Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги урганч давлат университети


Download 2.44 Mb.
bet1/3
Sana16.10.2023
Hajmi2.44 Mb.
#1704716
  1   2   3
Bog'liq
11 TAJRIBA ISHI


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

УРГАНЧ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ


Иқтисодиёт факултети


Иқтисодиёт йўналиши 2-курс 221/9-гуруҳ талабаси
Купалов Елбекнинг

ЭКОНОМЕТРИКА АСОСЛАРИ”


фанидан
ТАЖРИБА ИШИ

11


2023-yil
ЭКОНОМЕТРИК ТАДҚИҚОТЛАРДА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ

7 та вилоят бўйича умумий харажатларда озиқ-овқат маҳсулотларининг улуши ва бир ишчининг ўртача кунлик иш ҳақи тўғрисида маълумотлар мавжуд:



Вилоят

Умумий харажатларда озиқ-овқат маҳсулотларининг улуши, %, x

Бир ишчининг ўртача кунлик иш ҳақи, минг сўм, y

1

66

105

2

63

110

3

59

115

4

55

121

5

53

122

6

49

123

7

66

105



Топшириқ:
1. Берилган маълумотлар асосида корреляция майдонини тузинг ва боғланиш шаклини аниқланг.
2. Чизиқли регрессия тенгламаси параметрларини ҳисобланг ва b параметрининг иқтисодий мазмунини изоҳланг.
3. Корреляция ва детерминация кўрсаткичлари ёрдамида боғланиш зичлигига баҳо беринг.
4. Эластик коэфициенти ҳисобланг ва унинг иқтисодий мазмунини изоҳланг.

ЖАВОБ
Ечим:
Ушбу масалани Microsoft Excel дастури ёрдамида ҳисоблаймиз.
1. Корреляция майдонини тузамиз ва боғланиш шаклини аниқлаймиз.
Биринчи топшириқни бажариш учун х ва у маълумотларини, биринчи навбатда х омил белги маълумотларини тартиб билан жойлаштириб уларга мос натижавий белги маълумотларини жойлаштириб чиқамиз. Бу хулосани график тарзда ҳам талқин қилиш мумкин.
Корреляция майдонини тузиш учун Microsoft Excel дастуридан фойдаланимиз. Бунинг учун маълумотларни кетма кет киритамиз: олдин х маълумотларини кейин у маълумотларини киритамиз.
Кейин x ва y маълумотлар доирасини белгилаб олган ҳолда юқоридаги менюдан: Вставка / Точечная диаграмма / Точечная танлаймиз.

1-расм. Корреляция майдони
Корреляция майдонини тузиш жараёни шуни кўрсатадики, бу боғланиш тўғри чизиқли боғланишга яқинлиги кўрсатади. Чунки нуқталар амалда тўғри чизиқ бўйлаб жойлашган.

2. Чизиқли регрессия тенгламаси параметрларини ҳисобланг ва b параметрининг иқтисодий мазмунини изоҳланг.


Биринчи йўл. Юқоридаги 1-расмдаги корреляция майдонининг исталган нуқтаси устига сичқонча кўрсаткичини олиб келиб, сичқончанинг ўнг тугмасини босамиз ва Добавить линию тренда ни танлаймиз.

Қуйидаги дарча пайдо бўлади:

Натижада
y = -1,1572 x + 182,37
регрессия тенгламасига эга бўламиз.
Иккинчи йўл. Бунинг учун аввал Microsoft Excel дастурида Данные > Анализ данных менюси мавжудлигини текширамиз. Агар мазкур меню мавжуд бўлмаса, уни қуйидаги йўл бўйича фаоллаштирамиз:

Ушбу ойнанинг қуйи қисмидаги Перейти... тугмачасини босамиз ва кейинги пайдо бўлган ойначадан Пакет анализа танланмасига белги қўямиз:

Регрессия тенгламаси параметрларини топиш учун:

  1. Тахлил қилинаётган маълумотларнинг диапазонини сичқонча билан белгилаб оламиз. Бизнинг мисолимизда диапазон B2 дан С8 гача.



  1. Excel дастурининг юқори қисмидаги Данные > Анализ данных менюсини танлаймиз ва қуйидаги ойна пайдо бўлади



  1. Ушбу ойнадан “Регрессия” ни танлаймиз. Натижада қуйидаги дарча пайдо бўлади:



  1. Ушбу дарчадаги Входной интервал y майдонига “Бир ишчининг ўртача кунлик иш ҳақи, мингy натижавий белги маълумотлари диапазонини киритамиз. Бизнинг мисолда бу диапазон С2 дан С8 гача. Худди шунингдек Входной интервал X майдонига – “Умумий харажатларда озиқ-овқат маҳсулотларининг улушиx омил белги маълумотлари диапазонини киритамиз. Бизнинг мисолимизда бу диапазон B2 дан B8 гача. Кейин Параметры вывода ни танлаймиз ва унинг рўпарасидаги майдонга регрессион тахлил маълумотларини чиқариш ячейкасини кўрсатамиз. Мисол учун E2 ни танлаймиз ва OK тугмачасини босамиз.



  1. Натижада регрессион тахлил маълумотлари пайдо бўлади:

Натижалардан регрессия тенгламаси параметрлари бўлган a ва b коэффициентлари мос равишда -1.1572 ва 182,37 тенглигини билиб оламиз ва қуйидаги регрессия тенгламасига эга бўламиз:




Download 2.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling