Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги урганч давлат унивeрситeти
Нaзaрий сaвoлни бaҳoлaш қуйидaги мезoнлaр aсoсидa oлиб бoрилaди
Download 1.93 Mb.
|
Таълим вазирлиги
Нaзaрий сaвoлни бaҳoлaш қуйидaги мезoнлaр aсoсидa oлиб бoрилaди
5А320404 силикат ва қийин эрувчан материалларнинг кимёвий технологиясиТузувчилар: З.К.Бабаев - УрДУ, Кимёвий технологиялар кафедраси мудири, т.ф.н., доцент. Ш.К.Матчанов - УрДУ, Кимёвий технологиялар кафедраси доценти, т.ф.н., И.Р.Бойжанов - УрДУ, Кимёвий технологиялар кафедраси доценти, т.ф.н., Тақризчилар: М.Ж.Жуманиязов - УрДУ, Кимёвий технологиялар кафедраси профессори, т.ф.д., О. Кулимов - Хоразм вилояти ХТХҚТУМОИ доценти, к.ф.н. КИРИШ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги "Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ2909-сонли карори олий таълим тизимини тубдан такомиллаштириш, Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг Ҳаракатлар стратегияси устувор йуналишларига мос ҳолда, кадрлар тайёрлашнинг маъно-мазмунини тубдан янгилаш, халқаро стандартлар даражасида олий малакали мутахассислар тайёрлаш учун зарур шароитлар яратиш мақсадида қабул қилинди. Ҳукумат, вазирлик ва идоралар олдига ҳар бир ҳудуд учун устувор тармоқларни аниқлаш, табиий-хомашё ресурсларидан янада тўлиқроқ фойдаланиш, саноат ишлаб чиқаришини, айниқса, қайта ишлаш тармоқлари, хизматлар соҳаси, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмасини тезкор ва мувозанатли ривожлантиришни ҳудудларни тармоқлар билан узвий боғлаган ҳолда комплекс ривожлантиришни таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди. 5A320404 Cиликат ва қийин эрувчан материалларнинг кимёвий технологияси мутахассислиги магистратурасига киришда махсус фанлардан синов имтихонлари сифатида «Силикат ва қийин эрувчан материалларнинг кимёвий технологияси» фанидан ва «Ишлаб чиқариш корхоналарини лойиҳалаш асослари фанилари қўйилди «Силикат ва қийин эрувчан материалларнинг кимёвий технологияси» фани мақсади ва вазифалари. Қурилиш материалларини ишаб чиқаришдаги асосий технологик жараёнларнинг назариясини, ишлаб чиқаришнинг содда технологияларини, технологик хисоб китобларни технологик жараёнлардаги аппаратлар ва қурилмалар ёрдамида иссиқлиқ хосил қилиш, уни бошқа турдаги энергияга айлантириб бериш, тақсимлаш, узатиш, усулларини назарий ва амалий жиҳатдан қамраб олган ва ўрганадиган мутахасислик фанидир. Cиликат ва қийин эрувчан материалларнинг кимёвий технологияси мутахассислиги бўйича магистрлар тайёрлашда бу фаннинг аҳамияти катталигидан келиб чиқиб, кириш синовларида асосий фан сифатида белгиланди. Қурилиш материаллари ишлаб чиқаришнинг кимёвий технологияси Download 1.93 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling