Шиша шиша буюмлар ва ситаллар


Download 1.74 Mb.
bet11/12
Sana26.01.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1125743
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
4-БОБ. ШИША. ШИША БУЮМЛАРИ

Хом ашёнинг эриш ҳароратини пасайтириш учун плавик шпат (СаF2) сингари қўшимчалар қўшилади. Майда донали бир хил структурали масса олиш учун хом ашё таркибига минераллаштирувчи қўшимчалар (хромит, магнезит ва ш.к.) қўшилади. Эритма кимёвий таркибини ўзгартириш билан унинг иссиққа бардошлигини, ҳароратдан чизиқли кенгайиш коэффициентини, мустаҳкамлигини, агрессив муҳитга чидамлигини бошқариш мумкин.

Айниқса, домна ва мартен печлари шлакларидан қурилиш материаллари тайёрлаш иқтисодий самара беради. Чунки, печдан махсус қориштиргичга узатилган, 1350-14500С ҳароратдаги шлакка исталган қўшимча аралаштириб қуйиш, штамплаш, прокатлаш ва центрафугалаш усулларида буюмлар тайёрлаш имконияти мавжуд.

4.8 Ситаллар ва улар асосидаги буюмлар

Ситаллар-шиша кристаллар шишани қисман ёки тўла кристаллаш усулида олинади. Ситалл олиш учун шиша хом ашёси ва махсус минерал қўшилмалар жуда тоза холда ишлатилади. Ситаллга махсус хусусиятлар бериш учун кристалланиш катализаторлари-титан, литий, цирконий ва ш.к. лар бирикмалари эритилган холатида аралаштирилади. Ситалл олишда шихта қўшимча равишда иссиқлик билан қайта ишланади; бунда шиша кристалланади ва муайян хусусиятларга эга бўлади. Ситаллар кулранг, қора, жигарранг, крем рангида, рангли, шаффоф ва хиралашган бўлиши мумкин. Улар атмосфера ва агрессив муҳитларга, юқори ҳароратга бардошли бўлади. Диэлектрик хусусияти эса, электр ҳароратга бардошли изоляторлар тайёрлашда фойдаланилади.

Ситалларнинг сиқилишидаги мустаҳкамлик чегараси 500МПа, иссиққа бардошлиги 200-7000С, хатто 10000С бўлади.

Шлакситалл металлургия шлаки, кварц қуми ва кристаллизаторларни махсус хумдонларда аралаштириб тайёрланади. Кристаллизаторлар сифатида титан, фосфор оксидлари, фтор тузлари, темир ва марганец сулфатлари массага нисбатан 4-5% ишлатилади. Шлакситалл оқ рангли, ясси ва махсус юзали (шлифланган, полировкаланган) холда чиқарилади. Унинг юзасига керамик сирловчи материаллар билан исталган ранг бериш мумкин. Шлакситалл ўртача зичлиги 2500-2600 кгм3, сиқилишдаги мустаҳкамлик чегараси 500-600 МПа, эгилишдаги мустаҳкамлиги 90-130МПа, эластиклик модули 11.104 МПа,ишлатилиш ҳарорати 9500С гача бўлади. Шлакситалл кимёвий муҳитларга чидамли, сув ўтказмайди, кам едириладиган бўлгани учун тротуар, йўл қопламаларида, бардюр тошлари ўрнида, биноларни ички ва ташқи томонлардан безашда, том ёпишда, деворбоп буюмлар сифатида ишлатилиши мумкин.


Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling