Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик институти


Download 1.35 Mb.
bet1/114
Sana15.11.2023
Hajmi1.35 Mb.
#1776282
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   114
Bog'liq
КУЛЛАНМА Дунё динлари тарихи




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ШАРҚШУНОСЛИК ИНСТИТУТИ
С.С.Агзамходжаев, Д.О.Раҳимжонов,
Н.А.Муҳамедов, Ж.Х.Нажмиддинов
ДУНЁ ДИНЛАРИ
ТАРИХИ

ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА


Тошкент-2011


Тузувчи – муаллифлар:


С.С.Агзамходжаев, тарих фанлари доктори, профессор
Д.О.Раҳимжонов, тарих фанлари номзоди, доцент
Н.А.Муҳамедов, тарих фанлари номзоди, доцент
Ж.Х.Нажмиддинов, илмий тадқиқотчи


Масъул муҳаррирлар:




А.М.Маннонов, филология фанлари доктори, профессор
А.А.Ҳасанов, тарих фанлари доктори, профессор


Тақризчилар:


М.М.Исҳоқов, тарих фанлари доктори
Ҳ.Ҳ.Йўлдошхўжаев, тарих фанлари номзоди, доцент
М.А.Ортиқов, фалсафа фанлари номзоди, доцент

Ўқув қўлланма “Ёшларда диний бағрикенглик маданиятини шакллантириш” мавзуидаги Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ИТД 4-156-сонли илмий лойиҳаси доирасида яратилди.


Мазкур қўлланма олий таълим тизими талабаларига мўлжалланган бўлиб, Республика олий ўқув юртларида “Маънавият асослари”, “Диншунослик” ва “Дунё динлари тарихи” фанларини ўқитишда, шунингдек, Республика Маънавият тарғибот маркази бўлимлари, хотин-қизлар қўмиталари масъуллари, маҳалла фаоллари учун қўлланма сифатида хизмат қилиши мумкин.


Ушбу қўлланма Тошкент давлат шарқшунослик институти Илмий кенгашининг 2011 йил сентябрь ойидаги 2-сонли йиғилиши қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2011 йил 7 сентябрдаги 1753-рақамли тавсияси билан нашр этилди.


СЎЗ БОШИ


Мустақиллик туфайли ўзлигимизни англаш, маънавий қадриятларимизни тиклаш жараёни кечаётган пайтда динга муносабат тубдан ўзгарди. Ўзбекистон Республикаси жаҳон ҳамжамияти билан ҳамкорлик қилаётган бир шароитда турли конфессия вакиллари билан мулоқот қилишнинг юксак


маданиятига эришиш катта аҳамият касб этади. Ҳозир
Ўзбекистон Республикасида 16 диний конфессия эмин-эркин фаолият кўрсатмоқда. Шунинг учун ҳам кўпдинлилик шароитида ёшларимиз барча билимлар қатори дунё динлари тарихидан ҳам хабардор бўлмоғи зарур.
Ўз навбатида, “дунёвийлик” тамойилини тўғри англаш, жамият ва дин орасидаги муносабатларда мувозанатни сақлаш лозим бўлади. Зеро, диннинг жамиятда ўзига хос ўрни мавжуд. Бу ҳақда Ўзбекиcтон Республикаси Президенти Ислом Каримов томонидан айтилган қуйидаги сўзлар ниҳоятда муҳимдир: “Дунёвий ва диний қадриятлар ўртасидаги нозик муносабатларнинг моҳиятини ҳар томонлама тўғри тушунтиришимиз лозим. Тарих ва ҳаёт тажрибаси шундан далолат берадики, дунёвий ва диний қадриятлар бир-бирини тўлдирмас экан, бугунги куннинг оғир ва мураккаб саволларига тўлақонли жавоб топиш осон бўлмайди. Шу маънода, биз муқаддас динимиз арконлари ва қадриятларини доимо улуғлаб, шу билан бирга, дунёвий ҳаётга ҳам қатъий ишонч билан интилиб яшаган тақдирдагина ўз эзгу мақсадларимизга ета оламиз”1.
Бу ғояни амалиётга татбиқ этишни назарда тутган ҳолда олий ўқув муассасалари, ўрта махсус касб–ҳунар коллежи ва академик лицейларда “Дунё динлари тарихи” фани таълим тизимига жорий этилди.
“Дунё динлари тарихи” фанининг асосий вазифаларидан бири – миллий ва диний қадриятларнинг тарихан муштараклиги, уларнинг умуминсоний қадриятлар билан уйғунлиги, бу қадриятларнинг ҳозирги мустақил Ўзбекистон шароитидаги аҳамиятини янада аниқроқ ёритиб бериб, талабаларда динга
нисбатан тўғри ёндашувни шакллантириш ва жамият учун юксак маънавиятли шахсни тарбиялашдан иборат. Бу эса ўз навбатида, ўқувчи ва талабаларда дин, унинг турли шакллари, таълимотлари, йўналишлари, мазҳаб ва оқимлари хақида тўғри илмий хулосалар чиқара оладиган, динийлик ва дунёвийлик муносабатларини асосли таҳлил қила оладиган тўғри дунёқарашни шакллантиришга хизмат қилади.
Ўн йил аввал яратилган дунё динлари тарихига оид дарсликларда буддавийлик, христианлик, ислом каби жаҳон динлари билан бир қаторда уруғ-қабила динлари ва алоҳида миллатларга хос миллий динлар тарихи ёритилган. Шунда кўзга кўринмаган айрим муҳим масалалар диққат-эътибордан четда қолган.
Мана энди, йиллар давомида “Дунё динлари тарихи” фанини ўқитиш жараёнида муайян тажриба орттирилди ва замон талабларига мос бўлган дарсликнинг янги вариантини тайёрлаш кун тартибининг долзарб вазифасига айланди. Бунинг учун авваламбор замонавий педагогик технологиялар асосида шаклланган ўқув қўлланмасини яратиш зарур бўлиб қолди.
Тарихчи-диншунос олимлар томонидан ишлаб чиқилган “Дунё динлари тарихи” номли ушбу ўқув қўлланма, Давлат таълим стандарти бўйича бакалавриат талабаларининг зарурий тайёргарлик даражаси ва билимлари мазмунига қўйиладиган талаблари асосида тайёрланган. Унда турли динларнинг келиб чиқиши тарихи, асосий манбалари, ҳозирги даврдаги ҳолати, маълум халқ ҳаётида тутган ўрни ҳақида умумий илмий тушунчалар беришга эътибор қаратилган.
Қўлланмада замонавий илмий концепцияларга таянган ҳолда, мавзуларни бир-бири билан узвий боғлиқлиги, тарихийлик, минтақавийлик тамойиллари қўлланилди.

Download 1.35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling