Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус талим вазирлиги Тошкент архитектура қурилиш институти
Download 0.73 Mb. Pdf ko'rish
|
davlat kadastri asoslari
2.2.
Ерга эгалик ҳуқуқи Кўпгина мамлакатларда ернинг мутлоқ эгаси давлат ёки давлат бошлиғи ҳисобланади. Лекин амалий фаолиятда ерга эгаликнинг кўпроқ тарқалган икки шакли-фриголüд ва лизголüд ҳолатлари учрайди. Бу сўзларнинг биринчиси ерга умрбод ёки мерос бўйича эгалик қилинишини, иккинчиси ерни маьлум бир муддатга ижарага беришни билдиради. Бир қатор мамлакатларда ушбу ерни бошқарув тизими ишлайди. Фақат шуни таъкидлаш керакки, лизголüд бошқаруви ўрнига ижара ҳақида шартнома тузилади. Бу ижарачининг иш фаолиятини, ернинг ҳолатини назорат қилиш учун юридик асос бўлади. - 22 - 2.3. Ҳужжатларни ва ҳуқуқий ҳолатларни рўйхатга олиш Бир шаҳсдан иккинчи шаҳсга мулкий ҳуқуқ ўтаётганда, яьни ерни ёки бошқа кўчмас мулкнинг олди-сотти амалиёти юрист иштирокида қайд қилинади. Давлат фақат бундай амалиёт юридик жиҳатдан тўғри амалга оширилиши учун ҳуқуқий асос яратади. Амалиётнинг барча ҳужжатларидан нусҳалар олиниб ҳужжатлар рўйҳати тизимига берилади. Ҳужжатларнинг рўйхатга олинишининг ўзи, кўчмас мулкнинг эгасига мулкни сотиш ҳуқуқини беради. Кўпгина ривожланган мамлакатларда бундай амалиётни суғурта компаниялари бажаради. Натижада сотувчиинг ҳам, сотиб олувчининг ҳам ҳуқуқлари кафолатланади. Ҳужжатларни рўйҳатга олиш давлатнинг юридик идоралари томонидан бажарилса, бу амалиётларнинг тўғри бажарилинишини давлат ўз назоратига олади. Келишувга тааллуқли барча ҳужжатлар рўйхатга олинади. Ҳар бир ҳужжат нотариус ёки ҳуқуқий идораларининг вакили томонидан батавсил текширилади. Мулкий ҳуқуқ эгаси бўлишни истаган киши, яьни кўчмас мулкни сотиб олишни истаган фуқоро ҳужжатларни кўрганида, унда мулк эгасининг барча шартлари очиқ-ойдин ёритилганига, у ҳақиқатдан ҳам ўз мулкини муайъян баҳога сотмоқчи эканлигига ишонч ҳосил қилмоғи керак. Ундан ташқари, сотувчи кўчмас мулкни аввал кимдан сотиб олган ёки мерос эгаси ким деган саволларга ҳам ҳужжатлар жавоб бериши керак. Кўриниб турибдики, аҳборотлар тизимида ниҳоятда иш кўп. Аммо, бу ишларни, яьни маьлумотлар банкини компьютерда мужассамлаштирилса яҳши бўлади. Бунинг учун кўпгина ҳужжатларни сканир ёрдамида, бошқаларини микрофилüм яратиб йиғиш мумкин. Лекин бу ишлар кўп маблағ ва вақт талаб этади. Баьзи ҳужжатларни рўйҳатга олиш тизимлари анча самарали ишлайди. Уларга бўлган ишонч ҳам яҳши. Тизимлар мулк эгаларининг ҳак- ҳуқуқларини бевосита муҳофаза қилмасада, мулкдорларнинг ҳуқуқлари - 23 - ҳақида муҳим далиллар беради. Бошқа бир қатор мамлакатларда аҳборотлар рўйҳати анча ачинарли ҳолатда. Улардан бирор-бир, муайян маьлумотлар силсиласини тузиб бўлмайди. Ҳужжатларни ва ҳуқуқий ҳолатларни рўйҳатга олиш тизимига муқобил тизим мавжуд. Ул ҳам бўлса ерга эгалик ҳуқуқига доир ҳужжатларининг рўйҳатлари. Уларда ер участкаларининг кодлари бор. Компüютерда муайян кодни терсангиз, ер участкаси ҳақидаги барча маьлумотларни, шу жумладан, ернинг эгаси ҳақида ҳам аҳборот оласиз. Олди-сотти масалаларида, баьзида, фақат ер эгасининг исми-шарифини ўзгартирсангиз бўлгани. +олган ҳужжатларнинг барчаси компüютерда бор. Ана шундай тартибли тизимда мулк эгасининг ҳақ-ҳуқуқлари кафотланган ҳисобланади. ßна шуни таькидлаш керакки, агар аҳборот тизимидан олинган маьлумотларнинг нотўғри эканлигидан мулкдор зарар кўрса, унга тизим идораси ҳисобидан товон тўланади. Ер мулки ҳақидаги маьлумотлар тизимида қўйидагилар ҳисобга олиниши керак: - мулкнинг амалдаги ҳолати ҳақидаги ҳукукий таьриф ва тавсифларни; - мулкни бошқа шахсга расмийлаштиришни оддий, қулай, беҳатар ва унча қиммат бўлмаган жараёнда амалга оширишни; - қонунчиликка амал қилган ҳолда; - маҳаллий шарт-шароитларни ҳисобга олган ҳолда; - мулкка бўлган маҳсус ҳуқуқларни, унга эгалик ва эгаликни чеклаш ҳолатларидаги хуқуқларнинг рўйҳатини тузиш керак; - ернинг барча кўринишларини, шу жумладан, давлатга тегишли ерларни, жисмоний шаҳсларга ва муассасаларга қарашли ерларининг маьлумотларини. Download 0.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling