Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги урганч давлат унивeрситeти
- мавзу. Жўгрофия майдончаси, ўқув-тажриба
Download 1.93 Mb.
|
Таълим вазирлиги
- Bu sahifa navigatsiya:
- 10- мавзу. Бошланғич мактабларда табиатшунослик фанининг мазмуни, ўқув дастурини режалаштириш тамойиллари.
9- мавзу. Жўгрофия майдончаси, ўқув-тажриба участкаси ва тирик табиат бурчагини жиҳозлаш ва уларда машғулотларни ташкил қилиш.
Жуғрофия майдончасида табиатни ўргатиш усуллари ва унинг аҳамияти. Мактаб тажриба майдончаси ва унда ишларни ташкил этишга қўйиладиган талаблар. Ўсимликларни танлаш, сермаҳсул навларини экиш ва парвариш қилиш. Мактаб тажриба майдони зоология бўлимини ташкил этиш ва жиҳозлаш. Ўқув-тажриба участкасининг асбоб-ускуна ва воситалари. Мактаб тажриба майдонидан олинадиган материаллардан ўқув жараёнида фойдаланиш. Мактаб тажриба майдончасида ўтказиладиган ўқув машғулотларининг ўзига хос хусусиятлари. Тирик табиат бурчаги. Тирик табиат бурчагини ташкил этиш, жиҳозлаш, уларнинг табиатшуносликни ўқитишдаги аҳамияти. Ўсимликлар ва ҳайвонлар танлаш ва жойлаштириш. Табиат бурчагини ташкил этиш ва жихозлашда ўлкашунослик хусусиятларни хисобга олиш. Тирик табиат бурчагида ўқувчиларни табиат билан таништириш усуллари ва унинг ахамияти. Ўсимликлар ва ҳайвонларнинг таснифини тузиш, уларни парвариш қилиш. Тирик табиат бурчагида кузатиш ва тажибалар ўтказиш, дарсдан ташқари ишларни ташкил этиш. Бошланғич мактабда ўлкашунослик бурчаги. Ўлканинг ўсимлик ва хайвонот олами, давлат мухофазасидаги ўсимликлар ва хайвонлар. Ўзбекистоннинг қизил китоби. 10- мавзу. Бошланғич мактабларда табиатшунослик фанининг мазмуни, ўқув дастурини режалаштириш тамойиллари. Ўзбекистондаги таълим ислоҳотлари, бошланғич синфларда табиатшуносликни ўқитиш холати, муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари. Бошланғич мактабларининг табиатшунослик таълими концепцияси. Табиатшуносликдан давлат таълим стандартлари мазмуни, таркибий қисмлари, таълим мазмунининг мажбурий минимуми, хар бир синф битирувчиларнинг тайёргарлик даражасига қўйиладиган минимал ва максимал талаблар. Табиатдан ўқув дастурининг таҳлили. Дастурнинг тузилиши ва мазмуни. Дастурнинг асосий бўлимлари ва уларнинг ўзаро боғлиқлиги. Мактаб ўқув режасида «Атрофимиздаги олам» предметининг ўрни. 1 ва 2 синфнинг атрофимизда олам ўқув дастуридан ўрин олган атроф олам предметлари уларнинг хусусилатлари, теварак-атроф билан танишиш, табиат ва одамлар меҳнатидаги мавсумий ўзгаришлар каби мавзулар, вақт тақсимоти, лаборатория ва амалий машғулотлар, экскурсиялар. Асосий табиат ғоялар, тушунчалар, кўникмалар ва малакалар. 3 - 4 синфларда табиатшуносликнинг мазмуни. Табиатшунослик курсининг асосий ғоялари (жонли ва жонсиз табиатни бирлиги, жонажон ўлкамиз табиати). Табиатдаги фасллар алмашуви, турларнинг хилми хиллиги. Ўқув дастуридан ўрин олган мавзулар, вақт тақсимоти, лаборатория ва амалий машғулотлар, экскурсиялар. Асосий табиат ғоялар, тушунчалар, кўникмалар ва малакалар. Ўқув дастурни режалаштириш тамойиллари. Табиатшунослик курсини предметлараро боғлиқлиги. Мактабгача таълим муассалари ва бошланғич синф табиатшунослик дастурларининг изчиллиги. Табиатшуносликни мактабнинг бошланғич ва юқори синф фанлари билан предметлараро боқлилиги. Ўқув материалларни танлашда ўлкашунослик қоидалари. Табиатшуносликдан лаборатория ва амалий машғулотларнинг мақсади, вазифалари, таълим-тарбия жараёнида тутган ўрни. Лаборатория ва амалий машғулотларнинг синфлар бўйича мазмуни, тузилиши ва уларни ўтказиш методикаси. Атрофимиздаги олам ва Табиатшунослик дарсликлари билан таништириш ва мазмунининг таҳлили. Download 1.93 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling