Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент кимё-технология институти


Техника керамикаси маҳсулотларининг ишлатилиши


Download 0.94 Mb.
bet34/45
Sana02.11.2023
Hajmi0.94 Mb.
#1740173
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   45
Bog'liq
СИЛИКАТ ВА ҚИЙИН ЭРИЙДИГАН НОМЕТАЛЛ

4. Техника керамикаси маҳсулотларининг ишлатилиши.
Юқорида келтирилган 6-жадвалда техника керамикасини қўлланувчи
асосий областлар келтирилган. Алюминий оксидли керамика оловбар-дош материали, вакуумли техника детали, кимёвий турғун ва электро-изоляция маҳсулоти сифатида ишлатилади. Цирконий оксидли керамика-дан оловбардош материал ва конструкцион керамика буюми сифатида фойдаланилади. Бериллий, торий ва уран оксидли керамика ядро энергетикасининг асосини ташкил этади. Карбид, нитрид, борид ва силицидлар асосида эса электрқиздиргичлар ясалади ва конструкцион деталлар олинади.
Техника керамикаси маҳсулотлари инструментал материаллар сифати-да ҳам кенг қўлланилади. Синтетик олмос порошоги ва бор нитридининг зич модификацияларини юқори босим остида куйдириш йўли билан юқо-ри қаттиқликка эга бўлган поликристалл материаллари олинади. Бундай материаллар кесувчи инструмент сифатида ишлатилади. Si-Al-O-N систе-масидаги массаларни Al, Mg, Be, Y, Ti, Zr элементлари билан модифицировкалаш орқали эса юқоридагилардан ҳам афзалроқ кесиш учун хизмат килувчи инструментлар ясалмоқда ва ишлатилмоқда.
6-жадвал
Куйдирилган BeO оксидидан турли усулларда тайёрланган буюмларнинг хоссалари

Шакллаш усули

Куйдириш ВеО зичлиги




г/см3

%

Сувли шликердан куйиш

2,7-2,85

90

Чузиш

2,85-2,9

95

Куруқ усулда пресслаш

2,9-2,95

97

Босим остида куйиш

2,9-2,95

97-98

Иссиқ усулда пресслаш

3-3,01

99

7-жадвал
Синтетик муллитнинг пишиш ҳароратига баъзи қўшимчаларнинг таъсири



Қўшимча

Оғирлик бўйича қў-шимча миқдори,%

Пишиш харорати, оС

Пишиш оралиги, град.

Пишиш хароратини пасайиши, град.

Қўшимчасиз

-

1590

100-150

-

MgO

1
2

1510
1450

110
70

80
140

CaO

1
2

1520
1470

110
70

70
120

MgO+CaO

2

1410

70

180

MnO

1
2

1520
1470

110
100

70
120

Техника керамикаси маҳсулотларини техникада қўллаш Япония, АҚШ, Германия, Франция, Жанубий Корея каби давлатларда жадал суръатларда амалга оширилмоқда. Жумладан 2010 йилга келиб Японияда иссиқлик двигателларининг 40% керамикага алмаштирилади. АҚШ да бу рақам 25% ни, Германияда 10% ни ташкил этади. Умуман олганда АҚШ да конструкцион керамика маҳсулотларининг 35-38% ни, Японияда эса электроника учун мўлжалланган керамиканинг 48% тини дунё бозорига етказиб бериш мўлжалланган. Юқорида номи кўрсатилган мамлакатларда янги керамика маҳсулотларининг йиллик хажмий ўсиши 14-27% ни ташкил қилиши режалаштирилган. Яна бу мамлакатларда техника керамикаси маҳсулотларининг янги функционал вазифалари ҳам аниқланмоқда.



Download 0.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling