Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат авиация институти


- мавзу: Тадбиркорликни бошқаришни ташкил этиш


Download 0.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/70
Sana18.11.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1784125
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   70
Bog'liq
tadbirkorlik asoslari

8-
мавзу: Тадбиркорликни бошқаришни ташкил этиш 
8.1.Тадбиркорликда бошкаришнинг роли. 
8.2.Тадбиркорликда мехнатниг шартнома шаклидан фойдаланиш. 
8.3.Тадбиркорликни бошкариш ва уни ташкил этиш. 
8.1. Тадбиркорликда бошқаришнинг роли. 
Бошқаришда тадбиркорлик фаолияти дейилганда—ишни ташкил 
этишга таъсир кўрсатадиган шарт-шароитлар ва омиллар борлиги 
тушунилади. Тадбиркорлик фаолиятининг мақсадлари ва вазифалари 
бевосита бозор тамойилларидан келиб чикади. 
Маълумки, бозор иктисодиети шароитларида сотувчилар уз 
товарларини 
имкон 
борича 
купрок 
фойда 
берадиган 
Қилиб 
сотишга,харидорлар эса бу товарларни имкони борича арзонрок харид 
килишга интилади. 
Бозор иқтисодиётида давлат томонидан кўрсатиладиган чоралар 
ижтимоий химоя, атрофдаги мухит мухофазаси, инсон кадрини, 
демократияни химоя килиш ва бошкаларга каратилган бўлиши мумкин. 
Тадбиркорликнинг мухим томони унинг фаолиятини бошкариб 
боришдир.Тадбиркорликни бошкариш мохият эътибори билан олганда 
мақсадга эришиш йулида килинадиган хатти-харакатларни жонлантириш 
учун бир шахс еки шахслар гурухи томонидан бошка шахсга таъсир 
утказишдан иборат. 
Тадбиркорликни бошкариш уч жихатни уз ичига олади: 
1. “Кимни” “ким” бошкаради?
Бу нарса бошкарув вазифалари, бошкарув органлари вазифаларининг 
ижросини таърифлайди. Иккинчидан, шахсларни ва Қарорларга алоқадор 
воситачи кишиларни ким бошкариб бориши шу йул билан аникланади. 
2.
Бошкарув “кай тарика” амалга оширилади ва бошкариладиган кишиларга 
у кай тарика таъсир утказади? 
3.
Бошкарув “нима” билан амалга оширилади? Тадбиркорликни 
бошкаришнинг мухим вазифаси тадбиркорлик сиёсатини белгилашдир. 
Тадбиркорлик фаолиятининг сиёсати барча норматив талаблар ва шу 
талабларни амалга ошириш усулларини уз ичига олади. 
Тадбиркорлик фаолиятининг самарали бўлишида тадбиркорлик 
мухити омилларини тадкик этиш мухим уринни эгаллайди. Тадбиркорлик 
мухити дейилганда фирманинг фаолият кўрсатиб боришига таъсир 
утказадиган ва бошкарувга оид қарорлар қабул килишнинг талаб этадиган 
шарт-шароитлар ва омиллар бор йуклиги тушунилади. Тадбиркорлик 
мухитининг ички ва ташки омиллари тафовут килинади. Ички мухит 
дейилганида фирманинг олинадиган фойдани купайтиришга каратилган 
бошкарув механизмини уз ичига олувчи хўжалик фаолияти тушунилади. 


77 
Тадбиркорликнинг ташки мухити дейилганда рақобатчи фирманинг 
фаолиятини катъий назар атрофидаги мухитда юзага келадиган, лекин, унинг 
иш олиб боришга таъсир утказадиган барча шарт -шароитлар ва омиллар 
тушунилади. 
Тадбиркор катта фойда олиш учун куйидаги йуналишларда уз 
мақсадини аниклаб олиши керак: фан-техника сохасида - янги махсулотни 
ишлаб чикиш ва жорий этишни; ишлаб чикариш сохасида технология 
жараёнини такомиллаштириш ва янги технологиядан фойдаланиш, ишлаб 
чикарилган махсулот сифатини яхшилашни; мехнатни утказиш, сотишда- 
хар 1 мехнатга нисбатан бозор улушини саклаб колиш ва кенгайтириб 
бориши лозим. 
Бошкаришнинг асосий вазифаси омиллар таъсирининг табиати ва 
даражасини аниклаб, тадбиркорлик фаолиятининг самарали амалга ошиб 
бориши ва ривожига таъминлашга каратилган Қарорлар Қабул килишдир. 
Шу мақсадда тадбиркорлик мухити омиллари куйидаги жараенларда: 

маркетинг тадкикотлари ва маркетинг дастурларини ишлаб чикишда;
 
бизнес-режа кўрсаткичларини ишлаб чикаришда; 
 
оператив бошкаришда; 
 
хўжалик фаолияти натижаларини назорат қилиб бориш жараёнида 
мунтазам таҳлил қилиб борилади. 
Республикамизда иқтисодий ислохатларни амалга оширишга асосий 
мақсад-бозор муносабатларни ташкил этиш, бозорни турли туман зарур 
товар ва хизматлар билан тулдириб, истеъмолчиларнинг саралаб товар харид 
килишига кенг имкониятлар яратиб, пировард натижада халкнинг фаровон 
турмуш шароитини таъминлашдан иборат. 
Халкимизнинг фаровон турмушини яратишда, кенг истеъмол товарлар 
билан бозорни тукин сочин килишда, аҳолига турли-туман хизматлар 
кўрсатишни ташкил этишда тадбиркорликнинг хам уз урни бор. Чунки 
тадбиркор канча ривожланса, моддий ишлаб чикариш ва хизмат кўрсатиш 
хам шунчалик ривожланади. 
Ўзбекистон республикасининг “Тадбиркорлик тўғрисида”ги Қонунида 
белгиланганидек, хар қандай шаклдаги тадбиркорлик мулк эгасининг шахсан 
иштирок этишига ёки бошка фукароларнинг мехнатининг куллаш йули 
билан фойда олишга асосланиши мумкин 
8.2. 

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling