Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент кимё-технология институти
Download 0.94 Mb.
|
СИЛИКАТ ВА ҚИЙИН ЭРИЙДИГАН НОМЕТАЛЛ
8. Хоссалари ва қўлланиши.
Иссиқликни изоляцияловчи материаллар саноатда, граждан ва саноат қурилишида, иссиқлик энергетикасида кенг қўлланилади. Уларни қўллаш қуйидаги афзалликларга олиб келади: 1.Иссиқлик ёки совуқлик исрофи анча камаяди; 2.Ёқилғи ҳамда энергия тежамкорлигига эришилади; 3.Технологик жиҳознинг турғун режимда узоқ вақт ишлаши таъминланади; 4.Буғ, газ, иссиқ сув ва турли маҳсулотларни уларнинг ҳароратларини кам ўзгарган холда узоқ масофаларга узатишни таъминлайди; 5.Қурилиш конструкцияларининг иссиқлик ва товушни изоляция қилиш хусусиятини оширади; 6.Девор ва бошқа тўсувчи конструкцияларнинг қалинлиги ва массасини камайтиришга олиб келади; 7.Асосий қурилиш материаллари сарфини камайтиради; 17-жадвал. Турли материаллардан ясалган йирик ўлчамли ташқи деворлар қўлланишига оид техник - иқтисодий кўрсатгичлар.
8.Саноат ва граждан қурилиши таннархини арзонлаштиради; 9.Хавфсиз меҳнат шароити яратилади. Ушбу афзалликларни 17-19 жадвалларда келтирилган маълумотлар тахлилидан ҳам кўриш мумкин. 16-жадвал маълумотлари танаси бутун қурилиш ғиштидан иссиқликни ҳимояловчи материалга ўтишда девор қалинлиги 66 см дан 16 см гача ва огирлиги 1240 кг дан 171 кг гача камайиши мумкинлигини яққол кўрсатади. Иссиқлик ҳимояси тежамкорлиги нақадар муҳим омил эканлиги 18-жадвал маълумотларидан кўриниб турипти. 1 м2 қувур изоляциясининг самарадорлиги 10 марта ва ундан ҳам юқоридир. 18-жадвал. 1 м2 трубопроводда қўлланилган иссиқлик изоляцияси самарадорлиги кўрсатгичлари.
Иссиқлик ҳимояловчи материаллар ҳароратга анчагина чидамли бўлади. Органик материаллар чидамлилиги пастроқ, керамика технология-си асосида куйдириб олинган материалларники юқори бўлади (19-жадвал). 19-жадвал. Иссиқлик ҳимояловчи материалларнинг ҳарорат бўйича қўлланиш кўрсатгичлари.
Download 0.94 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling