари борлигини илмий асослаб беришган. Қорақалпоғистон АР территориясида жойлашган Қизилсой пегматит майдони алоҳида аҳамиятга эга. Пегматит тўпламининг узунлиги 500 метр, қалинлиги эса 1,2 метр.
Пегматит ўрнига кварц-дала шпати қумларини ишлатиш мумкин. Бундай қум конлари Қашқадарё ва Самарқанд областларида учрайди. Қашқадарё областидаги Чияли кони запаси 38 млн. тоннани, Самарқанд областидаги Илонсой кони запаси эса 37,8 млн. тоннани ташкил этади.



Download 0.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling