Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат авиация институти


Download 0.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/70
Sana18.11.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1784125
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   70
Bog'liq
tadbirkorlik asoslari

Рақобат ютуғи таҳлили. 
Рақобат ютуги таҳлилида бозордаги улуш, махсулот сифати, маркетинг 
учун харажатлар, корхона катталиги (размер), бозордаги улуш ва ИТТКИ 
(
НИОКР) харажатлари каби омиллар таҳлил килинади. 
Рентабелликка таъсир этувчи мухим омил бўлиб, бозор улуши 
ҳисобланади.Сон жихатдан бу кўрсаткичнинг богликлиги шундан иборатки, 
бозор улушини хар 10% га усиш учун рентабеллик 3,5 % усади. 
Фойдага таъсир этувчи иккинчи омил бўлиб махсулот сифати 
ҳисобланади. Тадкикотлар кўрсатадики, юкори сифат- бозорда юкори 
улушни саклаш учун ишончли кафолатдир. Махсулотни дифференциацияси 
(турли хил) ва юкори сифатли махсулотни бозорда юкори улушига эга 
бўлишининг энг оптимал вариантлари бўлиб ҳисобланади. Бу икки 
кўрсаткич бозордаги улуш ва махсулот сифати бир-бири билан ўзаро узвий 
боглик бўлиб, бирини бири тулдиради. 
Маркетинг учун кетган харажатлар билан махсулот сифати устида 
аник богликлик мавжуд. Сифати паст бўлган махсулотларга маркетинг учун 
маблаг кетгазишга ассос йук. 
Рентабеллик умумий сотиш хажмидаги маркетинг учун харажатлар улуши ва 
махсулот сифатининг ўзаро таъсирига богликдир. Махсулоти юкори сифатли 
бўлиши марктеинг учун сарф харажатлар минимал булса хам.(оборотга 
нисабатан 6% тартибида) юкори фойда олишни кафолатлайди. 
Корхона фойдаси корхона катталиги (улчами) билан ўзаро богликлиги 
бўлади. Йирик корхоналар (стартегик хўжалик зоналари билан 
шугулланувчи) катта фойдага эга бўлади. Кичик корхоналар эса, яхши 
натижаларни кўрсатиб, унинг афзаллиги тор бозор чукурчасини махсус
товарлар билан таъминлаш имкониятидан иборат. 


59 
Корхона фойдаси бозордаги улуш комбинациясидан тортиб, илмий 
тадкикот ва ишлаб чикариш харажатлари билан богликдир.Бозор 
иктисодиети шароитида купгина корхоналар фаолияти шуни кўрсатадики, 
бозорга юкори улушга эга бўлган корхоналар бундан юкори фойда олиб
илмий ишлаб чикишга маблаглар киритиши мумкин. Хисоб - китоблар шуни 
курстатадики, агар компания ИТТКИ га оборотни 3% ни сарфласа., у 26% 
рентабеллик даражаси билан ишлаши мумкин. ИТТКИ га харажатлар 
камайтирилса, рентабеллки даражаси пасаяди (тахминан 22%). Шунинг учун 
тадбиркор махсулот сифати жихатидан лидер-мавкеини эгаллашиб афзалдир, 
бозорда сотиш улушини купайтириш бу фойданиюкори бўлишига олиб 
келади. 
Кичик корхоналар бозорда кичик улушга эга бўлган корхоналар бўлиб, 
илмий тадкикот учун катта маблагга эга булмаган холда улар тадкикот ва 
ишлаб чикишга уз маблагларини иктисод Қилиб, лицензия буйича махсулот 
ишлаб чикишга мажбур. Юкори нархли технолгия агар янги ишлаб чикариш 
кувватини тулик таъминлай олмаса, йирик корхонада фойдани тушиб 
кетишига олиб келади. Анологик иш капитал куйилма билан боглик. 
Холатдан чикишнинг бошка йули замонавий технолигия ижараси (лизинг) 
бўлиб ҳисобланади, уз маблагларини иктисод Қилиб бошка етарли 
афзалликларни беради. Янги технология сифатли махсулот ишлаб 
чикаришни таъминлайди, уз навбатида бозордаги улушни усишга олиб 
келади. 
Корхона фаолиятини таҳлил килиш ишлаб чикариш фаолиятини янада 
такомиллаштириш учун дастур ишлаб чикаришга олиб келади. 
ҚИСҚА ХУЛОСАЛАР 
Стратегик таҳлил корхонани кучли ва кучсиз томонларини, имконият 
ва хавф-хатарларини аниклашга йуналтирилган. Оператив таҳлилда эса 
корхона хўжалик фаолиятини натижалари таҳлили берилади. Унда корхона 
фаолиятининг натижаларини таҳлили, ишлаб чикариш харажатларини 
таҳлили, махсулот таҳлили тулик ёритиб берилади. 
Тадбиркорлик фаолиятининг асосий кўрсаткичларидан бири ишлаб 
чикариш харажатларидир. 
Тадбиркорликнинг харажатларини белгиларга кўра, турли тавсифлаш 
мумкин. Биринчидан, тадбиркорлик фаолияти харажатлар смета буйича 
уларнинг элементлари ва палькуляция моддаларига караб турларга булинади. 
Иккинчидан, тадбирнинг харажатлариишлаб чикариш хажмига богликлигига 
караб шартли доимий ва шартли узгарувчан харажатларга булинади. 
Тадбиркорлик фаолиятини юритишдан кузланадиган асосий мақсад 
фойда олишдир. Тадбиркорла фойдани купайтиришга интилади.
Савдо ташкилотлари даромаднинг асосий кисми товарларни сотиб 
олиши ва сотиш уртасидаги фарк хисобидан юзага келади. 


60 
Хозирги пайтда нафакат товарлар, балки хом-ашё, материаллар ва 
жихозлар хам савдо корхоналари томонидан эркин айирбошланмокда. 
Корхонани самарадорлик фаолиятини бахоловчи кўрсаткич бўлиб 
рентабеллик ҳисобланади. Корхона рентабеллигини оширишнинг асосий 
йуналишларига махсулот таннархини пасайтириш, материаллар сарфини 
кискартириши мақсадида махсулот конструкциясини рационаллаштириш, 
самарали техникаларни куллаш; ишлаб чикариш ва сотиш тартибини 
такомиллаштириш; ишлатилмаётган ёки кам самарали активларни сотиш 
кабилар киради. 
ТАЯНЧ ИБОРАЛАР. 
Фойда, муомила харажатлари, ялпи даромад, баланс фойда, Ишлаб 
чикаришни ривожлантириш фонди, соф фойда, оператив таҳлил, 
рентабеллик, ишлаб чикариш харажатлари, стартегик таҳлил. 
НАЗОРАТ ВА МУЛОХАЗА САВОЛЛАРИ. 
1.
Тадбиркорлик фаолияти корхоналарда Қандай таҳлил килинади? 
2.
Систематик ва комплекс Қандай таҳлил килинади? 
3.
Стратегик таҳлил деганда нимани тушунасиз? 
4.
Оператив таҳлил хўжалик фаолияти Қандай натижалари таҳлил килинади? 
5.
Тадбиркорлик фаолиятини якуний кўрсаткичи бўлиб кайси кўрсаткич 
ҳисобланади? 
6.
Даромадлар манбалари нималардан иборат? 
7.
Баланс фойда Қандай кўрсаткич ва улар уз ичига нималарни олади? 
8.
Соф фойда Қандай йуналишларга сарфланади? 
9.
Тадбиркорлик фаолияти билан шугулланувчи корхоналарди фойда ва 
зарарларнинг хисоби Қандай бўлади? 
10. 
Ялпи даромадга Қандай омиллар таъсир килади? 
11. 
Рақобат ютуги таҳлили Қандай олиб борилади?. 

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling