Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент кимё-технология институти


Техника керамикаси махсулотларини ишлаб чиқариш


Download 0.94 Mb.
bet33/45
Sana02.11.2023
Hajmi0.94 Mb.
#1740173
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   45
Bog'liq
СИЛИКАТ ВА ҚИЙИН ЭРИЙДИГАН НОМЕТАЛЛ

3. Техника керамикаси махсулотларини ишлаб чиқариш.
Техника керамикаси маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологияси кўп қиррали. Унда анъанавий керамика технологияси ҳам ва ноанъанавий технологиялар ҳам кенг ўрин олган.


22-расм. Инструмент сифатида қўлланувчи керамик материалларни олиш технологик схемаси.


Бундай маҳсулотларни олишда кўпроқ ҳом ашъё сифатида кукунсимон материаллар олиш, уларни диспергирлаш, қўшимча компактлаш ва пишириш муҳим операциялар ҳисобланади.


Инструмент сифатида қўлланувчи керамика материалларини олишда уч турли технологик жараёнлар қўлланилади:
1. Аралашма тайёрлаш, совуқ пресслаш ва куйдириш;
2. Аралашма тайёрлаш, иссиқ пресслаш ва куйдириш;
3. Аралашма тайёрлаш, иссиқ изостатик пресслаш ва куйдириш.
Биринчи усул қўлланилганда таннархи арзон, сифати эса пастроқ маҳсулотлар олинади. Уларнинг говаклиги 2% атрофида бўлади. Иккинчи усул қўлланилганда ғоваклиги 0,5% атрофида бўлган мустаҳкамлиги юқори маҳсулот ҳосил бўлади. Учинчи усул ҳам юқори кўрсатгичларни беради, аммо мураккаб ва қимматбаҳо электр печини талаб қилади. Печ ичидаги газ босимининг миқдори 100 МПа дан юкори бўлишлиги эса маҳсулот таннархининг ошиб кетишига олиб келади.
Техника керамикаси маҳсулотларини ишлаб чиқаришдаги биринчи операция-хом ашъёни майдалашга оиддир. Шарли ёки вибрацион тегирмонда майдаланган хом ашъё заррачаларининг ўлчами 1-3 мкм атрофида бўлаши керак.
Иккинчи йирик жараён буюмларни қолинлашга оид. Бу ерда асосан 8 усулда қолиплаш мавжуд:
1. Сувли суспензияни гипсли формаларга қуйиш;
2. Турли вариантларда кукунсимон массаларни пресслаш;
3. Пластификатор қўшилган массаларни пресслаш ва ярим маҳсу-лотни обточка қилиш;
4. Пластификатор қўшилган иссиқ шликерни босим остида қолиплар-га қуйиш;
5. Пластификатор қўшилган массаларни протяжка қилиш;
6. Юқори ҳароратда графитли қолипларда пресслаш;
7. Сувли ёки органикали шликерни пленка ҳолатида куйдириш;
8. Иссиқ парафинли шликерни қотириш ва ҳоказо.

Куйдирилган керамик материал
(Брикет, гранула)



Дағал майдалаш





Вариант 1



Вариант 2



Юқори актив моддалар


иштирокида куруқ
усулда майдалаш

Золдирли тегирмонда хул усулда майдалаш





Фильтр-пресслаш




Абсолют куруқ холатгача


қуритиш ва куйдириш



Куйма шликер тайёрлаш





Шликерни вакуумлаш





Босим остида металл қолипларга куйиш





Оправка





Нуқсонларни йўқотиш





Тозалаш, ювиш, сирлаш





Куйдириш





Тайёр буюмлар омбори


23-расм. Босим остида буюмларни куйиш технологик жараёнларининг принципиал тизими.


Юқорида туртинчи усулга оид босим остида буюмларни куйиш технологик жараёнларнинг принципиал тизими берилади. Схемада-ги биринчи вариантда анъанавий керамика технологияси буйича майда дисперсли порошок хўл усулида золдирли тегирмонда тайёрланиб, фильтр-прессга узатилади ва сувсизлантирилади. Сўнгра 250-300оС ли ҳароратда қуритилади. Сўнгра порошок таркибига сирт-актив модда ва пластификатор киритилади. Иккинчи вариантда эса дағал хом ашъё вибрацион тегирмонда сирт-актив моддалар иштирокида қуруқ усулда майдаланилади. Сўнгра маҳсус аппаратларда порошокга пластификатор қўшилади.
Куйдириш жараёни ҳам энг асосий операциялардан биридир. У бир неча периодларни ўз ичига олади:
1 период 20-150оС - парфин эрийди ва моддага сингийди. Парафин бундай шароитда парчаланмайди.
2 период - 150-300оС - парафин куяди ва интенсив парчаланади.
3 период - 300-400оС - углеродли қолдиқ бутунлай ёниб кетади ва буюм марказидаги парафин парчаланади;
4 период - 400-(900-1200оС) - углерод бутунлайин учиб чиқиб кетади ва буюм сополаги етилади. Бу ҳарорат оксидли ва юқориглинозёмли массалар учун 1100-1200оС ни, стеатитли масса учун 900-1000оС ни ва ниҳоят барий титанатли масса учун 900оС ни ташкил этади.



Download 0.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling