Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент кимё-технология институти
Ўтга чидамли материалларнинг ишлатилиш соҳаси
Download 0.94 Mb.
|
СИЛИКАТ ВА ҚИЙИН ЭРИЙДИГАН НОМЕТАЛЛ
4. Ўтга чидамли материалларнинг ишлатилиш соҳаси.
Ўтга чидамли ғиштлар асосан қора металлургия саноатида чўян ва пўлат эритиладиган домна, мартен, кислородли конвертор ва электр печларнинг ички деворларига ишлатилади. Шунингдек, пўлат қуйиш қурилмаларининг чўмич, стакан, пробка ва втулкалари каби қисмлари ҳам шундай материаллрадан ясалади. Саноатдаги печларнинг ёки қўраларнинг пойдевори ва деворларига ҳам шамот, мулит, мулит-кроунд, кроунд каби материаллар ишлатилади. Кейинги вақтларда металл эритиш комбинатлари прокат цехларининг улкан иситувчи печларида кроунд ва муллит каби материални қўлланиш катта иқтисодий самара бермоқда. Динас ғиштлар иссиқлик таъсирида 15% кенгаяди. Шунга кўра улар ҳамма вақт юксак температура таъсирида бўладиган иншоатларнинг гумбазига, ҳаво иситгичларнинг иссиқлик тарқатувчи қисмларига ишлатилади. Печларнинг тез емириладиган қисмлари, пўлат қуйиш стаканлари магнезитли ғиштлардан терилади. Рангли металлургия саноатида ўтга чидамли материаллар қора металлургиядаги нисбатан камроқ ишлатилади. Бу ерда кўпроқ хромитли, цирконлиматериаллар қўлланилади. Жумладан, мис эритиладиган конвертор печь девори магнезитли ғиштдан терилади ва шлаклар таъсирига чидамлилигини ошириш мақсадида юзига юпқа қатлам қилиб магнетитли материал қопланади. Ёқилғида ишлайдиган қўралар, шу жумладан алюминий эритиладиган печлар, шунингдек, платина, титан, палладий, рутений каби металлар эритиладиган тигеллар учун цирконли ғиштлардан фойдаланилади. Юқорида айтиб ўтилган маҳсулотларнинг ўндан бир қисми саноат қурилишларида ишлатилади. Масалан, ғишт пишириладиган печлар, яъни даврий ва узлуксиз ишлайдиган хумдонлар асосан шамот ва динас ғиштлардан қурилади. Биноларнинг ички ва ташқи безакларини тайёрлаш вақтида ишлатиладиган қолиплар, томбоп черепицалар, керамика кошинлар, канализация учун ишлатиладиган қувурлар, санитария-техника буюмлари, қолаверса, ўтга чидамли материалларнинг ўзлари ана шундай печларда пиширилади. Гипс қайнатиладиган қозон, портландцемент тайёрланадиган айланма печь, оҳактош куйдириладиган шахта, шиша пишириладиган ванналарнинг юксак температура таъсирига учрайлиган қисмлари шамотли материаллардан ясалади. Энергетика ва транспорт машинасозлиги корхоналарида, тракторсозлик ва қишлоқ ҳўжалиги машинасозлиги заводларида, озиқ-овқат, Киме саноатлари корхоналарида, темир йўл ва бошқа соҳаларда ҳам ўтга чидамли материаллар тобора кўпроқ қўлланилмоқда. Улардан циклон, радиатор, қувур, иссиқлик изоляцияси, электр изоляцияси ва вакуумга турғун деталлар тайёрлашда фойдаланилмоқда. Масалан, цирконийли оксид реактив двигателларда коррозия ва эрозиядан сақловчи қатлам сифатида қўлланилмоқда. Атом реактори қуришда ҳам улар ишлатилади. Берилий оксидидан ясалган конструктив элементлар ядро энергетикасидан реакторларнинг секинлатгичлари ва қайтаргичлари вазифасини бажармоқда. Магний оксиди температуранинг кескин ўзгаришига бардош беради. Шунинг учун реактив двигателларнинг айрим деталлари, ракеталарнинг конуссимон тумшуқ қисми шундай материаллардан тайёрланади. Электроника соҳасида ҳам бундай материаллардан кенг фойдаланилмоқда. Мамлакатимизда қора металл прокати ишлаб чиқариш ўн биринчи беш йиллик оҳирида 14-17 процент, цемент ишлаб чиқариш 13-15 процент кўпайтирилади. Шунингдек, шиша, керамика буюмлар, рангли металлургия маҳсулотлари ҳиссаси ҳам ортади. Бу эса ўтга чидамли материалларни 1980 йилдагига нисбатан 17-20 процентдан кўпроқ ишлаб чиқаришни тақазо этади. Республикамизда саноатнинг ўтга чидамли материаллари, буюмлар ишлаб чиқарадиган тармоғини кенг ривожлантириш учун барча имкониятлар мавжуд. Марказий Осиёдаги Геология ва минерал хом ашё илмий-тадқиқот институтида, Ўзбекистон фанлар академиясининг Хабиб Абдуллаев номидаги Геология ва геофизика институтида, Тошкент кимё-технология институтида ва Геология министрлиги “Кимёгеолноруд” трестида меҳнат қилаётган олимлар ва мутаҳассисларнинг фикрича, Ангрен каолини мазкур соҳа учун ноёб ҳом ашъё бўлиб ҳисобланади. Республикамизда сифатли шамот тайёрлаш учун бир қанча тадбирларни амалга ошириш, чунончи, мавжуд технологияни Ангрен гилмоясига мослаб ўзгартириш, зарур қурилмалар ўрнатиш, гилмояни бойитиш зарур. Бу соҳада ишлайдиган малакали мутаҳасислар тайёрлаш масаласи аллақачон ҳал бўлган. Тошкент кимё-технология институтида кўп йиллардан буён шундай мутахассис-инженерлар етишиб чиқмоқда. Институтнинг “Силикат материаллар технологияси” кафедраси олимлари Ангрен каолинининг сифатини ўрганиб, унга турли кимёвий моддалар таъсирини текшириб, бу хом ашёдан тайёрлаш мумкин бўлган ўтга чидамли маҳсулотларнинг хоссаларини яхшилаш, сифати ва мустаҳкамлигини ошириш соҳасида диққатга сазовор ишлар қилмоқдалар. Хозирги кунда Ангрендаги «Кулол», Тошкентдаги чинни, Чирчиқдаги «Ғазалкентойна», Қувасойдаги «Кварц» ва бошқа бир қатор корхоналарда оз миқдорда бўлса хам ўтга чидамли шамот ғиштларни ишлаб чиқариш бошланди. Ушбу кичик цехларда хом-ашъё сифатида куйдирилмаган Ангрен каолини ва оловбардош ғишт чиқиндиларидан фойдаланилмоқда. Республикамизда каолин каби хом ашёнинг кўплиги, юқори малакали мутахассислар мавжудлиги, олимларнинг тинимсиз изланишлари ўта юксак температурага чидамли маҳсулот ишлаб чиқарувчи механизация-лашган катта корхоналар қуриб ишга тушуриш учун имкон беради. Ишончимиз комилки, яқин йилларда Ўзбекистонда ана шундай корхоналар етарлича қурилиб, ўтда ёнмайдиган ва сувда зангламайдиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Download 0.94 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling