Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат авиация институти


 Тадбиркорлик шакллари ва рақобатнинг кучайиши


Download 0.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/70
Sana18.11.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1784125
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   70
Bog'liq
tadbirkorlik asoslari

 
3.3. Тадбиркорлик шакллари ва рақобатнинг кучайиши. 
Тадбиркорлик шакллари “Тадбиркорлик тўғрисида”ги Қонуннинг 5-
моддасига биноан куйидагилардан иборат: 
-
якка мехнат фаолияти; 
-
хусусий тадбиркорлик-айрим фукаро томонидан елланма мехнатни жалб
этиш асосида амалга оширилади; 
-
жамоа тадбиркорлиги-бир гурух фукаролар томонидан амалга 
оширилади, 
-
хамкорликдаги тадбиркорлик- юридик шахслар ва фукароларнинг уз 
мулклари ва мулкий ҳуқуқларини бирлаштириш асосида амалга оширилади. 
Якка мехнат фаолияти тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишнинг 
энг оддий шакли ҳисобланади. Уни ташкил килиш таркиби Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1995 йил 14 февралдаги Қарори 
билан тасдикланган Хусусий тадбиркорлик тўғрисидаги Низомда 
белгиланган. Бу Низомга мувофик, ёлланма мехнатдан фойдаланмайдиган 
хусусий тадбиркор уз фаолиятини юридик шах сифатида руйхатдан утмай 
амалга ошириш ҳуқуқига эга. 
Бу Низомда кўрсатилишича, хусусий тадбиркор фаолияти турини 
амалга оширишда хўжалик юритувчи бошка субъектлар ва мижозлар билан 
уз муносабатини шартнома асосида олиб боради. 
Уз фаолиятини ёлланма мехнатни жалб Қилиб амалга оширадиган 
хусусий тадбиркор юридик шахс сифатида номоён бўлади ва у корхонани 
белгиланган тартибда руйхатдан утказиш шарт. 
Ўзбекистон тажрибаси кўрсатганидек, мулк шаклларининг амалдаги 
реализацияси таъминламагунча, рақобатбоп хўжалик юзага чикмайди. 
Рақобатнинг асосий воситаси нарх бўлади. Бозор иктисодиетига утиш 
даврида нархсиз рақобатга шароит булмайди, шу боисдан нархларни 
либераллаш, яъни уларни эркин куйиб бориш ва бозорда шакллантириш 
5
Каримов И.А. “Бизнинг бош мақсадимиз – жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни 
модернизация ва ислоҳ этишдир”. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис Қонунчилик 
палатасм ва Сенатининг қушма мажлисидаги маърузаси // Халқ сўзи, 2005, 29 январ, 20-сон.


32 
рақобатнинг асосий талаби ҳисобланади. Ўзбекистон давлат назорати 
остидаги нархлардан, келишилган нархларга, улардан эркин бозор 
нархларига утиш юз беради.
Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш мақсадида, фукаролар узига 
тегишли мулкни купайтириш учун бошка фукароларни елланма мехнатга 
жалб килиши мумкин. Фукаро уз мулкий ҳуқуқини амалга ошириш учун 
тадбиркорлик билан шугулланиши, мулкни ижарага бериши мумкин. 
Фукароларда утмиш тузум сундирган мулкий мустакиллик хиссини уйготиш, 
тиклаш, кенгайтириш ва мустахкамлаш-давлатимизнинг энг долзарб 
вазифаларидан биридир. 
ҚИСҚА ХУЛОСАЛАР 
Мулкнинг фукароларнинг шахсий ва хусусий мулки, жамоа мулки, 
давлат мулки, аралаш мулк, кушма корхоналар мулки каби шакллари 
мавжуд. Ўзбекистон Республикасида мулкнинг хамма шакллари тенг 
ҳуқуқлидир. 
Ўзбекистоннинг мулк тўғрисидаги Қонунда мулкий ҳуқуқларнинг 
барчаси курстилган. Мазкур Қонуннинг биринчи бандига мувофик
Ўзбекистон Республикасида молк-мулкнинг мавжуд эканлиги ва унга 
нисбатан эгалик ҳуқуқининг бўлиши тан олинади. 
Бозор муносабатларига утиш ва тадбиркорлик фаолиятини 
ривожлантириш мақсадида, фукоролар узига тегишли мулкни купайтириш 
учун бошка фукароларни ёлланма мехнатга жалб килиши мумкин. 
Фукороларда утмиш тузум сундирган мулкий мустакиллик хиссини уйготиш, 
тиклаш, кенгайтириш ва мустахкамлаш - давлатимизнинг энг долзарб 
вазифаларидан биридир. 
Давлат тасарруфидан чикариш - шуролар иқтисодий тизимини 
синдириб, унинг асоратларини бартараф этиш ва эркин бозор иқтисодиётига 
утишнинг энг самарали йулларидан бири. Давлат тасарруфидан чикариш - 
янги бошкаарув тизилмаларини барпо этиш демакдир. 
ТАЯНЧ ИБОРАЛАР
 
Хусусийлаштириш, давлат тасарруфидан чикариш, шахсий мулк, фукаролар 
мулки, хусусий мулк, аралаш мулк, жамоа мулки, давлат мулки, мулкдор, 
тадбиркорлик шакллари, хусусий тадбиркорлик, кичик бизнес, хўжалик 
жамиятлари, хамкорликдаги тадбиркорлик, жамоа тадбиркорлиги, хўжалик 
ширкатлари, бюджет корхоналари, аралаш компаниялар 

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling