Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги урганч давлат унивeрситeти


- мавзу. Табиатшуносликдан ўқув ишларини ташкил этиш шакллари


Download 1.93 Mb.
bet45/246
Sana05.02.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1168249
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   246
Bog'liq
Таълим вазирлиги

6- мавзу. Табиатшуносликдан ўқув ишларини ташкил этиш шакллари.
Дарс - ўқув ишларини ташкил этишнинг асосий шакли. Табиатшунослик дарсларининг типлари ва турлари. Ўқув тарбиявий жараёнга тизимли ёндашувнинг моҳияти. Табиатшунослик дарсларига қўйиладиган дидактик, тарбиявий, психологик ва гигиеник талаблар. Замонавий дарс таркиби. Дарснинг типи ва таркибининг боғлиқлиги. Дарснинг макро- ва микроструктураси. Ҳар хил типдаги дарсларнинг структураси. Табиатшунослик дарсларини такомиллаштириш омиллари.
Дарсдан ташқари ишлар - ўқув ишларини ташкил этишнинг зарурий шакли. Ўқув дастурларига мувофиқ ҳолда табиатда, тирик табиат бурчагида ва мактаб тажриба майдонида муайян дарсга мўлжалланган ўқувчиларнинг индивидуал ва гуруҳли ишларини ташкил этиш. Дарсдан ташқари ишларнинг тарбиявий, экологик йўналишлари. Дарс, дарсдан ва синфдан ташқари ишларнинг ўзаро боғлиқлиги.
Табиатшуносликдан синфдан ташқари машғулотларнинг мақсади, вазифалари, таълим-тарбия жараёнидаги аҳамияти, уларнинг амалий ва экологик йўналиши. Синфдан ташқари машғулотларнинг турлари: ўқувчилар билан якка тартибда олиб бориладиган, гуруҳли ва оммавий машғулотлар. Ўқувчиларнинг якка тартибда ижодий ишларини ташкил этиш, тирик табиат бурчаги, мактаб тажриба майдончаси, табиатда ва мустақил равишда тажрибалар ва кузатишлар ўтказиш, кузатиш кундалигини юритишни ўрганиш. Табиатшунослик тўгаракларнинг дидактик мақсади, вазифалари, мазмуни ва машғулотларни ташкил этиш методикаси. Табиатшуносликдан оммавий машғулотларнинг мақсади, вазифалари, мазмуни.
Уй вазифаси - ўқувчиларнинг мустақил таҳсилининг асоси. Ўқувчиларнинг мустақил иши ва таҳсилини ташкил этишнинг самарали йўллари. Ўсимликлар ва хайвонларни ўстириш, тажрибалар қўйиш, дарслик, кузатиш кундалиги, қўшимча адабиётлар билан ишлаш. Ижодий дафтардаги иш (қизиқарли материаллар, топишмоқлар, ребус, кроссворд ва чайнвордлар тўплаш). Экскурсияларда тўпланган материаллардан аппликация ва гербарийлар тайёрлаш. Уй вазифаларини индивидуаллаштириш.
Табиатшунослик ўқитувчиси (касбий тайёргарлиги, ижодий ва ижтимоий фаоллиги, маънавий-ахлоқий сифатлари, ғоявий-сиёсий йетуклиги)га қўйиладиган умумий талаблар. Ўқитувчининг дарсга тайёргарлиги. Дарс мазмуни ва боришининг мавзунинг таълимий, тарбиявий ва ривожлантирувчи мақсадларга мос келиши. Дарснинг тузилишини лойиҳалаш. Дарс ишланмаларини лойиҳалашга қўйиладиган талаблар.
Дарс мазмунига боғлиқ ҳолда ўқув жиҳозлари, тарқатма ва дидактик материаллар, кузатиш ва тажриба ўтказиш учун керакли асбобларни тайёрлаш.

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   246




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling