Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент кимё-технология институти


Download 0.94 Mb.
bet42/45
Sana02.11.2023
Hajmi0.94 Mb.
#1740173
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   45
Bog'liq
СИЛИКАТ ВА ҚИЙИН ЭРИЙДИГАН НОМЕТАЛЛ

Ячейкали бетон


400







Ишлаб чиқарилган керамзит ўлчамига кўра шағал (5-40 мм) ва қум (5 мм дан кичик) га, ҳажмий оғирлиги (кг/м3) га кўра 12 маркага ажралади: 150, 200, 250, 300, 350, 400, 450, 500, 550, 600, 700 ва 800. Керамзит шағали мустаҳкамлигига кўра А ва Б классларга бўлинади. Маркаларига нисбатан мустаҳкамлик 4-60 кг/см2 оралиғида жойлашган. Шартли ёпиқ ғоваклар миқдори шағалда 60 дан 90 % гача бўлади. Совуққа чидамлилик 8 % гача оғирликни йўқотиш шарти билан 15 циклни ташкил этиши зарур. Катта ўлчамли доналарнинг энг майда заррачаларга нисбати 1,5 дан ошмаслига ҳам талаб қилинади. Қайнатишда оғирликни йўқотиш, SO3 миқдори, маркаларга нисбатан сув ютувчанлик ва намлик процент ҳисобида олганда керамзит учун 5,1 , 15-25 ва 2 ни ташкил этади.


Керамзит майда донали тўкилувчан материал сифатида енгил конструкцияли иссиқликни ҳимояловчи ва конструкцион енгил бетонлар ясаш, иссиқлик изоляцияси қуруқ қоришмаси тайёрлаш ва бошқа мақсадларда ишлатилади.
Алгопорит доналарининг ўлчамига кўра худди керамзит каби шағал ва қумга ажралади. Аглопорит шағали қуритилган ҳолда ҳажмий оғирлигига кўра 5 маркага ажралади: 400, 500, 600, 700 ва 800. Уларнинг мустаҳкамлиги эса маркаларга кўра 4 дан юқори ва 12 кг/см2 дан паст бўлмаслиги керак. Совуққа чидамлилиги 15 циклдан кам бўлмай, шу жараёнлардаги оғирликни йўқотиши 10 % дан ошмаслиги зарур. Қиздириш жараёнидаги оғирликни йўқотиш 3 % дан ошмаслиги даркор. Иссиқлик ўтказувчанлик коэффиценти доналар ўлчамига боғлиқ ҳолда 0,1-0,22 ккал/м.соат.град. ни ташкил этади.
Алгопорит иссиқлик изоляцияси қатлами сифатида, енгил конструктив иссиқлик изоляцияси бетонлари олиш ва бошқа ҳолларда кенг ва кўп миқдорда ишлатилади.
Боғловчи модда (цемент, оҳак ёки туйилган шлак), гилтупроқли компонент (кварц қуми, кул ёки туйилган туф), ғовак ҳосил қилувчи модда ва сувдан тайёрланган ковак бетоннинг ўртача зичлиги 350-400 кг/м3 атрофида бўлади. Сиқилишдаги мустаҳкамлик чегараси камида 0,8, эгилишидаги мустаҳкамлик чегараси - 0,3 МПа, 25-5 0С температурада иссиқлик ўтказувчанлиги - 0,093 Вт/(м.к).
Ковак бетондан тўсувчи конструкциялар, иссиқликни изоляциялаш учун деталлар - плиталар, қобиқлар ва сегментлар тайёрланади.
Тоғ жинслари ва металлургия шлакларидан суюқлантириб олинадиган толали материал - минерал пахта ўта зичлигига кўра 75, 100 ва 125 маркаларга ажратилади. Минерал пахта ёнмайди, лекин чангийди. Шунинг учун минерал пахтани тикиб ва турли хил боғловчи моддалар (синтетик моддалар, битумлар, крахмал, цемент ва бошқалар) билан ёпиштириб буюмлар тайёрланади. Бутун боғловчи наматнинг ҳажми оғирлиги 100-200 кг/м3, иссиқлик ўтказувчанлик коэффиценти 0,04-0,05 ккал/м.соат.град., чўзилишдаги мустаҳкамлик чегараси 0,05-0,12 кг/см2 ва намлиги 2 % атрофида бўлади.



Download 0.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling