Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги урганч давлат унивeрситeти


Download 1.93 Mb.
bet21/246
Sana05.02.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1168249
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   246
Bog'liq
Таълим вазирлиги

Фаннинг мақсад ва вазифалари
Мақсад мазкур кириш синовларини ўтказиш орқали Абитуриентларнинг “Мусиқа ўқитиш методикаси ва мактаб репертуари” ,“Вокал ижрочилиги” , “Дирижорлик”, “Чолғу ижрочилиги” фанлари бўйича билим, кўникма ва малакаларини аниқлашдан иборат.
Вазифалари: абитурийен синов билетидаги 2 та назарий савол моҳиятини очиб бериши ва “Вокал ижрочилиги”, “Дирижорлик”, “Чолғу ижрочилиги” фанларидан 1дан аср намойиш қилиши лозим. Абитуриент назарий ма`лумотларни мусиқа ўқитиш методикаси ва мактаб репертуари фанлар назарияси терминологияларидан тўғри фойдаланиб ёритиши, таянч тушунчаларни асослаши, шахсий фикр ва мулоҳазаларини аниқ илмий ва амалий далилларга таянган ҳолда баён қила олиши керак.
Абитуриент педагогика мусиқа ўқитиш методикаси ва мактаб репертуари фанининг ижтимоий тараққиёт босқичлари, мусиқа ўқитиш назарияси, методикаси ва мактаб репертуари курси, шахсни шакллантиришда мусиқанинг роли, мусиқий таълимнинг мақсад, вазифалари ва мазмуни, умумий мусиқий таълимнинг тамойиллари, умумий мусиқий таълимнинг технология ва услублари, мусиқа идроки ва тинглаш маданиятини шакллантириш технология ва усублари, вокал - хор ижрочилиги маданиятини шакллантириш технологияси, мусиқий - ритмик фаолиятларни шакллантириш услуби, болалар чолғу асбобларида жўр бўлиш фаолиятини шакллантириш, синфдан ва мактабдан ташқари мусиқий тарбиянинг шакли ва мазмуни, хорижий мамлакатларда мусиқий тарбия ва таълими ҳақида ўз шахсий фикрларини баён қилиши лозим.


Асосий қисм


1-бўлим. Мусиқа ўқитиш назарияси, методикаси ва мактаб репертуари курсининг моҳияти


1- мавзу: Мусиқа ўқитиш назарияси, методикаси ва мактаб
репертуари курси
«Мусиқий таълим», «Тарбия методикаси», «Мактаб» тушунчалари аҳамияти. Методика предметининг бошқа фанлари билан ўзаро алоқаси, мусиқа ўқитиш назарияси ва методикаси педагогиканинг ажралмас қисми екани ва унинг моҳияти. Мусиқа ўқитиш назарияси ва методикасини фани мазмуни ва мақсади



Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   246




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling