Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат авиация институти
Download 0.96 Mb. Pdf ko'rish
|
tadbirkorlik asoslari
- Bu sahifa navigatsiya:
- 6.1. Фаолият натижалари таҳлили.
Қўшимча адабиётлар рўйхати
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик субьектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони // Халқ сўзи, 2005, 16 июн. 14. Рубин Ю.Б. Теория и практика предпринимательское конкуренции –М.: ООО Марлет Дс корпорейшен, 2004. 15. Лапуста М.Г., Старостин Ю.Л., Малое предпринимательство: учебник.- М.: ИНФРА –М., 2004. 16. Малый бизнес. Организация, экономика, управление: Учеб. пособие для вузов/ Под ред. Проф. В.Я.Горфинкеля, проф. В.А Швандара.-2е изд., пререб. И доп.-М.: ЮНИТИ- ДАНА, 2003-283 с 17. www.ziyo . edu. uz 18. www.edu.uz. 52 6- мавзу Тадбиркорлик фаолиятини таҳлил этиш 6.1. Фаолият натижалари таҳлили 6.2. Ишлаб чиҚариш харажатлари таҳлили. 6.3. Фойда - тадбиркорлик фаолиятининг асосий мақсади. 6.4. Рақобат ютуғи таҳлили. 6.1. Фаолият натижалари таҳлили. Тадбиркорлик фаолияти натижалари систематик ва комплекс таҳлил килинади. Систематик таҳлилда доимо узгариб турувчи бозор мухитини таҳлил килишдан, корхонани фойдадор ва рақобат кобил килишни таъминлаш учун таҳлил килинади. Хар Қандай корхона узини катта кичиклигига, фаолият йуналишига фойдадор ёки зарар курувчи эканлигидан катъий назар бозор мухити билан ўзаро харакат килувчи мураккаб тизимдир. Корхона фаолиятини биргина кўрсаткич билан, яъни масалан фойда кўрсаткичи билан ифодалаш мумкин эмас. У кўрсаткичлар тизимига асосланади. Бундай кўрсаткичларга- фойда, сотилган махсулот хажми ёки кўрсатилган хизмат хажми, моддий харажатлар, мехнат хаки фонди, ишчилар сони ва хоказолар, яъни корхона фаолиятини охирги натижаларини характерловчи кўрсаткичлар киради. Корхона фаолиятини бахолашни энг оддий усули хакикий кўрсаткичларни режа (норматив) кўрсаткичларига солиштириш бўлиб ҳисобланади. Корхона фаолияти самарадорлигини бахолашни мураккаб услуби эса охирги фаолият натижаларини ўзаро алоқаларини, харажатлар билан ресурсларни, шунингдек турли омиллар таъсирини бахолашдан иборат. Бозор иқтисодиётига утиш муносабати билан тадбиркорлик фаолияти билан шугулланаётган корхоналарни иш сифатини ошириш, мавжуд имкониятлардан окилона фойдаланиш асосий фондлардан фойдаланиш самардорлик даражасини янада ошириш, мехнат унумдорлигини хар тарафлама устириш, келгусида республика аҳолисини озик- овҚатга ва бошка товарларга бўлган талабни янада юксалтиришни кузлаб иқтисодий тежашни кучайтириш сохасидаги вазифаларни оммавий хал килиш лозим. Бу вазифаларни бажариш учун аввало хар бир тадбиркорликни хўжалик фаолиятини атрофлича чукур таҳлил килиш асосида ички хўжалик имкониятларидан имкон борича яхширок фойдаланишга, камрок харажат Қилиб юкори натижаларга эришишга алохида эътибор бериш керак. Тадбиркорлик амалиётида иккита таҳлил турини фарклаш мумкин, яъни: 1. Стратегик таҳлил. 2. Оператив таҳлил. Стратегик таҳлил корхонани кучли ва ожиз томонларини, имкониятларини ва хавф- хатарларини анаклашга йуналтирилгандир. 53 Стратегик таҳлил асосан корхонани сифат характеристикаларини (тавсифномасини) беради. Оператив таҳлил корхонани фаолият натижаларини бахолашга йуналтирилган бўлади. Оператив таҳлил махсулот сифатини таъминлашда ва харажатларни оптималлаштиришда мухим роль уйнайди, у ресурсларни бошкаришни самарали воситаси бўлиб хизмат килади. Оператив таҳлил ишлаб чикариш хўжалик фаолиятини барча томон ва жихатларига таалукли бўлиб, куйидагиларни уз ичига олади: корхона фаолияти натижаларини таҳлил килиш ишлаб чикариш харажатлари таҳлили махсулот таҳлили Хар Қандай корхона узини катта кичиклигига, фаолият йуналишига фойдадор ёки зарар курувчи эканлигидан катъий назар бозор мухити билан ўзаро харакат килувчи мураккаб тизимдир. Корхона фаолиятини биргина кўрсаткич билан, яъни масалан, фойда кўрсаткичи билан ифодалаш мумкин эмас. У кўрсаткичлар тизимига асосланади.Бундай кўрсаткичларга- фойда, сотилган махсулот хажми ёки кўрсатилган хизмат хажми, моддий харажатлар, мехнат хаки фонди, ишчилар сони ва хоказолар, яъни корхона фаолиятини охирги натижаларини характерловчи кўрсаткичлар киради. Корхона фаолиятини бахолашни энг оддий усули хакикат кўрсаткичларни режа (норматив) кўрсаткичларига солиштириш билан ҳисобланади. Корхона фаолиятини самарадорлигини бахолашни мураккаб услуби эса охирги фаолият натижаларини ўзаро алоқаларини, харажатлар билан ресурсларни, шунингдек турли омиллар таъсирини бахолашдан иборат. Download 0.96 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling