Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги урганч давлат унивeрситeти
Download 1.93 Mb.
|
Таълим вазирлиги
- Bu sahifa navigatsiya:
- МИКРОИҚТИСОДИЁТ” МАХСУС ФАНИ БЎЙИЧА МАВЗУЛАР
- МАКРОИҚТИСОДИЁТ” МАХСУС ФАНИ БЎЙИЧА МАВЗУЛАР
Асосий қисм
Иқтисодиётда таркибий ислоҳотлар ва иқтисодиётни модернизациялашни янада чуқурлаштириш, унинг кўламини кенгайтириш билан боғлиқ масалаларнинг назарий ва амалий томонларини ўрганишда юқоридаги фанлар мажмуаси алоҳида ўрин тутади. Ушбу фанлар мажмуи бозор иқтисодиётининг назарий ва амалий томонларини ўрганиш билан бирга, микро ва макроиқтисодий моделлар орқали амалиётда вужудга келадиган иқтисодий муаммоларни таҳлил қилишда ва уларнинг ечимини топишда, шунингдек, сабабий боғлиқликда хулосалар ясашда муҳим аҳамият касб этади. Ушбу фан фундаментал фанлардан ҳисобланиб, бошқа иқтисодий фанларни чуқур ўрганишда асос бўлиб хизмат қилади. Ушбу фанни ўрганиш натижасида талабалар иқтисодиётнинг микро ва макроиқтисодий муаммолари, микро ва макродаражадаги мавжуд ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал қилиш, иқтисодиёт тармоқларини барқарор ва мутаносиб ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, республикамиз иқтисодиёти тармоқлари ва соҳаларининг ривожланишини белгиловчи мезонлар, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг миллий ва хорижий тажрибалари, мамлакатни модернизациялаш ва диверсификациялаш, ўтказилаётган демократик бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ҳақида билим ва кўникмаларга эга бўладилар. “МИКРОИҚТИСОДИЁТ” МАХСУС ФАНИ БЎЙИЧА МАВЗУЛАР Фаннинг мазмуни, вазифалари, предмети. Ресурсларнинг чекланганлиги. Чекланган ресурсларни тақсимлаш. Ресурсларни тақсимлашда нархнинг аҳамияти. Мувозанат нархнинг шаклланиши. Бозор ва унинг вазифаси. Бозор билан боғлиқ бўлмаган фаолият. Мулкка эгалик қилиш. Оноре қоидалари. Бозор алмашувининг асосий шарти. Операция харажатлари. Ўзбекистон кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг иқтисодиётни жадал ривожлантиришдаги роли. Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар. Иқтисодий эҳтиёж тушунчаси. Иқтисодий неъматлар ва уларнинг хусусиятлари. Ўрнини босувчи неъматлар. Тўлдирувчи неъматлар. Иқтисодий ресурслар ва уларнинг турлари. Тадбиркорлик қобилияти тушунчаси. Альтернатив харажатлар ва уларни аниқлаш. Қайтарилмайдиган харажатларнинг вужудга келиши. Ишлаб чиқариш имкониятлари ва унинг аҳамияти. Ишлаб чиқариш имкониятлари чизиғи. Неъматларни бир-бири билан алмаштириш (трансформация) коэффициенти. Позитив ва норматив таҳлил. Товарлар оқими модели. Буйруқбозликка асосланган иқтисодиёт. Бозор иқтисодиёти. Талаб тушунчаси. Талаб чизиғи. Талаб функцияси. Бир омилли ва кўп омилли талаб функциялари. Талабга таъсир қилувчи омиллар. Талаб миқдорининг ўзгариши. Талабнинг ўзгариши. Таклиф ва таклиф миқдори. Таклиф чизиғи. Таклиф функцияси. Бир омилли ва кўп омилли таклиф функциялари. Таклифга таъсир қилувчи омиллар. Таклиф миқдорининг ўзгариши. Таклифнинг ўзгариши. Талаб ва таклиф қонунлари. Мувозанатлик тушунчаси. Бозор мувозанати. Мувозанат нарх. Мувозанат маҳсулот миқдори. Мувозанат нуқта. Бозорнинг мувозанат ҳолатини тиклаш хусусияти. Бозор мувозанатининг ўзгариши ва унга таъсир қилувчи омиллар. Максимал нарх. Давлат томонидан максимал нархнинг ўрнатилиши. Бозорда товар танқислиги. Танқислик соҳаси. Норасмий бозор ва унинг вужудга келиши. Товарнинг норасмий бозордаги нархи. Минимал нарх. Бозорда товар ортиқчалиги ва норасмий бозор. Истеъмолчи ютуғи ва ишлаб чиқарувчи ютуғи. Товар танқислиги соҳаси. Ортиқча маҳсулотни ифодаловчи соҳа. Эластиклик тушунчаси. Эластиклик коэффициенти. Талабни нархга кўра эластиклиги. Талаб функцияси учун эластиклик коэффициентини ҳисоблаш. Ёйсимон эластиклик. Эластик ва эластик бўлмаган талаб. Абсолют эластик ва абсолют эластик бўлмаган талаб. Талаб эластиклигига таъсир қилувчи омиллар. Талабнинг истеъмолчи даромадига кўра эластиклиги. Кесишган талаб эластиклиги коэффициентини ҳисоблаш. Нормал товарлар. Паст категорияли, олий категорияли ва бирламчи эҳтиёж товарлар. Энгел чизиқлари. Кесишган талаб эластиклиги. Эластиклик назариясининг амалда қўлланилиши. Сотувчи даромадини талаб эластичлигига кўра таҳлил қилиш. Солиқ юкининг тақсимланишини таҳлил қилиш. Бозор шароити ўзгариши оқибатларини прогноз қилиш ва баҳолаш. Истеъмол назариясида неъмат тушунчаси. Истеъмолчи танловига таъсир қилувчи омиллар. Нафлик тушунчаси. Истеъмолчи эҳтиёжини қондириш даражаси. Нафлик функцияси. Умумий нафлик, чекли нафлик, чекли нафликнинг камайиши қонуни. Бефарқлик эгри чизиғи. Бефарқлик чизиқлари картаси ва унинг хусусиятлари. Чекли алмаштириш нормаси. Бюджет чегараси ва унинг ўзгариши. Бюджет тенгламаси. Бюджет чизиғи. Бюджет чизиғи ётиқлик бурчаги. Истеъмолчи танлови масаласи. Нафликни максималлаштириш. Истеъмолчи танлови масаласи ечилишини график усулда таҳлил қилиш. Истеъмолчи мувозанати. Истеъмолчиларнинг мувозанатлик шартлари. «Даромад-истеъмол» чизиғи. Норматив ва паст категорияли товарлар учун Энгел чизиклари. «Нарх-истеъмол» чизиғи ва нормал ва Гиффен товарлари учун талаб чизиғи. Нормал товар учун даромад самараси ва алмаштириш самараси, умумий самара. Паст категорияли товарлар учун даромад самараси ва алмаштириш самараси. Алмаштириш самарасини ва даромад самарасини амалда қўллаш. Паст категорияли товарлар. Ўрнини босувчи ва тўлдирувчи товарлар. Ноаниқлик ва таваккалчилик. Эҳтимол тушунчаси. Эҳтимолнинг турлари. Ноаниқлик шароитида танлаш. Таваккалчиликни вужудга келиши сабаблари. Таваккалчилик ўлчови. Кутиладиган миқдор. Четланиш. Таваккалчиликка бўлган муносабат. Таваккалчиликка мойиллик. Таваккалчиликка мойил бўлмаган ҳолат. Таваккалчиликка бефарқлик. Таваккалчиликни пасайтириш йўллари. Корхоналарнинг фаолият соҳаларини ва ишлаб чиқарадиган маҳсулотлар турини кенгайтириш (диверсификацияси). Суғурта қилиш. Таваккалчиликни қўшиш. Таваккалчиликни тақсимлаш. Асимметрик ахборотлашган бозор. Маҳсулот сифати ноаниқлиги. Маънавий таваккалчилик. Бозордаги асимметрик ахборотларни йўқотиш йўллари. Бозор сигналлари. Аукционлар. Олиб сотарлик ва уни иқтисодиётдаги ўрни. Фьючерслар. Опцион ва хеджирлаштириш. Инвестиция ва таваккалчилик. Таваккалчилик активларига бўлган талаб. Активлар тушунчаси ва улардан олинадиган фойда. Таваккалчилик ва фойданинг ўзаро алоқаси. Иқтисодиётни диверсификациялаш шароитида маблағ эгасининг ўз маблағини сарфлаш йўналишини танлаш муаммоси. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида ишлаб чиқариш корхоналарини модернизация қилиш ва диверсификациялаш. Ишлаб чиқариш жараёни. Ишлаб чиқариш технологияси. Ишлаб чиқариш омиллари ва уларнинг турлари. Ишлаб чиқариш функцияси тушунчаси. Изокванта тушунчаси. Изокванталар картаси ва унинг хусусиятлари. Изоквантанинг ётиқлиги бурчаги. Қисқа ва узоқ муддатлардаги ишлаб чиқариш. Бир ўзгарувчан омил (меҳнат) асосида ишлаб чиқаришни ташкил этиш. Ўзгарувчи омилнинг ялпи ўртача, чекли маҳсулотлари ва улар ўртасидаги боғлиқлик. Капиталнинг чекли маҳсулоти. Меҳнатнинг чекли маҳсулоти. Ишлаб чиқариш омиллари чекли маҳсулдорлигининг камайиш қонуни. Ишлаб чиқариш омилларининг ўзаро алмашуви. Чекли технологик алмаштириш нормаси. Изокоста тушунчаси. Изокоста тенгламаси. Ишлаб чиқариш омиллари сарфини минималлаштириш. Минималлаштириш масаласини график усулдаги ечими ва оптималлик шарти. Корхонанинг қисқа муддатли ва узоқ муддатли оралиқдаги фаолияти. Харажатлар тўғрисида тушунча. Бой берилган имкониятлар ва альтернатив харажатлар. Қайтарилмайдиган харажатлар. Иқтисодий харажатлар, бухгалтерия харажатлари. Ички ва ташқи харажатлар. Иқтисодий фойда ва нормал фойда. Ялпи харажатлар. Ўзгарувчан ва ўзгармас харажатлар. Ўртача харажатлар. Чекли харажатлар. Ишлаб чиқариш харажатлари чизиқлари. Узоқ ва қисқа муддатлардаги харажатлар графиклари. Қисқа ва узоқ муддатдаги харажатларнинг ўзаро боғлиқлиги. Ишлаб чиқариш харажатларини ҳисоблаш, Ўртача ишлаб чиқариш харажатлари графикларининг ўзаро жойлашуви. Мамлакатни модернизациялаш шароитида ишлаб чиқариш харажатларини пасайтириш йўллари. Рақобатлашган бозор ва унинг шартлари. Фирманинг, ялпи, ўртача ва чекли даромадлари. Корхона фойдаси. Корхона фойдасини максималлаштиришни назарий жиҳатдан асослаш ва уни график усулда таҳлил қилиш. Фирма фойдасини максималлаштиришнинг умумий шарти ва мукаммал рақобатлашган бозор учун шарти. Фирманинг зарарсиз ишлаш нуқтаси. Фирма харажатларини минималлаштирадиган ҳолат. Фирманинг ёпилиш нуқтаси. Фирманинг чекли маҳсулот ишлаб чиқариш қоидасига амал қилиши. Фирма таклифи. Ўртача узоқ муддатли харажат ва унинг хусусиятлари. Узоқ муддатли оралиқда ишлаб чиқариш ҳажмини танлаш. Иқтисодиётда таркибий ўзгаришларни амалга оширишнинг моҳияти ва зарурати. Тармоққа қарашли типик фирма мувозанати. Тармоқнинг мувозанат ҳолати. Тармоқнинг таклифи. Харажатлари ўсаётган тармоқнинг таклиф чизиғи, харажатлари ўзгармас бўлганда тармоқнинг таклиф чизиғи. Харажатлари камаяётган тармоқнинг таклиф чизиғи. Тармоқнинг кенгайиш механизми. Фирманинг самарали размери. Ишлаб чиқариш масштаби. Мусбат самарали ишлаб чиқариш масштаби. Манфий самарали ишлаб чиқариш масштаби. Ўзгармас самарали ишлаб чиқариш масштаби. Фирманинг узоқ муддатли ўртача харажатининг камайишига ва ўсишига таъсир қилувчи омиллар. Рақобат тушунчаси. Рақобатлашувчи фирмалар. Рақобатлашмаган бозор турлари. Соф монополия. Соф монополияга мисоллар. Монополистик бозорга киришдаги тўсиқлар. Табиий монополиялар. Соф монополияда монопол нарх ва монопол маҳсулотни аниқлаш. Монополистик талаб ва таклиф. Монопол ҳокимият ва монопол ҳокимият кўрсаткичлари. Монопол нарх белгилашда талаб эластиклигининг таъсири. Монопол нарх ва жамият фаровонлиги. Монопол нархга солиқларнинг таъсири. Рақобатлашган монопол бозор. Рақобатлашган монопол бозорда товар нархи ва ишлаб чиқариш ҳажмини аниқлаш. Рақобатлашган монопол бозор самарадорлиги. Олигополия. Курно модели. Монопсония. Монополияга қарши қонун. Нарх тушунчаси, тамойиллари ва функциялари. Бозор шароитида амал қилувчи нарх турлари. Нарх белгилашда истеъмолчи ортиқчалигини эгаллаш. Монопол нарх белгилашда «Бош бармоқ» қоидаси. Монопол ҳокимият ва жамият фаровонлиги. Истеъмолчилар даромадига кўра нархларни белгилаш. Маҳсулотларни харид қилиш учун қўшимча истеъмолчиларни жалб қилиш. Турли харидорлар учун турли нархлар белгилаш (нархлар диверсификацияси). Истеъмол ҳажмига кўра нархлар диверсификацияси. Товарлар категориясига кўра нарх дифференциацияси. Маҳсулотларга бўлган юқори талаб даврида нарх белгилаш тартиби. “МАКРОИҚТИСОДИЁТ” МАХСУС ФАНИ БЎЙИЧА МАВЗУЛАР ЯММни ҳисоблашнинг ишлаб чиқариш усули. Пировард ва оралиқ маҳсулот. Қўшилган қиймат тушунчаси. Ноишлаб – чиқариш битимлари. ЯММни ҳаражатлар бўйича ҳисоблаш. Макроиқтисодий айният. Шахсий истеъмол ҳаражатлари: Ялпи ички хусусий инвестициялар (ялпи ва соф Инвестициялар). Товарлар ва хизматларни давлат хариди. ЯММ ни даромадлар бўйича ҳисоблаш. Иш ҳақи, фоиз, фойда ва унинг таркибий қисмлари, амортизация ва бизнесга бевосита солиқлар. Соф миллий маҳсулот, миллий даромад, шахсий даромад ва ихтиёридаги даромад. Номинал ва реал ЯММ. Иқтисодий цикллар. Иқтисодий тебранишларга изох ва уларнинг сабаблари. Цикл даврлари (фазалари) ва уларнинг тавсифлари. Меҳнат бозори. Ишсизлик тушунчаси. Бандлар ва ишсизлар. Ишсизлик даражаси. Ишсизлик турлари ва тўла бандлик. Потенциал ва ҳақиқий ЯММ. Ишсизликнинг иқтисодий оқибатлари. Оукен қонуни. Инфляция. Инфляциянинг мохияти, ҳисобланиши ва турлари. Инфляция ва фоиз ставкалари. Фишер эффекти. Инфляциянинг ижтимоий оқибатлари. Инфляция ва ишсизлик. Филлипс эгри чизиғи. Номинал реал ЯММ. ЯММ дефлятори ва истеъмол баҳолари индекси. Даромад ва истеъмол ўртасидаги ўзаро боғлиқлик. Ихтиёридаги даромад. Истеъмол ҳаражатлари. Истеъмол графиги. Жамғариш ва унинг графиги. Истеъмол ўртача мойиллик (АРС) ва жамғаришга ўртача мойиллик (APS). Истеъмолга (МРС) ҳамда жамғаришга (APS) чегаравий мойиллик. Инвестициялар. Инвестицияга талаб. Инвестициялар ва фоиз ставкаси. Режалаштирилган ва режалаштирилмаган инвестициялар. Жамғариш – инвестиция модели ва фоиз ставкаси. Йириклаштириш (агрегатлаш). Алоҳида товарлар бозори ҳамда товарлар ва хизматлар бозори. Умумий талаб тушунчаси. Умумий талаб эгри чизиғи (АД) ва унинг йўналишини белгиловчи омиллар (эффектлар). Талабнинг баҳодан бошқа омиллари ва умумий талаб эгри чизиғининг силжишлари. Истеъмол ҳаражатларидаги, инвестиция ҳаражатларидаги ҳамда давлат ҳаражатларидаги ўзгаришлар. Соф экспортдаги ўзгаришлар. Умумий таклиф. Умумий таклиф тушунчаси ва эгри чизиғи. AS эгри чизиғидаги силжишлар ва умумий таклифнинг баҳодан бошқа омиллари – ресурслар баҳосининг ўзгариши, унумдорликнинг ўзгариши, ҳуқуқий меъёрларнинг ўзгариши. Умумий талаб ва умумий таклиф модели (AD-AS). Бахолар ва миллий ишлаб чиқаришнинг реал ҳажмининг мувозанат даражалари. Умумий таклиф ўзгаришининг оқибатлари. Классиклар ва кейнсчилар макроиқтисодий мувозанат ва унга эришиш тўғрисидаги. Кейнсча макромувозанат назарияси – AD назарияси, баҳолар ва иш ҳақларининг қатъий (ўзгармас)лиги, AD нинг беқарорлиги ва унинг сабаблари. Кейнс хочи. Даромадлар ва ҳаражатлар баланси, биссектриса. Ҳақиқий ва режалаштириладиган ялпи ҳаражатлар ва миллий ишлаб чиқаришнинг реал ҳажми. Миллий ишлаб чиқаришнинг мувозанат даражасидаги ҳажми. Ҳақиқий инвестициялар ва жамғармаларнинг тенглиги. Режалаштирилган инвестициялар. Захираларнинг ўзгариши. Миллий ишлаб чиқаришнинг мувозанат даражасидаги ҳажмнинг ўзгариши. Мультипликатор самараси. Истеъмолга чегаравий мойиллик ва мультипликатор. Тўлиқ бандлик ва миллий ишлаб чиқаришнинг мувозанат даражасидаги ҳажми. Рецессия ва инфляция узилишлари тушунчаси ва уларнинг пайдо бўлиши. Пулга бўлган талаб. Пул тушунчаси, ва унинг асосий характеристикалари ва функциялари. Пул агрегатлари ва уларнинг тавсифлари. Пулнинг миқдори назарияси. Алмашинув тенгламаси. Пулга бўлган транзакцион талаб. Пулга бўлган спекулятив талаб. Фоиз ставкаси ва облигациялар қиймати, улар ўртасидаги ўзаро боғликлик. Фишер самараси, номинал фоиз ставкаси ва пулга бўлган талаб. Номинал фоиз ставкаси, пулни сақлашнинг альтернатив қиймати сифатида. Пулга бўлган талаб функцияси ва пулга бўлган талаб эгри чизиғи графиги. Пул базаси – нақд пул ва Марказий банк ҳисоб варақларидаги маблағлари. Банк резервлари – норма, мажбурий резервлар ва уларнинг роли, ортикса резервларнинг фоиз ставкаси билан боғликлиги жиҳатлари. Пул таклифи тенгламаси. Пул бозори - пулга талаб ва пул таклифи эгри чизиқлари. Пул бозоридаги мувозанат. Пулга талаб ва пул таклифи ўлчамларидаги ўзгаришлар оқибати. Банк тизими. Унинг ташкил этишнинг шакли. Қисман ва 100 % ҳажмдаги резерв қоплови, кредит мультипликацияси. Пул мультипликатори. Марказий Банк ва унинг функциялари. Тижорат банклари ва уларнинг асосий операциялари. Фискал (бюджет – солик) сиёсатининг мохияти. Уни амалга ошириш мақсадлари, турлари ва воситалари. Товар ва хизматларни давлат хариди. Трансфертлар. Давлат ҳаражатлари, миллий ишлаб чиқаришнинг мувозанат даражасидаги ҳажми. Солиқлар. Солиқ турлари, автоном, соф-солиқлар. Солиқ функцияси. Солиқ ставкаси – ўртача ва чегаравий ставкалар. Солиққа тортиш ва миллий ишлаб чиқаришнинг мувозанат даражасидаги ҳажми. Солиқ мультиплакатори. Баланслашган бюджет мультипликатори. Давлат бюджети, мохияти, ортиқча (мусбат) қолдиқ, камомад баланслашганлик. Камомадни молиялаш ва ортиқча қолдиқни чегириб олиш услуби. Оливер-Танзи самараси. Тузилган ва автоматик барқарорлаштиргичлар. Солиқ тизими турлари – прогрессив, пропорционал (мутаносиб), регрессив тизимлар. Пул-кредит сиёсати. Унинг мақсадлари, турлари ва амалга ошириш воситалари. Очиқ бозордаги операциялар. Мажбурий резерв нормаларининг ўзгартирилиши. Ҳисоб ставкаси. Моделнинг асосий ўзгарувчилари ва тенгламаси. Товарлар бозоридаги мувозанат. Инвестициялар, жамғармалар ва фоиз ставкаси. IS эгри чизиғининг график тузилиши. IS эгри чизиғининг алгебрик натижаси. Эгри чизиқ силжишлари. Пул бозоридаги мувозанат. LM эгри чизиғининг график тузилиши. LM эгри чизиғининг алгебрик натижаси. LM эгри чизиғи силжишлари. IS - LM моделидаги мувозанат. Товар ва пул бозоридаги мувозанат. Ёпиқ бозор учун қайд қилинган (ўзгармас) баҳоли IS – LM модели. IS – LM эгри чизиғидаги силжишларнинг фоиз ставкаси ва миллий даромад ҳажмининг мувозанат даражасидаги ўлчамларига таъсири. Моделнинг тахлилий (аналитик) имкониятлари. IS – LM моделида бюджет солиқ сиёсати. Давлат ҳаражатларининг ўзгартирилиши. Солиқ ставкаларининг ўзгартирилиши. Сиқиб чиқариш самараси ва бюджет солиқ сиёсати самарадорлиги. IS – LM моделида пул – кредит сиёсати. Пул – кредит сиёсати самарадорлиги. Иқтисодий ўсиш тушунчаси. Ўсиш суратларига кўра мамлакатларни тоифаларга ажратиш. Иқтисодий ўсиш ўлчови: потенциал ва ҳақиқий даромад динамикалари, реал ЯММ ва миллий даромад, ўсиш ва қўшимча ўсиш суръатлари. Ишлаб чиқариш ресурслари ва технологиялар; ўсишнинг ресурс технологик ва экологик чекловлари. Иқтисодий ўсишнинг босқичлари ва турлари. Иқтисодий ўсиш моделлари. Роберт Солоу модели. Капитал жамғариш. Аҳоли сонининг ўсиши. Камбағаллик, нисбий ва мутлоқ камбағаллик. Қашшоқлик. Лоренц эгри чизиғи. Жини коэффициенти. Технологик жараён. Жамғариш, ўсиш ва иқтисодий сиёсати. Ихтисослашиш ва халкаро савдодан манфаатдорлик. Мутлоқ устуворлик назарияси. Нисбий устуворлик (афзаллик) назарияси. Рикардо модели. Доимий ҳаражатлар ва ишлаб чиқариш имкониятлари эгри чизиқлари. Нисбий устуворлик ва ихтисослашиш. Тўлиқ ихтисослашиш шароитида ташқи савдодан манфаатдорлик.Ўсиб борувчи ҳаражатлар ва тўлиқ ихтисослашишнинг мавжуд эмаслиги, чегаравий ҳаражатларни, тенглаштира бориш. Хекшер – Олин назарияси. Ишлаб чиқаришнинг ортиқчалик ва тақчиллик омиллари ва уларнинг товарлар экспорт ҳамда импортига таъсири.Ташқи савдо ва товар ишлаб чиқарувчилар, истеъмолчилар, бутун мамлакат ва хорижий мамлакатлар манфаатлари. Ташқи савдо ва даромадларнинг тақсимланиши. Ташқи савдо, баҳолар ва ишлаб чиқариш ҳажми. Ишлаб чиқариш омилларига талабнинг узгариши ва улар баҳоларнинг динамикаси Савдо шартлари. Тўлов баланси тушунчаси ва унинг таркиби. Савдо баланси. Товарлар экспорти ва импорти. Нотижорат тўловлари баланси. Товарлар ва хизматлар баланси. Жорий тўлов баланси (жорий операциялар баланси). Капитал харакати баланси. Расмий олтин валюта заҳиралари. Божхона тарифлари назарияси. Божхона тарифларининг истеъмолчиларга, уларнинг манфаатдорлиги ва товарлар баҳосига, ишлаб чиқарувчиларга, мамлакатга ва халқнинг турмуш даражасига таъсири. Тарифларни ёкловчи ҳамда уларга қарши фикрлар. Импорт квоталари; уларни қўллаш сабаблари: тарифлар билан қиёслаш, импорт лицензияларини тақсимлаш услублари. Download 1.93 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling