Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент кимё-технология институти


Тайёр материалларнинг фазовий, кимёвий ва гранулометрик таркиби


Download 0.94 Mb.
bet40/45
Sana02.11.2023
Hajmi0.94 Mb.
#1740173
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   45
Bog'liq
СИЛИКАТ ВА ҚИЙИН ЭРИЙДИГАН НОМЕТАЛЛ

7. Тайёр материалларнинг фазовий, кимёвий ва гранулометрик таркиби.
Иссиқ ҳимояловчи керамика ва оловбардош материалларнинг фазовий таркиби турлича бўлади. Маҳсулот кўпинча барқарор кристалл ва кристаллогидратлардан ташкил топади. Агар маҳсулот ишлаб чиқаришда юқори ҳароратли куйдириш жараёни қўлланилган бўлса озми-кўпми шиша фазаси пайдо бўлиши табиий ҳол.
Сунъий ғовакли тўлдирғич керамзит қумининг фазовий таркиби уч фазадан ташкил топган бўлади:
1. Ўлчами 5 мм дан кичик бўлган заррачаларнинг оксидланган қатлами SiO2 - R2O3 - RO - R2O системасига таалуқли кристаллардан иборат. Бу ташқи қатламнинг миқдори, мустаҳкамлиги ва зичлиги юқори бўлади.
2. Маҳсулотнинг марказий қисми яримшаффоф шишасимон фазадан ташкил топган бўлади. Бундай кўпчитилган шар формасидаги бўлакчалар миқдори 25 процентгача боради. Агар куйдириш температураси юқорироқ бўлса бу миқдор албатта ортади.
3. Шишасимон заррачалар орасидаги кавакчалар ҳаво билан тўлган бўлади. Бундай кавакчалар ўлчами 0,3-0,4 мм дан то 0,15 мм гача боради.
Керамзит қумининг кимёвий таркиби юқорида келтирилган эди. Куйдириш жараёнида чиқиндилар куйиб кетади. Шунинг учун тайёр маҳсулотда хом ашъёга нисбатан SiO2, AI2O3, Fe2O3, FeO, CaO, MgO, Na2O ва К2О ларнинг миқдори ошиқроқ бўлади.
Керамзит қумининг гранулометрик таркиби қуйидаги жадвалда берилган (16-жадвал).
16-жадвал.
Керамзит қумининг гранулометрик таркиби.

Элак тешиклари
ўлчами, мм ҳисобида

2,5-5


1,2-2,5


0,6-1,2


0,5-0,6


0,15-0,5


0,15


Доначалар миқдори,
% ҳисобида

7,5


14


30,5


25


10


13


Аглопорит номли сунъий иссиқликни ҳимояловчи материалнинг фазовий таркиби асосан шишасимон бўлакчалар ва оз миқдордаги кристалл тузилишга эга бўлган моддалардан ташкил топган. Шиша фазаси юқори ҳарорат натижасида пайдо бўлса, кристалл фаза хом ашъёдаги қўшилмалар туфайли ёки юқори температурада ҳосил бўлган эритманинг кристалланиши орқали ҳосил бўлиши мумкин.


Аглопоритнинг кимёвий таркиби уни ишлаб чиқаришда қўлланган хом ашъёлар - қумоқ тупроқли, қумлоқ ер, аргиллит, тупроқли сланец ва кўмир саноати ҳамда иссиқлик электр станциялари чиқиндилари таркибига куйдириш жараёнида учиб чиқиб кетган компонентларга коррентировка киритиш йўли билан аниқланади.
Аглопоритнинг гранулометрик таркиби шағал ва қум учун турличадир. Шағал доначалари ўлчамлари 5-40 мм атрофида бўлиб, қум маҳсулоти учун 5 мм дан кичикдир.



Download 0.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling