Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги урганч давлат унивeрситeти


- бўлим. Одам ва ҳайвонлар физиологияси


Download 1.93 Mb.
bet180/246
Sana05.02.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1168249
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   246
Bog'liq
Таълим вазирлиги

3- бўлим. Одам ва ҳайвонлар физиологияси

Физиологиянинг объекти ва тадқиқот методлари. Физиологиянинг биологияга доир фанлар орасида тутган ўрни ва ривожланиш тарихи. Организм фаолиятини аналитик - синтетик методлар ёрдамида молекуляр, мембрана, ҳужайра, аъзо, тизим ва яхлит организм даражаларида ўрганиш. хозирги замон физиологиясининг асосий ютуқлари. Хозирги замон физиологиясининг асосий ютуқлари. Физиология фанини ривожлантиришга Ўзбекистон олимларининг қўшган хиссалари.


Қўзғалувчанлик-тирик материянинг универсал хусусияти ва уни Эволюция жараёнида ривожланиши. Қўзғалувчан ҳужайралар турлари. Қўзғалувчан ҳужайралар мембранасининг тузилиши ва хусусиятлари тўғрисида хозирги замон қарашлари.
Мушак тўқималарининг физиологик хусусияти. Кўндаланг-тарғил мушаклар. Тузилиши, асосий вазифалари. Мушак толасининг фазали (тез, секин) ва тоник хоссалари. Саркомер-мушак толасининг структура бирлиги. Асосий қисқартирувчи оқсилларнинг фаолияти ва таърифи. Сирпаниш назарияси. Электромеханик боғланиш. Сарко-тубуляр занжир. Калцийнинг сақланиш жойи ва мушак қисқаришидаги роли. Мембрана потенциали ва қисқариш. Мушак тизимининг бўшашиш механизми.
Асаб-мушак синапслари: морфологик тузилиш хусусиятлари. Медиатор ажратилиши. Холин-рецептори ва унинг ион тешиги хақида замонавий фиқрлар. Медиатор ажратилишининг бевосита ва воситали бошқарилиши ва унинг генерацияси.
Вегетатив асаб тизимининг парасимпатик қисми: парасимпатик қисм тизимнинг ўрни.
Рецепторлар, сезув аъзолари, анализаторлар хақида тушунча. Рецепторлар таснифи. Рецепторларнинг кўзғалиш механизмлари: рецептор ва генератор потенциаллар, импулс активлиги. Қўзғотувчи куч билан генератор потенциал катталиги ва афферент импулслар частотаси орасидаги нисбат. Вебер-Фехнер қонуни.
Қоннинг асосий фаолияти. Қоннинг миқдори ва таркиби. Танада айланувчи қон миқдори ва ундаги ўзгаришлар. Қоннинг физик-биологиявий хоссалари. Коллоид-осмотик босим. Қоннинг буфер хусусияти. Қон ўрнини босувчи суюқликлар. Плазма ва қон зардоби эритмалари. Оқсил ва плазма липопротеидлари.
Юрак ва унинг эволюцияси, ривожланиши ва фаолияти. Сутэмизувчилар ва одамда юрак. Бўлмача ва қоринчалар фаолияти.Юрак цикли динамикаси: асосий фазалари, юрак бўшлиқлари ва аортадаги босим, клапанлар аппарати, юрак тонлари. Юрак автоматияси ва унинг табиати. Юракда қўзғалишнинг ўтказилиши. Юракнинг ўтказувчи тизими. Синус тугуни ва унинг ахамияти. Атриовентрикуляр тугун ва унинг фаолияти. Гисс боғламлари. Пуркине толалари. Автоматия градиенти. Хақиқий ва латент ритм қўзғатувчилар.



Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   246




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling