Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги урганч давлат унивeрситeти


А140602-География магистратура мутахассислиги бўйича мутахассислик фанларидан кириш синовлари учун баҳолаш мезонлари


Download 1.93 Mb.
bet220/246
Sana05.02.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1168249
1   ...   216   217   218   219   220   221   222   223   ...   246
Bog'liq
Таълим вазирлиги

5А140602-География магистратура мутахассислиги бўйича мутахассислик фанларидан кириш синовлари учун баҳолаш мезонлари
Ушбу магистратура мутахассислиги бўйича кириш синови дастури “География” йўналиши ўқув режасига киритилган География фанларига оид намунавий дастурларни ўз ичига олади. Дастурда асосий эътибор абитуриентнинг умумий табиий география, геология ва геоморфолоия, жаҳон географияси, ўзбекистон географияси, ижтимоий иқтисодий география, топография ва картография, аҳоли географияси, ландшафтшунослик фанларидан назарий ва амалий билим, ҳамда кўникма ва малакаларини аниқлашни назарда тутади.
Абитуриент кириш синовларида умумий табиий география, геология ва геоморфолоия, жаҳон географияси, ўзбекистон географияси, ижтимоий иқтисодий география, топография ва картография, аҳоли географияси, ландшафтшунослик фанларидан назарий саволларга ёзма жавоб бериши ва бунда асосий тушунчаларнинг аниқ тавсифини келтириши, уларнинг моҳиятини тўғри ёритиши, амалий жараён билан боғлиқлигини асослаб бериши талаб қилинади.
Абитуриент мутахассислик бўйича кириш синовларини топширишда тўртта назарий саволга жавоб бериши ва илмий - амалий асосланган ҳулосаларини келтириши лозим.
1- назарий савол: 25 балл
2- назарий савол: 25 балл
3- назарий савол: 25 балл
4- назарий савол: 25 балл
Жами: 100 балл

5А230102 Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича)


Тузувчи: У.Р.Матякубов - УрДУ Иқтисодиёт кафедраси мудири, и.ф.н.,


Тақризчилар: Б.Рузметов - Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги ҳудудий инновация фаолияти
ва технологияларини трансфер қилиш маркази раҳбари, и.ф.д.,профессор.
Ф.О.Абдуллаев - УрДУ “ Туризм” кафедраси мудири, и.ф.н.


Кириш
“Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича)” мутахассислигига магистратурага кириш учун мутахассислик фанидан имтиҳон синовларини қабул қилиш учун барча иқтисодий таълим йўналишларининг ўқув режасидаги ижтимоий-гуманитар ва умумкасбий фанлар блоки доирасида ўқитиладиган “Микроиқтисодиёт” ва “Макроиқтисодиёт” фанлари мамлакатимизда ўтказилаётган демократик бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш, ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг энг муҳим устувор йўналишлари ва стратегиясини англашга, микро, мезо, макро ва мега даражалардаги иқтисодий муаммолар, хусусан, замонавий бозор тизимини қандай ишлашини, бозор нархини шаклланиш механизмларини ва бозор субъектларининг иқтисодий фаолиятини, турли даражалардаги бошқарув тамойиллари, бозор тадқиқотлари, менежмент ва маркетинг стратегияларини, давлат миқёсидаги иқтисодий муаммолар ва уларни ҳал қилиш йўналишларини ўрганишга имкон беради.



Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   216   217   218   219   220   221   222   223   ...   246




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling