Кўпик шишадан ўлчамлари 1000х500х125 мм ёки 500х500х125 мм ли блок ва плиталар тайёрланади. Кўпик шишани арралаш, кесиш ёки пармалаш мумкин. Ундан тайёрланган буюмлар совуққа ҳамда кимёвий агрессив муҳитларга чидамли бўлади. Кўпик шиша қурилишда кўп қатламли темирбетон панелларда, ғишт ва ёғоч тахта деворларда, поллар ва қаватлараро плиталарда, иссиқлик изоляцияси қатлами сифатида ишлатилади. Сирти 4000С гача қизийдиган ускуна ва қувурларни қоплашда ҳам иссиқлик изоляцияси материали тарзида ишлатиш мумкин. Шиша тола-боросиликат шишасини юқори ҳароратда эритиб, диаметри 0,0002-0,03 мм тешикдан тортиб чиқариб, ғалтакларга ўраб олинади. Шиша толасини узлуксиз равишда олиш технологияси 4.3-расмдан схема тарзида кўрсатилган. 1-эритмали ванна; 2-эритма оқими; 3-иситгич; 4-сиқилган ҳаво ва буғ узатиладиган мослама; 5-центрифуга; 6-шиша толаси. Шиша толасининг чўзилишдаги мустаҳкамлиги жуда катта (2000-4000 МПа). Толанинг диаметри кичрайса унинг мустаҳкамлиги ҳам камаяди. Шиша толаси (диаметри 0,04 мм) ўртача зичлиги 40-50 кгм3. Шиша толасининг чўзилишдаги мустаҳкамлиги жуда катта (2000-4000 МПа). Толанинг диаметри кичрайса унинг мустаҳкамлиги ҳам камаяди. Шиша толаси (диаметри 0,04 мм) ўртача зичлиги 40-50 кгм3. Шиша толасидан тайёрланган ип, мато, намат, плита, қобиғ ва ш.к. лар қаватлараро плиталар, пардеворлар, том ва ёпма плиталар тайёрлашда иссиқлик изоляцияси материали сифатида ишлатилади. Чиқинди ҳисобланган чигал ва катта диаметрли шиша толасидан пресслаб олинган шиша наматни битум ёки смолаларда шимдирилган маҳсулот қурилиш конструкцияларнинг ер ости қисмини коррозиядан сақлаш, иссиқлик трассаларида изоляцияловчи материал сифатида ишлатилади. Энергиятежамкор шишапакет. Совуқ кунларда оддий ойна қўйилган хоналарда 50% гача иссиқлик йўқотилиши кузатилади ҳамда ойналарга яқин жойда ҳарорат анча паст бўлади. Мутахассислар бу ҳолатни “совуқ девор фаоллиги” деб аташади.
Do'stlaringiz bilan baham: |