Шишапрофилит қобирға, швеллер, тавр, яримайлана, пакет кўндаланг кесимли (профилли) бўлиб, махсус мустаҳкам шишадан тайёрланади. Швеллер профилли шиша профилит эни 250-500 мм, пакетлиники 250-300 мм бўлиши мумкин. Уларнинг арматурали ва арматурасиз, рангли ва рангсиз турлари бўлиб, йиғилаётганда махсус совуққа ва сув муҳитига чидамли мосламалар (прокладка) ёрдамида зичлаштирилади. Улар саноат бинолари, спорт иншоотлари, транспорт тўхташ жойлари қурилишида ишлатилади (4.2-расм).
4.2-расм. Икки ва уч қатламли шишапакетлар (а). Шишапакет тугунларининг конструктив ечими-елимланган (б), кавшарланган (в) ва пайвандланган(г)
1-шиша; 2-ҳаво (газли) қатлам; 3-таянч рамкаси; 4-елимловчи ва зичлаштирувчи қатлам; 5-қўрғошинли қотишма асосидаги қатлам; 6-шиша юзидаги металлаштирилган қатлам; 7-кавшарланган қатлам; 8-шиша пайвандланган тугун.
Шиша найлар ингичка капиллярдан тортиб то диаметри 150 мм гача бўлган қалин деворли ҳолда ишлаб чиқарилади. Шиша найлар кимё, озиқ-овқат, доришунослик, медицина ва саноатнинг бошқа тармоқларида ишлатилади. Улар ичи силлиқ бўлиб, гигиена талабларига жавоб беради. Шиша найлар мўрт, эгилишдаги мустаҳкамлиги кичик, иссиққа бардошлиги 400С атрофида бўлади. Шиша найлар ингичка капиллярдан тортиб то диаметри 150 мм гача бўлган қалин деворли ҳолда ишлаб чиқарилади. Шиша найлар кимё, озиқ-овқат, доришунослик, медицина ва саноатнинг бошқа тармоқларида ишлатилади. Улар ичи силлиқ бўлиб, гигиена талабларига жавоб беради. Шиша найлар мўрт, эгилишдаги мустаҳкамлиги кичик, иссиққа бардошлиги 400С атрофида бўлади. Кўпик шиша бир тартибда жойлашган юмалоқ ковакчаларнинг (диаметри 0,1-0,6 мм) ўзаро юпқа шиша девор билан ажратилишидан ҳосил бўлган. Кўпик шиша саноатда ишлаб чиқариладиган шиша чиқиндиларни обдон туйиб, унга газ ҳосил қилувчи қўшилмалар (кокс, оҳактош, мармар ва ш.к.) қўшилади ва 700-9000С эритилиб, қолипга қуйилади. Суюлтирилган шишада қўшилмалар газ ҳосил қилади ва қотиш жараёнида буюмда майда ғовакчалар пайдо бўлади. Бу эса буюмнинг ўртача зичлиги, иссиқлик ва товуш ўтказувчанлигини камайтиради. Кўпик шишанинг ғоваклиги 85-95%, ўртача зичлиги 200-400 кгм3, иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти 0,08-0,12 Втм0С, сиқилишдаги мустаҳкамлиги 0,5-12,5 МПа атрофида бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |