Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус талим вазирлиги Тошкент архитектура қурилиш институти
Кадастр тузиш мақсадларида истиқболли давлат
Download 0.73 Mb. Pdf ko'rish
|
davlat kadastri asoslari
Кадастр тузиш мақсадларида истиқболли давлат
геодезик тармоқни барпо этиш 4.1. Хорижий тажрибалар Ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларда кадастр тузиш учун қўлланилаётган геодезик тармоқни барпо этиш тажрибаларини ўрганиш ва таҳлил қилиш натижаси шуни кўрсатдики, шаҳар геодезик тармоқни яратишга ўта катта аҳамият бериш керак экан. Шаҳар геодезик тармоғи ўз навбатида асосий ва тўлдирувчи тармоқдан иборатдир. Тармоқни барпо этишда, унга қуйидаги талаблар қўйилади: - геодезик пунктларнинг ўзаро жойланиши ҳолатининг аниқлиги; - 46 - - Давлат Геодезик Тармоқ билан, қолаверса унинг бошланғич пункти билан боғлиқлик аниқлиги; - тармоқ пунктларининг зичлиги; - ўлчанган миқдорларга доир тузатмаларни камайтириш. Европа мамлакатларида белгиланган мезонлар бўйича шаҳар ер кадастрини тузиш учун пунктларнинг зичлиги; - ўлчанган миқдорларга доир тузатмаларни камайтириш. Европа мамлакатларида белгиланган мезонлар бўйича шаҳар ер кадастрини тузиш учун пунктларнинг ўзаро аниқланиш нуқсони 1-2 см бўлиши керак. Такидлаш керакки, бу меъёр тармоқнинг асосий ва тўлдирувчи пунктлари учун ҳам тааллуқлидир. Кўпгина мамлакатларда геодезик тармоқ барпо этилаётганда ундан нафақат кадастр тузиш, балки ер қобиғининг ҳозирги ҳаракатини ҳам ўрганиш мақсадларида фойдаланадилар. Шу боис, пункларнинг ўзаро жойланиш ҳолати 5 мм деб қабул қилинган. Ҳозирда барча йирик шаҳарларда маҳаллий геодезик тармоқ барпо этилмоқда. Пунктларнинг координаталарни аниқлаш нуқсонини камайтириш учун ўқ меридиан шаҳар ҳудудининг ўртасидан ўтадиган қилиб олинмоқда. Шу боис, хатто Москва каби йирик шаҳар ҳудудида ҳам пункт ҳолати Гаусс- Крюгер проекциясида 1:35000 нисбатни ташкил этмоқда. Уни эса ҳисобга олмаса ҳам бўлади. Шунга қарамасдан шаҳар геодезия тармоғи Давлат Геодезик Тармоққа боғланиши зарур. Москва геодезик тармоғи Россия Геодезия Тармоғининг бир қисми бўлгани учун Давлат Геодезик Тармоғи билан бир неча марта қайта тенглаштирилган. Лекин, шаҳар геодезик тармоғи билан Давлат геодезик тармоғи орасидаги боғликлик нуқсонини аниқлаш муаммо бўлиб қолмоқда. - 47 - Шаҳар геодезик тармоқ пунктларининг координаталари Давлат геодезик тармоқларининг пунктлари асосида аниқлаганда 30 см гача, тузатмалар эса,20 см гача миқдорни ташкил этмоқда. Лекин шаҳарда «Метрогипротранс» барпо этган чизиқли-бурчакли геодезик тармоқ, бир неча геодезик ташкилотлар, чунончи, Москва Аэрогеодезик корхонаси, Москва геодезия университети, Россия илмий тадқиқот маркази томонидан барпо этилган +амровли Маҳаллий Тизим асосида шаҳар геодезик тармоғини қайта тенглаштириш ишлари бажарилса бўлгани. Шаҳар геодезик тармоқни Давлат геодезик тизимига киручи вилоят геодезик тармоғига амалий боғлаш керак. Пунктларнинг ўзаро боғланиш нуқсони 2 см ёки ўртача 5-6 км масофага 1:250000-1:300000 нисбатда бўлишини таъминлаш зарур. Бу ишни бажариш Москва Аэрогеодезик корхонаси зиммасига топширилган. 1997 йили «Россия Давлат Геодезик тармоғини барпо этиш Низоми» қабул қилинди. Унга биноан, Геодезик координаталарнинг Давлат тизими (СК-95) тузилди, Россия Федерациясининг Давлат Геодезик Тармоғининг тузулмаси ва уни ривожлантиришнинг асосий тамойиллари кўрсатилган. Низомда Давлат Геодезик Тармоқ-Замин Аэрогеодезик Тармоқдан (ЗАТ), Ўта Аниқ Геодезик тармоқдан, Ернинг сунъий Йўлдоши тизимидаги 1- даражали тармоқдан, Астрономик Геодезик Тармоқ(АГТ)дан ва Геодезик тўлдирувчи Тармоқ(ГТТ)дан иборат. Унда, барпо этиладиган тармоқнинг тавсифи, меъёрий аниқликлар келтирилган. Барча ишларни бажаришда Ернинг сунъий Йўлдоши тизимидан фойдаланиш назарда тутилган. Баъзи ҳолатлардагина, анъанавий геодезик усуллар қўлланиши мумкинлиги таъкидланган. Давлат Геодезик Тармоқ пунктларининг координаталари икки тизимда, чунончи, умум ер ва референц тизимида аниқланиши зарурлиги кўрсатилган. Download 0.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling