Иссиқ нурларни ютувчи ойна оддий ойнадан кимёвий таркибида темир, кобалт, никел оксиди бўлиши билан фарқ қилади. Ойнанинг бу тури даволаниш, болалар боғчалари, гулхона, қишки боғ, бино ва иншоотларни ромларига ўрнатилади. Нур қайтарувчи ойна гулли ва хиралаштирилган турларга бўлиниб, хона ичи кўринмаслиги учун дераза, эшик ромларига ўрнатилади. Гулли ойна қуйилаётганда махсус валиклардан фойдаланилади. Хиралаштирилган ойна эса, қум оқими билан оддий ойнани қайта ишлаб тайёрланади. Арматураланган ойнани куйдирилган, хромланган, никелланган пўлат тўр билан кучайтириб тайёрланади. Бу ойна силлиқ ва тўлқинсимон бўлиб, ойна синдирилганда сочилиб кетмаслигини таъминлайди. Унинг ўлчамлари: узунлиги 1200-2000 мм, эни 400-1500 мм. Тобланган ойна оддий ойнани 540-6500С ҳароратда қиздириб ва аста-секин совутиб олинади. Тобланган ойнанинг зарбий ва эгилишдаги мустаҳкамлиги оддий ойнага нисбатан бир неча баробар юқори. Тобланган ойна витриналар, эшиклар, балкон, зинапоя тўсиқлари ва бўлмалар тайёрлашда ишлатилади. Радиоактив нурларга бардошли ойнани шихта таркибига қўрғошин, литий, бор, кадмий ва цезий оксидлари (0,25-1,5%) қўшилиб тайёрланади. Бундай ойналар атом электростанцияларида, реактор қурилмалари хоналарида, изотоплар тайёрлайдиган корхоналарда ишлатилади. Кўп қаватли ойна (триплекс) оддий ва арматураланган бўлиб, асосий ва оралиқ (амортизацияловчи) қатламлардан иборат. Бу ойна тури синдирилганда майдаланса ҳам сочилиб кетмайди. Иссиққа бардошли ойна боросиликатли бўлиб, таркибида бор, рубидий ва литий оксидлари бўлади. Бу ойна тури 2000С ҳароратга чидайди ва ҳароратдан чизиқли кенгайиш коэффициенти оддий ойнадан 2-3 марта кам бўлади (2-4.10-6 0С). Безаш ойнаси меъморчилик, декорация ишларини бажаришда ишлатилади. Безаш ойнаси рангли, ёрқин, ялтироқ, атмосфера муҳитига чидамли ва мустаҳкам бўлиши керак. Безаш панеллари ойнаси (стемалит) тобланган полировкаланган қалин ойна (6 мм) ички юзасига рангли керамик бўёқлар қопламаси суртилиб олинади. Стемалит жамоат бинолари-меҳмонхоналар, вазирликлар, экспомарказлар ва ш.к. ларни безашда ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |