Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат авиация институти


Download 0.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/70
Sana18.11.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1784125
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   70
Bog'liq
tadbirkorlik asoslari

 


43 
5-
Мавзу: Маркетинг - тадбиркорлик тизимида.
5.1. 
Маркетинг тушунчаси ва моҳияти, унинг асосий тамойиллари. 
5.2. 
Тадбиркорликни ривожлантиришда маркетингнинг ахамияти. 
5.3. 
Маркетинг тадқиқотларини ташкил этиш. 
5.4. 
Бозор иқтисодиёти шароитида корхоналарда маркетинг 
фаолиятини ташкил этиш. 
5.1. 
Маркетинг тушунчаси ва моҳияти, унинг асосий тамойиллари. 
Маркетинг - бу мухтожликни ва эхтиёжни айирбошлаш оркали 
кондиришга каратилган инсон фаолиятининг туридир. 
Маркетинг вужудга келишини асосий сабабларидан бири, бу ишлаб 
чикаришни кулами ва хжмини ортиб бориши, янги тармоклаарни вужудга 
келиши, товар турларини купайиши ва тадбиркорлар уртасида махсулотни 
сотиш муаммосини вужудга келишидир. 
Маркетинг - фирманинг узок муддатли, юкори даражали фойда олиши 
ниятида факат истеъмолчига каратилган мақсадли ишлаб чикариш ва сотиш 
фаолияти ҳисобланади. Маркетингнинг асосий объектлари бўлиб бозор, 
товар, хизмат, бахо, товар харакати, реклама, сотиш, уни рагбатлантириш 
ҳисобланади. 
Маркетингнинг асосий субъектлари эса куйидагилардан иборат: ишлаб 
чиҚарувчи ёки хизмат кўрсатувчи ташкилотлар, истеъмолчи ташкилотлар
улгуржи савдо, чакана савдо, пировард истеъмолчи, маркетинг буйича 
мутахассислар. 
Маркетингнинг асосий тамойиллари куйидагилардан иборат: 
1.
Бозорни урганиш ва иқтисодий коньюктура; 
2.
Бозор сегментацияси; 
3.
Ишлаб чикаришни тезкорлик харакати; 
4.
Инновация; 
5.
Режалаштириш. 
Бу тамойилларни бирма бир куриб чикадиган булсак, бозорни чукур ва 
хар тарафлама урганиш бозор эхтиёжлари, бозор холатини урганишни кузда 
тутади. Нарх сиёсати, бозор сигими, товарларнинг истеъмол хусусиятлари.ю 
савдони ташкил килиш, сотиш каналлари, талабни шакллантириш ва 
сотишни рагбатлантиришни таҳлил килиш керак бўлади. 
Сегментлаш 
харакатнинг 
самарадорлиги 
ва 
мақсадга 
каратилганлигини оширади, келадиган бозор сегменти, истеъмолчиларнинг 
аник гурухини аниклаш керак. 
Ишлаб чикариш ва сотишнинг фаол ва салохиятли эхтиёж талабига эпчиллик 
билан жавоб бериш корхона ишлаб чикариш-сотиш фаолиятини бозор 
холати ва аник истеъмолчилар эхтиёжларига ьоглик холда бошкаришнинг 
жадаллиги ва мослашувини кузда тутади. 


44 
Янгилик киритиш- замонавийлаштирилиб янгиланган товарнинг 
доимий такомиллашуви янги товарлар, янги технологияни яратиш ва илмий- 
тадкикот ва конструкторлик ишларида янгиликлар киритишни кузда тутади. 
Режалаштириш- мослашиш тамойилининг мантикий давоми ва 
Қўшимчаси бўлади.Бу тамойил бозор ва холатий башоратларни ишлаб 
чикаришга асосланган маркетингнинг ишлаб чикариш- сотиш дастурларини 
кузда тутади.
Маркетинг асосида бозорни хар тарафлама урганиш йуналишларининг 
асосийларидан куйидагиларни кўрсатиб утиш зарур: 
а) талабни урганиш; 
б)бозор таркибини урганиш; 
в)товарни урганиш; 
г)рақобат шароитларини тадкик этиш; 
д)сотиш шакли ва услубларини тадкик этиш. 
Бозор талаби узгарувчан хусусиятга эга булгаанлиги учун, унгаа 
демографик, умумиқтисодий, ижтимоий, мадааний, психологик ва бошка 
омиллар таъсирини хисобга олган холда, бозорда аҳолининг сони, жинси, 
ёши, даромади, махсулот сифати ва нархигача таҳлил килади. 
Хар Қандай фирма иқтисодиётда самарали харакат килиши, узининг 
олдига куйган мақсадларига эришиши учун узи маркетинг стратегиясини
танлаб олиши лозим.
Маркетинг стратегияси деганда, корхонанинг имкониятларини бозор 
талабига мувофиклаштириб бориш тушунилади. Маркетинг стратегияси 
бозорни тадкик килиш ва истикболни белгилаш, талаб ва истеъмолчиларни 
хамда рақобатчиларни урганиш асосида ишлаб чикилади. 
Бозорни урганиш , билиш ва ишлаб чикаришни бошкариш бугунги
кунга келиб, хар бир тадбиркорнинг энг асосий вазифааларидан биринчи 
бўлиб колмокда. 
Мамлакатимиз бозор иқтисодиётига утиш муносабати билан
тадбиркорликка кенг йул очиб берилганлиги, юртимизда фаолият 
кўрсатаётган куплаб фирма ва корхоналар учун ишлаб чикаришни 
бошкариш, махсулотни сотиш йулларини, мақсад ва вазифаларини 
маркетинг асосида таҳлил этиши учун шароитлар яратилди. 
5.2. 

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling