Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент кимё-технология институти


Мавзуга оид таянч сўз ва иборалар


Download 0.94 Mb.
bet30/45
Sana02.11.2023
Hajmi0.94 Mb.
#1740173
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   45
Bog'liq
СИЛИКАТ ВА ҚИЙИН ЭРИЙДИГАН НОМЕТАЛЛ

Мавзуга оид таянч сўз ва иборалар.


Оловбардош материал – 1580 0С ли ҳарорат ва эриган металл (шиша, цемент ва хоказо) таъсиридан емирилмайдиган, ўтда ёнмайдиган, суда зангламайдиган ўтга пишиқ суний тош.
Оловбардош табиий материал – гранит, оҳактош, доломит, қумтош каби юқори ҳароратга чидамли табиий минерал ёки минераллардан ташкил топган композиция.
Оловбардош материаллар классификацияси – оловбардош материаллар олиш учун ишлатиладиган хом ашъё ва тайёр маҳсулотнинг физик ва кимёвий табиатига, уларнинг кимёвий-минералогик таркибига ҳамда тайёрлаш технологиясига асосланган ва саккиз группа (кремнеземли, алюмосиликатли, магнезиалли, хромитли, цирконли. Углеродли, оксидли ва оксидсиз модда)га ажратилган турлаш.
Оловбардош материаллар тайёрлаш усуллари – шликер ёки эритмадан қуйилган, пластик шакллаш асосида олинган, яримқуруқ пресслаш ва пластик кукунсимон массаларни жипслаштиришга асосланган технологик жараёнлар.
Шамот – пишгунча куйдирилган (кўпинча 900-1000 0С ли ҳароратда) ва оловбардош буюмлар ишлаб чиқаришда хом ашъё сифатида ишлатиладиган ўтга чидамли гил ёки каолин.
Шамот ғишти – ўтга чидамлилиги 1670-1730 0С бўлган, таркибида эримайдиган созтупроқ ёки каолин (боғловчи модда) ва оддий шамот (сувсизлантирилган асос)дан ташкил топган оловбардош сунъий материал.
Ярим нордон оловбардош ғишт – таркибидаги глинозёмнинг миқдори 28% гача бўлган оловбардош материал.
Юқори глинозёмли ғиштлар – таркибида алюминий оксиди кўп бўлган куйдирилмаган гилга куйдирилган каолин ёки шамот аралаштириб қорилган лойдан қуйилган ғиштни махсус песда 1450-1500 0С тампературада пишириш ўли Билан олинади.
Кремнеземли ғишт – кремнезем асосида олинганва юқори харорратли шароитда ишлашга мўлжалланган мунъий оловбардош материал.
Ўтга чидамли махсулотларнинг хароратга чидамлилик бўйича турланиши – ўтга чидамли (1580-1770 0С), юқори температурага чидамли (1770-2000 0С) ва жуда юқори температурага чидамли (2000 0С дан юқори) турларга ажратиш.

Download 0.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling