Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги урганч давлат унивeрситeти
Download 1.93 Mb.
|
Таълим вазирлиги
- Bu sahifa navigatsiya:
- Озиқ овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш технологияси” курсининг мақсад ва вазифалари.
I 5A320404 “Силикат ва қийин эрувчан материалларнинг кимёвий технологияси” мутахассислигига кириш синови дастури ва баҳолаш мезони Мутахассислик бўйича топшириладиган кириш синовида ҳар бир билетда 4 та назарий савол ва битта масала мавжуд. 1- назарий савол: 20 балл 2- назарий савол: 20 балл 3- назарий савол: 20 балл 4- назарий савол: 20 балл 5- назарий савол: 20 балл Жами: 100 балл 5А321001 озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш технологияси (маҳсулот турлари бўйича)Тузувчилар: Б.М.Ибадуллаев - УрДУ Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш ҳамда озиқ-овқат технологияси кафедраси мудири, к.ф.н., доцент, Н.К.Сапарбаева - УрДУ Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш ҳамда озиқ-овқат технологияси кафедраси доценти, к.ф.н., У.С.Болтаев - Урганч ёғ-мой АЖ гелесирин ва гидрогенизация ишлаб чиқариш бўйича мудири, т.ф.н.; Тақризчилар: Ш.Р. Курамбаев - УрДУ Кимёвий технологиялар факультети декани, т.ф.н., доцент, С.Б.Бахтияров - Урганч туман ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи, т.ф.н. Кириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги "Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари туғрисида”ги ПҚ2909-сонли карори олий таълим тизимини тубдан такомиллаштириш, Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг Ҳаракатлар стратегияси устувор йуналишларига мос ҳолда, кадрлар тайёрлашнинг маъно-мазмунини тубдан янгилаш, халқаро стандартлар даражасида олий малакали мутахассислар тайёрлаш учун зарур шароитлар яратиш мақсадида қабул қилинди. Ҳукумат, вазирлик ва идоралар олдига ҳар бир ҳудуд учун устувор тармоқларни аниқлаш, табиий-хом ашё ресурсларидан янада тўлиқроқ фойдаланиш, саноат ишлаб чиқаришини, айниқса, қайта ишлаш тармоқлари, хизматлар соҳаси, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмасини тезкор ва мувозанатли ривожлантиришни ҳудудларни тармоқлар билан узвий боғлаган ҳолда комплекс ривожлантиришни таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди. “Озиқ овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш технологияси” курсининг мақсад ва вазифалари. Аҳоли сонининг кун сайин ортиб бориши табиийки озиқ овқат маҳсулотларига бўлган талабнинг хам ошишига олиб келади. Демакки озиқ-овқат махсулотлари ишлаб чиқариш ва уларни қайта ишлаш сохасидаги мутахасисларга бўлган талаб ҳам кундан кунга ошади. Озиқ –оовқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришдаги асосий технологик жараёнларнинг назариясини, ишлаб чиқаришнинг содда технологияларини,технологик хисоб китобларни технологик жараёнлардаги аппаратлар ва қурилмаларнинг ишлаш принцпларини ўрганиш, уни бошқара билиш усулларини назарий ва амалий жиҳатдан ўрганиб олиш хар бир мутахасиснинг бурчидир. Ушбу фаннинг мақсади дунё талабларига жавоб бера оладиган рақобатбардош малакали мутахасисларни тайёрлашдан иборат. Фаннинг вазифаси барча технологик жараёнларнинг назариятини мохиятини очиб бериб мутахасисларга тушинтиришдан иборат. Бундан ташқари ишлаб чиқариш жараёнида юзага келадиган муаммоли холатларда мустақил фикрлайдиган кадрларни тайёрлашдан иборат. Download 1.93 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling