Андижон вилояти улуғнор тумани улуғнор массиви суғориладиган ерларининг шўрланиш даражаси бўйича тавсифи


Download 9.61 Kb.
Sana08.11.2023
Hajmi9.61 Kb.
#1758399
Bog'liq
С О Хусанов мақола конференция АСЛИ

АНДИЖОН ВИЛОЯТИ УЛУҒНОР ТУМАНИ УЛУҒНОР МАССИВИ СУҒОРИЛАДИГАН ЕРЛАРИНИНГ ШЎРЛАНИШ ДАРАЖАСИ БЎЙИЧА ТАВСИФИ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ, ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ АНДИЖОН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВА АГОТЕХНОЛОГИЯЛАР ИНСТИТУТИ
Хусанов Сардорбек Олимжонович, Агрокимё ва тупроқшунослик кафедраси доценти, қ.х.ф.ф.д. (PhD),
Тупроқ - бу қишлоқ хўжалигида асосий ишлаб чиқариш воситаси, қийин қайта тикланадиган табиий ресурс ҳисобланади. Инсонлар ва ер юзида яшовчи барча тирик организмларнинг хаёти тупроқ билан бевосита боғлиқдир. Чунки тупроқ БИРИНЧИДАН физик муҳит, инсонларнинг яшаши учун макон
ИККИНЧИДАН барча тирик организмлар учун зарур озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириладиган бебаҳо табиий неъматдир.
Дунёдаги бу энг нозик ер қатлами асосан бутун инсониятни озиқлантиради ва кийинтиради
Тупроқ қопламининг инсон ҳаёти учун аҳамиятига, шунингдек унинг катта глобал ролига қарамай, тупроқлар кўпинча самарасиз ишлатилади, ифлосланади ва йўқ қилинади.
Аммо бу табиатнинг янгиланиб бўлмайдиган неъмати ва ҳар қандай мамлакатнинг асосий миллий бойлиги. Тупроқлар экологик муҳитнинг энг муҳим таркибий қисмидир, уларнинг табиатда шаклланиши ўнлаб ва юз минглаб йиллар давомида содир бўлади. Инсон бокира ерларнинг бир қисмини ҳайдаладиган эрларга айлантирди ва табиий тупроқ жараёнларини тўхтатди.

Глобал тупроқ муаммолари


ДЕГРАДАЦИЯ
ЗИЧЛАНИШ
ОЗИҚ ЭЛЕМЕНТЛАР
ИФЛОСЛАНИШ
КИСЛОТАЛИК
БОТҚОҚЛАНИШ
БИОХИЛМА ХИЛЛИК ЙЎҚОЛИШИ

ШЎРЛАНИШ
ЭРОЗИЯ
КИМЁВИЙ ДЕГРАДАЦИЯ
ШЎРТОБЛАНИШ

Бугунги кунда дунёда «Шўрланишга учраган ерлар 100 дан ортиқ давлатлар ҳудудида, тахмнан 1 млрд гектар майдонларда учрайди. Тупроқ шўрланиши дунё миқёсида катта муаммога айланиб, шўрланиш ва шўртобланиш жараёнлари кўплаб регионларда суғориладиган ва суғорилмайдиган ҳудудларда ҳам тезлик билан ўсиб бормоқда. Тупроқ шўрланиши муаммоларининг ўсиб бориши ҳар йили 0,3 дан 1,5 миллион гектар ерларни ишлаб чиқаршидан чиқиб кетишига ва яна 20,0 дан 46,0 миллион гектаргача бўлган майдонларда ҳосилдорликни камайишига сабаб бўлмоқда».

  • Бугунги кунда дунёда «Шўрланишга учраган ерлар 100 дан ортиқ давлатлар ҳудудида, тахмнан 1 млрд гектар майдонларда учрайди. Тупроқ шўрланиши дунё миқёсида катта муаммога айланиб, шўрланиш ва шўртобланиш жараёнлари кўплаб регионларда суғориладиган ва суғорилмайдиган ҳудудларда ҳам тезлик билан ўсиб бормоқда. Тупроқ шўрланиши муаммоларининг ўсиб бориши ҳар йили 0,3 дан 1,5 миллион гектар ерларни ишлаб чиқаршидан чиқиб кетишига ва яна 20,0 дан 46,0 миллион гектаргача бўлган майдонларда ҳосилдорликни камайишига сабаб бўлмоқда».
  • Тупроқнинг шўрланиши ундан нотўғри фойдаланиш, ўғитларни ортиқча ёки нооқилона қўллаш, ўрмонларнинг кесилиши, денгиз сатҳининг кўтарилиши, илдиз зонасига таъсир қиладиган ер ости сувлари даражасининг пастлиги ва бошқа сабаблар туфайли жуда тез содир бўлиши мумкин. Бундан ташқари, муаммо иқлим ўзгариши билан янада кучаяди, чунки прогнозларга кўра, глобал миқёсда қурғоқчиликка учраган ер майдонлари аср охирига келиб, асосан ривожланаётган мамлакатларда 23 фоизга кенгайиши мумкин.
  • Инсон фаолияти таъсири натижасида шўрланган тупроқлар унумдорлиги пасайиб бормоқмоқда, бу эса ўз навбатида глобал очлик ва қашшоқликка қарши курашишга таҳдид солмоқда. Бундан ташқари, улар сув сифати ва тупроқ биохилма-хиллигини ёмонлаштиради, бу эса тупроқ эрозиясига олиб келади.
  • Шу боисдан хам бугунги кунда, тупроқлар шўрланишига қарши кураш, суғориладиган ерлар тупроқ-мелиоратив холатини яхшилаш ва қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантиришга қаратилган илмий асосланган тадбирларни ишлаб чиқиш долзарб вазифалардан хисобланади.

Улуғнор тумани Улуғнор массиви суғориладиган ерларининг шўрланиши бўйича тавсифи




Массив номи

Суғориладиган ер майдони,га

Шўрланиш даражаси бўйича

Шўрланмаган

Кучсиз

Ўртача

Кучли

га

%

га

%

га

%

га

%

1

Улуғнор

3237,9

518,3

16,0

1834,9

56,6

855,9

26,4

30,0

0,9

Download 9.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling