Шиша шиша буюмлар ва ситаллар


Кичик эмиссияли шишапакетлар икки ва кўп камерали оддий шишапакетлардан авзаллигини кўрсатади


Download 1.74 Mb.
bet10/12
Sana26.01.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1125743
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
4-БОБ. ШИША. ШИША БУЮМЛАРИ

Кичик эмиссияли шишапакетлар икки ва кўп камерали оддий шишапакетлардан авзаллигини кўрсатади.

Кичик эмиссияли ойналар икки камерали шишапакетларга нисбатан 20% иссиқлик тежамкор ҳисобланади.

Бундай ойналар ёз кунлари қуёш нурини қайтаради, чунки нурни қайтариш фаоллиги икки томонлама бўлади, натижада хонада салқин ҳаво сақланади.

Бир камерали энергиятежамкор шишапакетда резонанс ҳолати кузатилмайди, ушбу ҳолат икки ва қўп камерали шишапакетларда рўй беради.

Кичик эмиссияли шишапакетлар ташқи ойналар ишлатилса ҳам шовқиндан изоляция қилади. Оддий ҳолларда, одатдаги 4 мм ойна ўрнига 6 мм, хатто 8 мм ойна ишлатилади.

Шишапакет ойналарнинг иссиқлик-физик хоссалари қуйидагича:


Шиша тури

Эмиссия
коэффициенти

Иссиқлик узатиш қаршилиги Ro, м2 K/BT СПО (қуруқ ҳаво)

Иссиқлик узатиш қаршилиги Ro, м2 K/BT СПО Ar билан

Оддий шиша

2,85

0,35

0,37

Юмшоқ қоплама

0,04

0,56

0,68

Қаттиқ қоплама

0,15

0,50

0,58

4.7 Шлак ва тош эритмасидан ишланган буюмлар

Темир рудасини эритиб чўян олганда эритма юзига суюқ шлак кўтарилади. Уни турли шаклдаги қолипларга қуйиб, қурилиш учун буюмлар олинади. Бундай буюмлар поллар қуришда, қоплама плиталар сифатида агрессив муҳит таъсир этадиган жойларда кўплаб ишлатилади. Бундай технология асосида тез ва арзон қурилиш буюмларини тайёрлаш мумкин.

Айнан шу усул билан базалт, қумтош, карбонатли тоғ жинсларини эритиб, қолипларга қуйиб юқори мустаҳкам, агрессив ва атмосфера муҳитига чидамли буюм олиш мумкин. Хом ашёнинг тури олинган буюмнинг хоссаларига ва рангига таъсир қилади.


Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling