Шиша шиша буюмлар ва ситаллар


Download 1.74 Mb.
bet1/12
Sana26.01.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1125743
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
4-БОБ. ШИША. ШИША БУЮМЛАРИ

шиша. шиша буюмлар ва ситаллар

Таянч иборалар: кварц қуми, оҳактош, сода, шиша, шиша буюмлар, нур ўтказувчанлик, мустаҳкамлик, шиша пакетлар, кичик эмиссияли ойналар, безак ойналар, ситаллар, шлак ва тош эритмалари буюмлари.

4.1 Умумий маълумотлар

Шиша ва шиша тайёрлаш жараёни антик Египет, Месопотамия, Греция ва Римда эрамиздан аввалги 30-40 асрларда маълум бўлган. Кейинчалик Хитой ва Марказий Осиё мамлакатларига шиша тайёрлаш технологияси турли худудлардан кириб келган. Ўзбекистонда мустақиллик туфайли шиша ва шиша буюмлар ишлаб чиқарувчи заводлар, цехлар кўпаймоқда. Шулар жумласига 1996 йилда қуриб ишга туширилган Чирчиқ, Қувасой шиша заводларини киритиш мумкин. Бундан ташқари бир томонлама нур ўтказувчи, шишапакет, рангли ва автомобилсозлик учун уч қатламли шишалар ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда.

Шиша ва шиша буюмлар қуйидаги жихатлари билан синфларга бўлинади: кимёвий таркибга кўра: оксидли (силикатли, кварцли, боратли, фосфатли ва ш.к.); кислородсиз (галогенли, нитратли ва ш.к.); ишлатилиш соҳасига кўра; қурилиш, меъморчилик, техник, шиша идишлар ва шиша толалар.

4.2 Шиша ишлаб чиқариш

Шиша ишлаб чиқаришда асосий хом ашё сифатида кварц қуми оҳактош, сода ва натрий сулфати ишлатилади. Шиша қоришмасини пишириш ҳароратини пасайтириш учун унга сода, натрий сулфати қўшилади. Агар кварц қуми ва содадан иборат қоришмадан шиша олинса, ним шаффоф сувда эрувчан шиша бўлади (Na2Si03). Қоришма таркибига оҳактош ёки доломитни киритиш шишани сувда эримаслигини таъминлайди.

Силикатли шиша 15000С ҳароратда махсус шиша эритиш хумдонларида олинади. Масса ҳарорати 800-9000С етганда силикатлар ҳосил бўлиш жараёни бошланади. Ҳарорат 1150-12000С бўлганда масса шаффофлашади, лекин таркибида кўп ҳаво пуфакчалари бўлади. Шиша массасидаги ҳаво аралашмалари 15000С чиқиб кетади ва шиша қиёмига етади. Массани қолиплаш ҳарорати 200-3000С атрофида бўлиб, қуюқлиги кимёвий таркибига боғлиқ. SiO2, Al2O3, ZrO2 оксидлари массани қуюқлаштирса, Na2O, CaO, Li2O оксидлари аксинча, суюқлаштиради. Шиша массасини эриган холатда узоқ муддат ушлаш унинг структурасини аморф ҳолатидан кристалл ҳолатга қайта ўтишга олиб келади.


Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling