Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус талим вазирлиги Тошкент архитектура қурилиш институти


Download 0.73 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/47
Sana12.11.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1768847
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   47
Bog'liq
davlat kadastri asoslari

Германияда кадастр ишлари ер кадастр бошқармалари томонидан 
бажарилади. Бундай бошқармалар одатда ички ишлар вазирлиги ёки молия 
вазирлиги таркибида бўлади. 
Кадастр хариталари 1:5000–1:200000 нисбатларда тузилади. 
Маҳаллий кадастр бошқармалари ўзларига ажратилган ҳудудлардаги 
мавжуд ер ва бошқа кўчмас мулкларни ҳисобга олади, уларни тарифлайди. 
Кадастр маълумотлари узлуксиз равишда янгиланиб туради. 
Ер участкалари, экин майдонлари, ва бошқа ерларнинг тасвири ер 
тасвирлови бўлимлари томонидан бажарилади. Тасвирлов баҳолари ер ва 
мулк эгаларидан, жамоа ташкилотларидан олинади. Ҳозирда, Германия 
бажарилаётган кадастр тизимини янада мукаммалаштириш масаласи 
маълумот банкларидаги барча ахборотларни бирлаштиришдан иборатдир. 
Ер ва у билан боғлиқ бўлган барча турдаги кўчмас мулкларнинг ҳозирги 
ҳолати "Ер китоби” да қайд қилинади, мулк эгаларининг фаолияти сир 
тутилади. 
Кўпгина Европа мамлакатларидагидек 
Швецияда ҳам кадастр кўп 
мақсадлидир. Кадастр маълумотлари ер ва бошқа кўчмас мулк эгаларининг 
ерга ва мулкка эгалик ҳуқуқини махсус мулкий китобларда қайд қилади, 
солиқ миқдорини белгилайди, ундан ташқари давлатнинг ер манбаларининг 
самарасини ошириш борасидаги сиёсатига хизмат қилади. 


- 12 - 
Швед, ер кадастри миллий ер хизмати тизимига мансуб. Бу тизим уч 
босқичдан иборат бўлиб, марказий бошқарув, беш минтакавий бошқарма ва 
юздан ортиқ бўлимлардан иборат. Сўнги йилларда миллий ер хизмати 
миллий картография бошқармаси билан бириктирилиб, ер кадастри тизими 
ташкил қилинди. 
Ер кадастри масалалари қамровига кадастр маълумотларини тўплаш, 
уларни қайта ишлаш, сақлаш, мулкий ҳуқуқ, ер ва мулкни солиққа тортиш 
вазифаларидан ташқари ер участкаларини шакллантириш, уларнинг 
тасвирловини тайёрлаш каби ишлар ҳам киради. 
Швецияда, 
дунёда 
биринчилар 
қаторида 
ер 
кадастрини 
автоматлаштириш 
ишлари 
бажарилди. 
Ҳозирда 
мамлакатда 
автоматлаштирилган ҳолатда ишлайдиган Ер кадастри тизими мавжуд. 
Бундай тарзда ташкил қилинган маълумотлар банки мулкий объектларнинг 
ҳисобий рўйхатини тузишга, солиққа тортиш тизимини осонлаштиришга 
ёрдам беради. Ундан ташқари шаҳар ва дехқончилик ҳудудларини 
ривожлантириш режаларини тузишни ҳам осонлаштиради. Тизим ҳамма учун 
очиқ. Барча фойдаланувчилар унинг хизматидан, маълумотларидан 
бахраманд бўлиши мумкин. Лекин, шунга қарамасдан тизимдаги 
маълумотларни ҳеч бир кимса ўчиролмайди ёки ўзгартира олмайди. Бундай 
номақулчиликлардан тизим кафолатланган. Мукаммал ишлаб чиқилган 
кафолат тадбирларига қарамасдан яна бир қўшимча кафолот мавжуд. У ҳам 
бўлса, барча маълумотлар банкининг дубликати, яъни асл нусҳасига тенг 
кучли бошқа банк нусҳаси тайёрланган. Сўнги йилларда кадастр ишларини 
бажаришда муҳим ўзгариш рўй берди. Кадастр хариталарининг рақам 
шаклига ўтиши бўлди. Бу янгилик мамлакатда географик малумотларининг 
бир бутун швед тизимига ўтиши билан бир пайтга тўғри келди. 
Данияда тузилган Ер кадастри ҳам, бошқа мамлакатлардагидек, асосан, 
солиқ тизимига хизмат қилади. Аввало, шуни таъкидлаш керакки
дехқончилик ерларидан олинадиган солиқ уларнинг ҳосилдорлигига боғлик. 


- 13 - 
Кейинроқ барча мулкий объектлар ҳам солиққа тортилди. Объект баҳоси эса, 
кимошди савдосида аниқландиган бўлди. Ҳозирда кадастр тузиш ишлари 
автоматлаштирилган. Кадастрнинг барча маълумотлари, ахборотлар магнит 
дискаларига ёзилади. Мамлакатда кадастр, ер мулки ҳақидаги маълумотлар, 
муниципал кўчмас мулк рўйхати тузилади. 
Дания кадастри тўрт бўлимдан иборат: 
1.Ер участкаларининг рўйхати. Унда, ер участкасининг тартиб рақами, 
майдони, эгалик гувоҳномасининг рақами, уларнинг ҳолати, ўзгаришлар 
ҳақидаги маълумотлар, (ер участкаларни бўлиш ёки уларни бир-бирига 
қўшиб олиш кабилар).
2.Кадастр хариталари. 
3.Ер участкаларини ўлчаш ҳужжатлари, уларнинг чегаралари ҳақидаги
маълумотлар. 
4.Кадастр тасвирловлари тармоқларини боғловчи назорат нуқталарининг 
рўйхати. 
Кўчмас мулк билан боғлиқ барча ўзгаришлар кадастрда ўз аксини 
топади. Бу ишларга асос қилиниб геодезик ишларни бажаришга руҳсатнома 
(
лицензия) си бор ҳусусий ер тузувчилар жалб қилинади. Кўчмас мулк эгаси 
ўз мулкининг таркибида бирор ўзгариш рўй берса, у ҳақда кадастр бўлимига 
ўзгаришлар ҳақида хужжат олиб келади ва кадастр идораси ҳужжатнинг 
тўғри эканлигига ишонч ҳосил қилса, у ҳолда мулк эгасининг ҳуқуқи 
мухофаза қилиниб, ҳисобий китобларга ўзгартиришлар киритилади. Акс 
ҳолда, ҳужжатларни кадастр хизмати ходимларининг ўзлари тайерлаб мулк 
эгасига тез ёрдам беришади. 
Булардан ташқари, ҳисобий китобда шахснинг ҳусусий мулкка нисбатан 
чекланган ҳуқуқи, шу жумладан бировнинг кўчмас мулкидан 
фойдаланишнинг чекланган ҳуқуқи (сервитут), уни гаровга қўйиш каби 
амалиётлар ҳам кўрсатилади. Кадастр ҳизмати мамлакат марказидан узоқ 


- 14 - 
бўлган минтақаларда жойлашган 85 округ судларида жойлашган бўлиб улар 
адлия вазирлиги таркибига киради. 
Шуни алоҳида қайд қилиш керакки, тижорат мақсадларида барпо 
этилган бино ва иншоотлар кадастр ҳужжатларида кўрсатилган ер 
участкалариинг ҳисоб рақами билан белгиланади. Улар ҳақидаги бошқа 
маълумотлар одатдагидек ёзилади. 
Австрияда кадастрнинг қоғоз хариталари аллақачон рақамли хариталар 
билан алмаштирилган. Мамлакатда кадастр маълумотларини тузадиган 100 
га яқин ташкилот ва маълумотлар банкидан бевосита фойдаландиган 20 минг 
ташқи истимолчи идоралар мавжуд. 

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling