Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент кимё-технология институти


Download 0.94 Mb.
bet18/45
Sana02.11.2023
Hajmi0.94 Mb.
#1740173
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   45
Bog'liq
СИЛИКАТ ВА ҚИЙИН ЭРИЙДИГАН НОМЕТАЛЛ

5-маъруза. Сопол буюмлар.

Ваъз режаси:


Кириш сўзи.

  1. Сопол турлари.

  2. Сопол буюмларининг хусусияти ва ишлатилиши.

  3. Сопол ишлаб чиқариш усуллари.

  4. Сопол ишлаб чиқариш истиқболи.

Мавзуга оид таянч сўз ва иборалар.
Назорат саволлари.
***


Кириш сўзи.
Сополсозлик керамика саноатининг бир қисмини ташкил қилади. “Керамика” юнонча сўз бўлиб, тупроқ, фаянс, куйдирилган материал ёхуд кулолчилик буюми каби маъноларни англатади. Керамика маҳсулоти деганда тупроқ ёки тупроқ билан бошқа табиий минерал хом ашё аралашмасидан сув қўшиб пластик масса олиш, уни қолиплаш ва куйдириш йўли билан тайёрланган техника, қурилиш, хўжалик ёки санъат буюми тушунилади.
Керамика ва ўтга чидамли материаллар технологияси асосида ишлаб чиқиладиган буюмлар анъанавий керамика (қурилиш ва нафис керамика), техника керамикаси (юқори ўтга чидамли оксидли керамика, силикат ва алюмосиликатли керамика, титанатли, ферритли, карбидли, нитридли, баридли, силицидли керамика) ва ўтга чидамли материаллар (алюмосиликатли, динасли, магнезитли, шпинелли, форстеритли модда ва хоказо) дан ташкил топган.
Сопол буюмлари қурилиш ва саноат қурилиши материаллари, техника материаллари ва маиший-хўжалик материалларига бўлинади.
Қурилиш ва саноат қурилиши материалларига деворбоп ва безакбоп сопол буюмлар, канализация учун ишлатиладиган сопол қувурлар, санитария-қурилиш сопол буюмлари киради. Техника материаллари эса галъваника элементлари қобиғи, кимевий чидамли сопол буюми, фильтрловчи ковак сопол, нур техникаси сополи каби маҳсулотлардан ташкил топган. Маиший-хўжалик материаллари ва буюмларига сополдан ясалган бадиий-декоратив буюмлари киради.
1. Сопол турлари.
Сопол маҳсулотлари буюмнинг кимевий ва минералогик таркибига ёхуд ишлатиладиган хом ашё турига қараб классификацияланади. Масалан, улар хом ашё тури ва миқдорига қараб тупроқли фаянс, оҳакли фаянс, қаттиқ фаянс, шамотли фаянс ва ярим чинниларга бўлинади.
Тупроқли фаянс буюмлари қадимий бўлиб, кулолсозлик буюмлари номи билан юритилади. Агар улар сирланган ва гул чизилган бўлса, сирланган гулдор сопол номини олади. Милодий XV асрга келиб , машҳур италиялик кулолсоз - хайкалтарош Лука делла Роббианинг сирланган сопол буюмларини ишлаб чиқаришдаги улкан ишлари туфайли бу соха Италиянинг Фаенца шаҳарида тараққий қилади. Гулдор кулолчилик буюмлари фаянс буюмлари деб атала бошланди. XVI асрларга келиб француз ҳайкалтароши Бернара Палиссининг тадқиқотлари асосида италия фаянсининг янги тури-фламанд фаянси, XVI-XVIII асрда эса Дельфте шаҳрида голланд фаянси яратилди. Бу буюмлар таркибига 80-85 процент юқори ҳароратда эрийдиган тупроқ билан 15-20 процент куйдирилган чақмоқтош кирган. Айрим ҳолларда буюмларнинг оқлигини ошириш мақсадида таркибига чинни гили қўшилади. Чақмоқтош ўрнига эса табиий кварц ва қум ишлатиш мумкин. Тупроқли фаянс массаси рангли, оқимтир ва сарғимтир бўлиши мумкин. Унга суркаладиган сир эса енгил эрийдиган шаффоф ёки сидирға ширадан иборат. Унинг сополаки зич ва маҳкам бўлади.
Оҳакли фаянс - юмшоқ фаянс ёҳуд ўрта аср фаянси номи билан машҳур. Бу фаянс турига “турк” фаянси, ярим фаянс буюмлари киради. Бу маҳсулотлар милодий X-XVIII асрларга оид бўлган форс сополсозлигига асосланган бўлиб, унинг таркибида 30-40 процентли гил, 30-50 процент кварц, 0-10 процент дала шпати ва 10-15 процент оҳактош бўлган. Баъзи ерларда оҳактош ўрнига доломит минерали ҳам ишлатилади. Одатда уларнинг юзаси таркибида қўрғошин оксиди бўлган сир билан қопланади. Қўлланилаётган сир рангли, оқ ва шаффоф бўлиши мумкин.
Қаттиқ фаянс - фаянс буюмлари орасида муҳим ўринни эгаллайди. Фаянснинг бу тури дала шпатили фаянс номи билан ҳам аталади. XVIII асрнинг бошларида немис ҳунармандлари биринчи бўлиб бундай сопол буюмларни кашф этишди. Уларнинг массаси таркибига 45-65 процент кулранг гилмоя, 25-40 процент қумтош ва 8-15 процент дала шпати киради. Гилмоя қисман чинни гили, дала шпати эса ишлаб чиқариш чиқиндиси билан алмаштирилиши мумкин.
Шамотли фаянс буюмлари олишда масса таркибига кўп миқорда шамот қўшилади. Шамотни ўз навбатида чинни гили ёки бошқа алюминий (III) оксидига бой бўлгани гилмояни юқори ҳароратда бир неча соат давомида қиздириш йўли билан олинади. Шамотли фаянс юзасига қалин ангоб, сўнгра шаффоф бўлмаган сир суртилади. Ангобни ишлатишга шамотли фаянс таркибига кирувчи гилмоя восита бўлади. Одатда бу хом ашё ёғли ва ёпишқоқ бўлиши керак. Охирги хусусиятлар эса таркибида темир ва алюминий моддалари кўп бўлган гилларга мансуб.
Файертон номи билан аталувчи шамотли фаянс массаси таркибига 25-45 процент шамот киради. Ёғли гилмояга қўшилувчи бу модда заррачаларининг ўлчами 2-5 мм оралиғида бўлиши керак. Масса таркибига 4 процент пегматит, 18 процент қумтупроқ, 3 процент ўта юқори ёпишқоқ гил ва 0,1 процент сода қўшилиши мумкин.
Ярим чинни буюмларни ишлаб чиқаришда қаттиқ фаянсдаги каби хом ашёлар ишлатилади. У санитария-гигиена ва механика жиҳатидан қаттиқ фаянс билан чинни ўртасидаги оралиқ материалдир. Одатда ярим чинни таркибига 48-50 процент гил ва каолин, 40-50 процент кварц ва 5-10 процент дала шпати кирган бўлади. Агар масса таркибига озроқ миқдорда пишиқликни оширувчи ва куйдириш интервалини катталаштирувчи доломит, магнезит ёки тальк қўшилса, бундай маҳсулотни магнезиалли фаянс деб аталади. Қолипланган хом маҳсулотларнинг куйдириш процессини 30-60 процент барит минералини масса таркибига киритиш билан яхшилаш мумкин. Бундай маҳсулот баритли фаянс номи билан юритилади. Сопол идишлар ясаш учун соғ тупроққа 10-15 процент ёпишқоқликни оширувчи бентонит номли гил қўшилади. Бу эса буюмнинг чўзилувчанликка мустаҳкамлигини оширади ва бентонитли фаянс деб аталади.
Сопол маҳсулотлари тайёрлаш усули, ишлов бериш тури, структураси, қаттиқ майда заррачаларнинг ёпишқоқлиги, сирпанувчанлиги, кислотага барқарорлиги ва шунга ўхшаш бошқа факторлар асосида қисм, группа ва турларга бўлинади. Тайёрлов усулига кўра, маҳсулотлар шликер ёки эритмадан қуйилган ва пластик қолипланган, шунингдек, ташқи юзасига кўра, сирланган ва сирланмаган буюмларга бўлинади.



Download 0.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling