Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент кимё-технология институти


Мавзуга оид таянч сўз ва иборалар


Download 0.94 Mb.
bet43/45
Sana02.11.2023
Hajmi0.94 Mb.
#1740173
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   45
Bog'liq
СИЛИКАТ ВА ҚИЙИН ЭРИЙДИГАН НОМЕТАЛЛ

Мавзуга оид таянч сўз ва иборалар.
Иссиқлик ҳимояловчи материал – турар жой, саноат ва бошқа маиший хоналар, турли иссиқлик агрегатлари (саноат печи, буғ қозони, иссиқлик ўтказгичи ва ҳоказолар) да иссиқликни тежаш (чиқариб юбормаслик, иссиқликни киритмаслик) учун мўлжалланган материал.
Иссиқлик ҳимояловчи материаллар классификацияси – кимёвий таркиб, ўтга чидамлилик ва ташқи кўринишига асосланган турланиш. Кимёвий таркибга кўра анорганик (минера) ва органик материалларга ажралади. Ўтга чидамлилик нуқтаи назаридан оддий иссиқликни изоляцияловчи (750 0С гача хароратда ишлатилади) ва ўтга чидамли (750 0С дан юқори хароратда ишлайди) енгил буюмларга ажратилади. Ташқи кўринишига кўра улар сочиладиган, ўрама ҳолида ишлатиладиладиган ва плита кўринишида ишлаб чиқариладиган доналарга бўлинади.
Ёнмайдиган иссиқлик ҳимояловчи материал- асбест ва асбест таркибли (вулканит ва совелит), вермикулит (диатомит ва перлит) таркибли, минерал ва шиша момиқ таркибли, кўпинча, керамика технологияси асосида куйдириб олинган жинс.
Иссиқлик ҳимояловчи материал белгиси – уларга хос бўлган говаклиликдир. У фоизга бериладиган кўрсаткич бўлиб, барча ғоваклар хажмининг материал хажмига бўлган нисбати.
Макроғоваклилик- ўлчамлари ката ва кўз илғайдиган даражада бўлган ғоваклилик.
Микроғоваклилик – ўлчами кичик ва фақат мировкоп ёрдамида номоён бўладиган ғоваклилик.
Очиқ ғовак – тарқалган, очиқ ҳолатида бўлган ва бир-бирига туташиб кетган ғоваклилик.
Иссиқлик ҳимояловчи материал мустахкамлиги – юкори ғоваклилик мустахкамликни пасайтиради. Одатда бундай материалларнинг сиқилишга мустахкамлиги 1 см2 юзига хисобланганда 1 дан 15 кг гача булади. Айрим ҳолларда айниқса, куйдирилган керамикали турида бу кўрсаткич анча юқори бўдади.
Қўшимчалар – ғовакли тузилиш ҳосил бўлиши учун хизмат қилувчи алюминий пудра, пергидрол, сапонин, елимли канифол, алюмосульфонафтен, гидролизлаш қон каби моддалар.
Керамзит – осон суюқланадиган гиллар ёки гили сланецларни куйдириб пишириш йўли Билан олинадиган ва енгил бетонлар ишлаб чикаришда кенг қўлланиладиган сунъий ғовакли тўлдиргич.
Аглопорит – массасининг атркиби икки компонент – гилтупроқ ва кўмир саноати чиқиндиларнидан ташкил топган ва ғовак тузилишига эга бўлган сунъий иссиқлик ҳимояловчи.

Download 0.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling