Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик институти


Download 1.35 Mb.
bet81/114
Sana15.11.2023
Hajmi1.35 Mb.
#1776282
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   114
Bog'liq
КУЛЛАНМА Дунё динлари тарихи

Анъана тарихий тараққиёт жараёнида ва ижтимоий эҳтиёжлар асосида вужудга келадиган, аждодлардан авлодларга мерос бўлиб ўтадиган, кишилар маданий ҳаётига таъсир ўтказадиган маданий ҳодисадир. Анъана ўзига хос ижтимоий қоида сифатида кишилар онгига сингган (умум ёки маълум гуруҳ томонидан), қабул қилинган тартиб ва қоидалар мажмуаси ҳисобланади.
Анъана – жамият ҳаёти турли соҳаларининг, моддий ва маънавий фаолият шаклларининг, кишилар ўртасидаги алоқалар ва муносабатларнинг авлоддан-авлодга ўтиши, аждодлар ҳаёти, белгилари ва хусусиятларининг такрорланиш тарзидир. Дунёда анъаналар ва урф-одатларга эга бўлмаган миллат ёки элат йўқ. Шу маънода, анъаналар бутун инсониятга хос тушунчадир.
Диний ва миллий анъаналар халқларнинг тарихий ривожланиши жараёнида шаклланади ва сайқалланади. Давр талабига жавоб берган анъаналар унутилмайди, авлодларга мерос қолади, халқ ҳаётининг таркибий қисмига айланади. Ҳар бир эл, миллат ёки халқ ўз анъаналарини ривожлантиради, асраб-авайлайди. Анъаналарда халқ даҳоси, турмуш тарзи, маданий камолот даражаси акс этади. Унда миллий онг ва миллий қиёфа гавдаланади. Анъаналарни менсимаслик, улар мансуб халқ ёки миллатни ҳурмат қилмасликдир. Анъаналар ёшларни тарбиялаш, уларга кекса авлоднинг тажрибаларини ўзлаштириш воситаси ҳамдир.
Маросим бу сўзнинг кўплиги сифатида “расм-русум” сўзи ишлатилади. Араб тилидан таржима қилинганда бу “тадбир” деган маънони англатади. Бу сўзга қуйидагича таъриф келтирилган, яъни, 1) диний ёки анъанавий урф-одатлар муносабати билан ўтказиладиган маърака, йиғин: тўй маросимлари, дафн маросимлари; 2) тантаналар билан ўтказиладиган расмий йиғин: юбилейлар, мукофот бериш маросими ва бошқалар.
Маросим атамаси нисбатан тор тушунча бўлиб, у шу халқ ҳаётининг маълум соҳаларида омма томонидан қабул қилинган кўпинча рамзий ҳаракатга эга бўлган ва маълум кишилар мажмуи томонидан махсус уюштириладиган намойишлардан иборат. Шунингдек, маросим – инсон ҳаётининг моддий ва маънавий турмушининг талаб ва эҳтиёжи туфайли юзага келган ва келадиган ҳодисадир. Ҳар қандай маросим у ёки бу халқнинг маълум бир тарихий тараққиёти босқичидаги ижтимоий – иқтисодий, сиёсий ҳамда маданий ривожланиш даражасини кўрсатувчи асосий белгиларни ўзида мужассамлаштирган ҳолда вужудга келади ва яшайди.
Урф-одат – тушунчаси эса, кенг бўлиб, у ўз ичига халқ ҳаётининг барча томонини – оддий кундалик удум, расм-русмлар, ўзаро муомала тарзи ҳамда барча маросимларни бутунича қамраб олади.
Урф-одат деганда кишиларнинг тушунчасига сингиб кетган, маълум муддат такрорланиб турувчи хатти-ҳаракат, кўпчилик томонидан қабул қилинган хулқ-атвор қоидалари кўникмаси тушунилади.
Демак, маросим ва урф-одатлар белгиланган қисқача қайдлардан ҳам кўриниб турибдики, урф-одат тушунчаси халқ ҳаётининг барча соҳасини ўз ичига қамраб олса, маросим тушунчаси ҳаётнинг муайян соҳаларигагина алоқадор холос. Урф-одат бир вақтнинг ўзида бир шахс ёки кўпчилик томонидан бажариши мажбурий қоида бўлса, маросим белгиланган шахслар томонидан бажарилиши лозим бўлган ҳатти-ҳаракатдир. Хусусан, кичикнинг каттага биринчи салом бериши ёки кўпчиликка камчиликнинг салом бериши ёҳуд меҳмонларга алоҳида ҳурмат кўрсатиш, байрам арафасида яқинлари, кекса қариялар, қўни-қўшнилар ҳолидан хабар олиш каби кўринишлар ўзбекларга хос миллий урф-одатлардир.
Урф-одат ва расм-русумлар бир-бирларига жуда яқиндан боғлиқдир, бири иккинчисининг таркибий қисми ҳисобланади. Урф-одат ва расм-русумлар ҳар бир миллат ва элатнинг тарихи, турмуш тарзи ва бошқа омиллар таъсирида ўзига хос равишда шаклланади. Ўз навбатида, у миллат ва элатнинг ўзига хос қиёфасини белгиловчи хусусиятлардан биридир.

Download 1.35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling