Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус талим вазирлиги Тошкент архитектура қурилиш институти
Download 0.73 Mb. Pdf ko'rish
|
davlat kadastri asoslari
- Bu sahifa navigatsiya:
- Н. Нишонбоев. Давлат кадастри асослари.
Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус талим вазирлиги Тошкент архитектура - қурилиш институти Н. НИШОНБОЕВ Давлат кадастри асослари Ўқув қўлланма Тошкент-2007 - 2 - УДК 528.34 Н. Нишонбоев. Давлат кадастри асослари. Ўқув қўлланма. Т. ТАҚИ. 2007. Хажми 136 б., 15 жадвал, 2 расм. Мазкур қўлланма долзарб масалага – давлат кадастри асослари - ер кадастри, кўчмас мулк бўлмиш, бино ва иншоотлар кадастрини юритиш муаммоларига бағишланган. Унда кадастр ҳақида маълумотлар, унинг ҳуқуқий, геодезик асослари, кадастрни юритишда зарур бўладиган геодезик асос ва тасвирлов ишлари ёритилган. Ундан ташқари, кадастр юритишнинг хорижий тажрибалари, бино ва иншоотларни паспортлаштириш, уларнинг эскириши, емирилиши, баҳолаш ва қайта баҳолаш ҳақида маълумотлар берилган. Кўчмас мулк кадастрини юритишни такомиллаштириш борасида қандай ишларни бажариш кераклиги ҳақида таклифлар тавсия қилинган. Ўқув қўлланма шу соҳа бўйича ўқиётган талабалар ва соҳада ишлаётган мутахасислар учун мўлжалланган. Тошкент архитектура-қурилиш институти услубий кенгаши тасдиқлаган. Тақризчилар: Авчиев Ш.К.-Тех.фанл.номзоди,доцент Ходжаев И.В.-Марказий аэрогеодезик корхонаси,экспидиция бошлиғи Ҳажми 8,5 босма табоқ. Адади 50 нусха. Тошкент архитектура-қурилиш институти нашриёти. Навоий, 13. - 3 - Сўз боши Ўзбекистон Республикаси мустақил давлат бўлгандан кейин барча соҳалар каби геодезия, картография, кадастр соҳалари ҳам ривожланмоқда. Ҳозирда олиб борилаётган илмий ва амалий ишларни янада мукаммаллаштириш мақсадида соҳага доир янги теҳника ва теҳнологияни ҳаётга татбиқ қилишга катта аҳамият берилмоқда. Сўнги вақтларда кадастр юритиш масаласига ҳам алоҳида эьтибор қаратилди. чунончи, соҳани ривожлантириш мақсадида кадрлар таёрлаш, ривожланган мамлакатларнинг кадастр юритиш борасидаги тажрибаларини ўрганиш, янги, замонавий теҳнология яратиш устида иш бажарилмоқда. Аввалам бор, шуни таькидлаш жоизки, кадастрнинг барча турларини бажариш учун Давлат геодезик тармоқлари (ДГТ) барча талабларга жавоб берадиган даражада барпо этилган бўлиши керак. Бу борада Республикамизда илмий ва амалий ишлар олиб борилмоқда. чунончи, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Давлат геодезик тармоғини, Ернинг сунъий Йўлдоши тизими теҳнологияси бўйича такомиллаштириш масаласига кўп миқдорда маблағ ажратилиб, бу ишнинг ривожига катта аҳамият берилмоқда. Гап шундаки, барча ерлар, бино ва иншоотларнинг чегаралари, бурчаклари ДГТ асосида жойда топилади ва белгиланади. Бино ва иншоотларни рўйҳатга олиш, улар ҳақида аниқ маьлумотларни тўплаш, уларни бир жойга-маьлумотлар банкига (МБ) йиғиб, улардан самарали фойдаланиш солиқ тизимини мукаммаллаштириш, маьлумотларни оммавий аҳборот воситаларида эьлон қилиш, бино ва иншоотларни кимошди бозорида сотиш ва сотиб олиш каби жуда кўп масалаларни ечиш мақсадида к а д а с т р юритилади. Ундан ташқари, бино ва иншоотларга, ёки унинг маьлум бир қисмига эгалик ҳуқуқини расмийлаштириш, бу ҳуқуқни муҳофаза қилиш мақсадида бино ва иншоотлар к а д а с т р и тузилади. - 4 - Шаҳар ҳудудида иженерлик тармоқларнинг кўплиги, уларнинг ер остида, ер юзида, ер устида жойлашганлиги, топографияси, рўйҳати, эгаси, мулкнинг баҳоси ва шунга ўҳшаш кўпгина талабларга ш а ҳ а р с о з л и к к а д а с т р и д а н фойдаланган ҳолда жавоб топилади. Кундан-кунга бозор муносабатлари ривожланаётган бир пайтда, кўпдан- кўп бозор иқтисодиётига оид масалаларни тез ва самарали қилиб ҳал қилиш кадастр юритувчилардан чуқур билим ва маҳорат талаб қилади. Download 0.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling