Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент кимё-технология институти


Мавзуга оид таянч сўз ва иборалар


Download 0.94 Mb.
bet25/45
Sana02.11.2023
Hajmi0.94 Mb.
#1740173
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   45
Bog'liq
СИЛИКАТ ВА ҚИЙИН ЭРИЙДИГАН НОМЕТАЛЛ

Мавзуга оид таянч сўз ва иборалар.
Чинни – каолин, ўтга чидамли тупроқ, дала шпат ива қумдан ташкил топган, термик ишлов берилган, зич, мустахкам, кимёвий ва бошқа муҳитларга бардошли бўлган материал.
Қаттиқ чинни – таркибига уч турли хом Аше-каолин ва гилтупроқ, дала шпати ва кварц киради. Бундай таркибдаги масса сополаги 1350 градусли ҳароратда зичлашади.
Юмшоқ чиннибуюмлар таркибига каолин, кварц ва кўпроқ миқдорда дала шпати, суяк кули, гилтупроқ киради. Бундай чини сополаки 1250 – 1280 градусли ҳароратда пишади.
Каолин гили – таркибида алюминий (III) оксиди бўлгани туфайли массани ёпишқоқлигини таъминлайди. Улар юқори ҳароратда кимёвий таркибга кирувчи сувни чиқариб юборади ва алюминий (III) оксиди билан кремний (IV) оксидининг муҳим бирикмаси-муллит минералининг ҳосил булишига олиб келади.
Дала шпати - таркибида калий, натрий оксидлари мавжуд булган, тошсимон материаллар гурухига кирувчи тоғ жинси. Чиннини пишириш жараёнида шиша фаза хосил бўлишига хизмат қилади.
Ўтга чидамли тупроқ – чинни массаси таркибида пластикликни таъминловчи компонент сифатида ишлатилади.
Кварц – чини массаси таркибида пластикликни таъминловчи компонент сифатида ишлатилади.


Назорат саволлари.

  1. Чиннининг қисқача яратилиш тарихи ҳақида нималарни биласиз?

  2. Чиннининг қандай турлари мавжуд ва таркибий қисмлари қандай фарқланади?

  3. Чини ишлаб чиқариш жараёнининг тизимини келтиринг.

  4. чиннининг асосий хусусиятлари нимадан иборат ва улар қандай аниқланади?

  5. Қаттиқ ва юмшоқ чинниларнинг асосий хусусиятлари нималардан иборат?

  6. Чинни олишда ишлатиладиган каолин моддасининг асосий конлари қайси мамлакатда жойлашган?

  7. Ангрен каолини хақида қандай маълумотларга эгасиз?

  8. «Каолин-дала шпати-кремнезем» диаграммасини чизиб беринг.

  9. Чиннининг халқ хўжалигидаги аҳамияти ҳақида гапириб беринг.

  10. Чинни махсулотлари Ўзбекистон худудидаги қайси корхоналарда чиқарилади?




Download 0.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling