- 28 -
Давлат ер
кадастри ерларининг табиий, хўжалик, ҳуқуқий режими,
тоифалари, сифат хусусиятлари ва қиммати, ер участкаларининг ўрни ва
ўлчамлари, уларнинг мулкдорлар, эгалик қилувчилар ва
фойдаланувчилар
ўртасидаги тақсимоти тўғрисидаги маълумотлар ҳамда ҳужжатлар тизимидан
иборатдир.
Давлат ер кадастри ер участкаларига бўлган ҳуқуқларининг давлат
рўйхатидан ўтказилишини, ерларнинг миқдори ва сифатининг ҳисобга
олинишини, тупроқ
бонитировкасини, ерларнинг қиймат баҳосини,
шунингдек ер кадастрига доир ахборотлар бир тизимга солиниши,
сақланиши ва янгилаб турилишини ўз ичига олади.
Давлат ер кадастрини
юритиш топографик-геодезик, картографик,
тупроққа доир, агрокимёвий, геоботаник ҳамда бошқа
хил текшириш ва
изланиш ишларини ўтказиш, ерларнинг миқдори ва сифатини ҳисобга олиш
ҳамда уларни баҳолаш, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига
бўлган ҳуқуқларини рўйҳатга олиш орқали таъминланади.
Давлат ер кадастри бошқа давлат кадастрлари юритилиши учун асос,
шунингдек Давлат кадастрлари ягона тизимининг ғоят муҳим таркибий қисми
ҳисобланади.
2.11.
Ўзбекистон Республикасининг Фермер хўжалиги тўғрисидаги
қонуни ердан фойдаланиш ҳақида (парча)
5-
модда. Ер участкалари берилганда фермер хўжалиги ўз
зиммасига
қишлоқ хўжалик экинларининг ҳосилдорлиги (уч йил учун ўртача йиллик
ҳосил ҳисобида) ернинг кадастр баҳосидан кам бўлмаслигини
таъминлаш
мажбуриятини олади. Бу мажбурият ер участкасини ижарага олиш
шартномасида мустаҳкамлаб қўйилади.
9-
модда. Фермер хўжаликларига захира ерлар, махсус Республика фонди
ерлари, меҳнат ресурслари етарли бўлмаган хўжаликлардаги ва
янги
суғориладиган мавзелардаги ерлар берилади.
- 29 -
10-
модда. Фуқароларга фермер хўжалигини юритиш учун ер участкалари
эллик йилгача бўлган, лекин ўн йилдан кам бўлмаган муддатга ижарага
берилади....
Фермер хўжалигига ажратилган ернинг чегаралари натурада (жойнинг
ўзида) ер тузиш хизмати органлари томонидан маҳаллий бюджет маблағлари
ҳисобидан расмийлаштирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: