Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат авиация институти


Бозор иқтисодиёти шароитида корхоналарда маркетинг


Download 0.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/70
Sana18.11.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1784125
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   70
Bog'liq
tadbirkorlik asoslari

Бозор иқтисодиёти шароитида корхоналарда маркетинг 
фаолиятини ташкил этиш.
7
 
 
Маркетинг ташкил этиш деганда унинг вазифаларини бажарувчи 
таркибий булинмаларининг тузилиши ва уларнинг ўзаро маъсулиятларини 
хамда богликликларини ифодаловчи тизимни яратиш тушунилади. Бундай 
тизим оддий фирмадан тортиб бозорда иштирок этаетган барча субъектлар, 
давлат ёки нодавлат, тижорат ёки нотижорат, туман, шахар, вилоят ва 
республика микесида фаолият кўрсатаетган муассаса ва ташкилотларда 
тузилган маркетинг хизматларини уз ичига олади. 
Маркетинг хизмати вазифалари унинг узига хос тамойиллари асосида 
келиб чикади. Бунга куйидагилар киради: корхоналарда ишлаб чикарилган 
махсулотлар ва бозор ҳақидаги ахборотларни туплаш ва таҳлил килиш, 
корхонанинг махсулот ишлаб чикариш савдо ва хўжалик фаолиятини 
реклама килиш, молиявий ва бошка жихатлари буйича манфаатларга мос 
Қарор Қабул килиш учун зарур хисоб- китоб кўрсаткичларини тайерлаш; 
талаб шаклланишини фаоллаштириш ва сотишни тезлаштириш
Маркетинг хизмати корхоналарда иктсодий ахвол узгариб бораетган 
бозордаги истеъмолчиларнинг талаби билан корхона ишлаб чикариши савдо 
ва хўжалик фаолияти муносабатларини мувофиклаштириш учун ташкил 
килинади. 
Маркетинг хизмати бу бозор иктисодиетига утиш шароитида корхона 
бошкаруви учун етишмай турган шундай бир фаолияти турики, у ишлаб 
чикариш молия, савдо, хўжалик , технологик кадрлар масаласи ва бошка 
сохаларда бозор захираларини кондириш ва фойда олишга асосланган 
йуналишлар жараенини яратади. 
Бозор шароитида харидорга бўлган эътибор катта ахамиятга эга бўлиб, 
маркетингнинг устунларидан бири ҳисобланади. Маркетинг фаолияти 
мураккаб жараёндир. 
Корхона (фирма, бирлашма, ва х.к.лар) бозорда уз урнини эгаллаб, уни 
мустахкамлашга, махсулотининг рақобатбардош ва харидогир бўлишини 
хамда олаетган даромадининг хажми ошишини мақсад Қилиб куйган булса, 
маркетинг фаолияти доим тугри ва сифатли олиб борилиши лозим. 
Корхонада маркетингнинг асосий мақсади Берилган вакт чегарасида ва 
фаолияти маблаглар билан таъминланиши доирасида рентабелликни 
таъминлаш ва белгиланган хўжалик хисобидаги фойдани олишдан иборат. 
Маркетингни ташкил этишда икки жихат мухим: мақсадлар ва 
маркетинг хизмати макоми эътиборга олинади. 
Мақсадни танлаш. Купгина раҳбарлар хозирги пайтда уз 
корхоналарининг асосий мақсади сифатида энг юкори фойда олишни 
кўрсатадилар. Лекин бу танлов унчалик макбул эмас. Айталик, агар корхона 
7
1068. Корхонада маркетинг фаолиятини такомиллаштириш. БМИ ва МДлар бўйича тайрланган 15 минг 
мавзулардан. –Т.: ТДИУ, 2005.


49 
узок келажакни кузлаб иш юритаётган булса (маркетинг фаолияти айнан 
маблагни НИОКРга, асосий сармояга, ишлаб чикариш тайёрлигига ва 
кадрлар малакасини оширишга сарфлаши керак. Бу тадбирларнинг хаммаси 
ишлаб чикариш харажатларини купайтиради ва фойданинг камайишига олиб 
келади. Катта фойда олиш ҳақида хам, якин келажакда фойдани купайтириш 
ҳақида хам хамиша гапиравермаслик керак. Масалан, агар корхона янги 
бозорга кириб бормокчи булса, аввал бошда хеч Қандай фойда олмаслиги, 
аксинча, купинча хатто зарарига ишлаши мумкин. бундан ташкари, купгина 
мамлакатларда Қабул Қилинган фойдага караб солиқнинг ортиб бориши 
корхонага режалаб куйилганидан ортикча фойда олиш макбул эмаслигини 
исботлайди. Япониядаги машхур “Мацусита Денки” фирмасининг асосчиси 
Коносуке Мацуситанинг фикрича, факат унчалик юкори эмас, унчалик кам 
хам эмас, балки окилона микдорда фойда олгандагина корхона уз 
фаолиятини кенгайтириши мумкин. 
Маркетинг ташкил этишга киришган корхонанинг мақсадлари Қандай 
бўлиши керак? Маркетингнинг тан олинган пешкадамлари булмиш японлар 
тажрибасидан келиб чикадиган булсак, асосий мақсадлар (афзаллиги 
тартибига караб) куйидагилардан иборат: 
-
сотиш хажми 
-
усиш саръатлари (сотув ёки фойда хажми); 
-
бозордаги хиссаси; 
-
режаданган фойда, бу фойданинг хажми, фойданинг сотув хажмига 
нисбати, барча сармояга фойда меъёри, фойданинг хиссадорлик сармоясига 
нисбати ва бошкаларда акс этиши мумкин; 
-
сармоянинг таркиби, яъни фаолларнинг умумий суммасига ёрдам 
шаклидаги сармоянинг нисбати (бу Японияда тахминан 20% га тенг). 
Бу руйхатни бошка турлича мақсадлар билан хам тулдириш мумкин. 
Масалан, махсулот сифатини ошириш, харажатларни камайтириш ва шу 
кабилар. 
Мақсадларни ишлаб чикишда улар корхона ходимларининг 
нийятларини акс эттириши зарурлигига алохида эътибор бериш керак. Акс 
холда ишловчиларнинг ишлаб чикариш жараёнидан “ички узилиш” руй 
беради. Хар бир япон ишчиси узи ишлайтган фирманинг вазифаларини 
осонгина айтиб бера олади, чунки бу вазифаларнинг бажарилишидан у 
нихоятда манфаатдор. 
Шуни англаш мумкинки. Корхонада маркетингнинг чинакамига жорий 
килиниши учун унда тегишли хизматни тузишнинг узи етарли эмас. 
Маркетинг булими диккат марказига махсулотнинг пировард 
истеъмолчилари билан боглик барча муаммолар тушади. Бу пайтда бошка 
булинмалар уз эътиборини турли жузъий вазифаларга каратган бўлади. 
шунинг учун хам маркетинг булими буиун фаолиятни мувофиклаштириб 
туришини тан олиш мутлако табиийдир. У ишлаб чикраиш жараёнида етакчи 
бўлиши учун унинг макомини бошка булинмалар ичида энг юкори Қилиб 
белгилаш лозим.


50 
Корхона (фирма, бирлашма ва хоказолар) бозорда уз урнини эгаллаб, 
уни мустахкамлашга, махсулотнинг рақобатбардош ва харидоргир бўлишини 
хамда олаётган даромадининг хажми ошишини мақсад Қилиб куйган булса, 
маркетинг фаолияти доим тугри ва сифатли олиб борилиши лозим. 
ҚИСҚА ХУЛОСАЛАР 
Маркетинг- мухтожлик ва эхтиёжни айирбошлаш оркали кондиришга 
каратилган инсон фаолиятининг туридир. 
Маркетинг фирмани узок муддатли, юкори даражани фойда олиши 
ниятида факат истеъмолчига каратилган мақсадли ишлаб чикариш ва сотиш 
фаолияти ҳисобланади. 
Бозорни урганиш, билиш ва ишлаб чикаришни бошкариш бугунги 
кунга келиб, хар бир тадбиркорнинг энг асосий вазифалардан бири бўлиб 
колмокда. Мамлакатимиз бозор иктисодиетига утиши муносабати билан 
тадбиркорликка кенг йул очиб берилганлиги, юртимизда фаолият 
кўрсатаетган куплаб фирма ва корхоналар учун, ишлаб чикаришни 
бошкариш, махсулотни сотиш йулларини, мақсад ва вазифаларини 
маркетинг асосида ташкил этиши учун шароитлар яратилди. 
Маркетинг вужудга келишининг асосий сабабларидан бири, бу ишлаб 
чикаришнинг кулами ва хажмининг ортиб бориши, янги тармокларнинг 
вужудга келиши, товар турларининг купайиши ва тадбиркорлар уртасида 
махсулотни сотиш муаммосининг вужудга келишидир. 
ТАЯНЧ ИБОРАЛАР. 
Маркетинг, бозор сегментацияси, бозор, инновация, талаб, режалаштириш, 
таклиф, маркетинг стратегияси, мухтожлик, маркетинг мухити, эхтиёж, нарх, 
маркетингни ташкил этиш, маркетинг хизмати 

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling