Мавзуга оид таянч сўз ва иборалар.
Сопол – гилтупроқ, дала шпати, қум каби компонентлардантермик ишлов бериш натижасида олинган қаттиқ материал.
Тупроқли фаянс буюмлари – кулолсозлик буюмлари номи Билан юритилади. Агар улар сирланган ва гул чизилган бўлса, сирланган гулдор сопол номли буюмлар.
Қурилиш ва саноат қурилиши материаллари – деворбоп ва безакбоп сопол буюмлар, канализация учун ишлатиладиган сопол қувурлари санитария-курилиш сопол буюмлари.
Оҳакли фаянс – юмшоқ фаянс. Бу фаянс турига «турк» фаянси, ярим фаянс буюмлари киради. Бу маҳсулотлар форс сополсозлигига асосланган бўлиб, унинг таркибида гил, кварц, дала шпат ива оҳактош бўлган.
Қаттиқ фаянс – ранги оқ, сополи ғовак, сирти сир Билан қопланган бўлади. Буларга ванна, унитаз, умивалник, бак ва бошка буюмлар киради.
Назорат саволлари.
Сунъий сопол буюмлари ишлаб чиқаришнинг қисқача тарихи ҳақида маълумот беринг.
Сопол қандай турларга булинади?
Сопол буюмларнинг хусусияти қандай ва қайси сохаларда ишлатилади?
Сопол ишлаб чиқариш усуллари ҳақида тушунча беринг.
Сопол ишлаб чиқариш истиқболлари ҳақида қандай фикрдасиз?
6-маъруза. Чинни.
Ваъз режаси:
Кириш сўзи.
Чинни тури ва таркибий кисмлари.
Чинни ишлаб чиқариш жараёни.
Чиннининг асосий хусусиятлари.
Чиннининг хўжаликдаги ахамияти.
Мавзуга оид таянч сўз ва иборалар.
Назорат саволлари.
***
Кириш сўзи.
Юқорида нафис керамика ва унинг биринчи вакили – сопол ҳақида маълумот берилда. Қуйида нафис керамиканинг иккинчи вакили – чини ҳақида маълумотлар келтирилади.
Ҳозирги вақтга келиб мустақил Ўзбекистон давлати ҳам чиннисозлик ривожланган марказларидан бирига айланди. Токент, Самарқанд, Қувасой ва Хива каби гигант корхоналарнинг довруғи бутун дунёга ёйилди. Республика бўйича ўнлаб кичик чини корхоналари қурилди ва кўпгина ёшлар иш билан таъминланди. Натижада ёшлар орасидан бу соҳани ёктирадиган чиннисоз мутахассислар етишиб чиқишди.
Do'stlaringiz bilan baham: |