55
ИСК ҳосил бўлган бўлса, худди шу триптофан миқдорида, стоционар
шароитда ўстирилганда культурал суюқликда 41.2 мкМ миқдорида ИСК ҳосил
қилиши аниқланди. Энг қизиқарлиси, триптофан миқдори 4.0 мМ дан 5.0 мМ
гача қилиб белгиланганда, суюқ озуқа муҳитини чайқалатиб ўстирилган
шароитда ИСК ҳосил бўлиши 34.2-34.4 мкМ дан кейин ўзгармаганлиги қайд
этилди.
Бунинг тескариси иккинчи ўстириш шароитида кузатилди.
Жумладан,
триптофан озуқа муҳитига 4.0-5.0 мМ миқдорида қўшилганда стоционар
ўстириш усулида ИСК ҳосил бўлиши 58.3 мкМ дан 60.2 мкМ гача ошганлиги
қайд этилди. Демак, культурал суюқлик шаклидаги триходерма замбуруғидан
ўсимликлар ўсишини бошқарувчи биопрепарат тайёрлашда ўстириш шароити
ва триптофан миқдорига эътибор қаратиш мақсадга мувофиқдир.
Кейинги
тадқиқотларимизда Озуқа муҳитида замбуруғ биомассасининг ИСК ҳосил
қилиш имконятлари кўриб чиқилди (5-жадвал).
5-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: