Техника керамикаси маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологияси – анъанавий ва ноанъанавий керамика технологиялари асосида маҳсулот олишга мўлжалланган, таркибига хом ашъё сифатида ишлатиладиган мах\ҳсулотлар синтези, диспергирлаш ва классификациялаш, дозалаш вва унлаш, аралаштириш ва гранулалаш, қолиплаш (пресслаш) ва иссиқлик бериш (қуритиш ва пишириш), қўшимча ишлов бериш (механикавий, кимёвий ва бадиий) ва сифатини текшириш каби жараёнларни Узида мужассамлаштирган тизим;
Назорат саволлари.
«Техника керамикаси» термини нимани англатади?
Техника керамикаси махсулотларига қандай буюмлар киради?
Техника керамикаси буюмларининг қандай турлари мавжуд?
Техника керамикаси махсулотларини ишлаб чиқариш ҳақида тушунча беринг.
Инструмент сифатида қўлланувчи керамика материалларини олиш технологик схемасини ёзиб Беринг.
Босим остида буюмларни куйиш технологик жараёнининг технологик жараённинг принципиал тизимини келтиринг.
«Техника кермика» си маҳсулотлари қандай хосса-хусусиятларга эга?
Техника керамикаси ишлаб чикариш технологик тизимидаги куйдириш асосий операциясининг куйдириш жараёни периодларини санаб беринг.
Техника керамикаси махсулотлари қайси соҳаларда ишлатилади?
9-маъруза.
Иссиқлик химояловчи ва оловбардош материалларни ишлаб чиқариш.
Ваъз режаси:
Кириш сузи.
Иссиқлик ҳимояловчи материалларнинг таърифи ва бўлиниши.
Иссиқлик ҳимояловчи материалларнинг сифати учун қўйиладиган талаблар ва уларнинг асосий хоссалари.
Иссиқлик ҳимояловчи материаллар ишлаб чиқаришда ишлатиладиган хом-ашъёлар.
Қўшимчалар.
Масса (шихта) нинг таркиби.
Ишлаб чиқариш технологиясининг андозавий тизими.
Тайёр материалларнинг фазовий, кимёвий ва гранулометрик таркиби.
Хоссалари ва қўлланиши.
Мавзуга оид таянч сўз ва иборалар.
Назорат саволлари.
***
Кириш сузи.
Иссиқлик ҳимояловчи материалларнинг инсон ҳаётидаги роли жуда катта. Улар турар жой, саноат ва бошқа қурилмаларга берилаётган иссиқликни тежамкорлик билан сарфланишини таъминлайди. Иссиқлик ҳимояловчи материал саноат печи, буғ қозони, иссиқлик ўтказгичидан иссиқликни чиқариб юбормаслик учун, баъзи ҳолларда эса (совитиш камераси, яшаш хонаси ва бошқаларга) иссиқлик киришидан ҳимоя қилади. Улар табиатда учрайдиган кўп материаллар асосида олиниши мумкин. Уларнинг кенг ишлатиладиган керамзит ва аглопорит номлари билан аталувчи турлари хом-ашъёси, уларни қайта ишловга жалб этиш ва иссиқлик таъсирида етилтириш паст ҳароратда эрувчан тупроқ асосида қурилиш керамикаси олиш технологиясига айнан ўхшаш бўлганлиги туфайли уларни шартли равишда керамика материаллари туркумига киритиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |