Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги урганч давлат университети


Корреляция ва детерминация кўрсаткичлари ёрдамида боғланиш зичлигига баҳо берамиз


Download 2.38 Mb.
bet2/2
Sana16.10.2023
Hajmi2.38 Mb.
#1704724
1   2
Bog'liq
Тажриба иши 9

3. Корреляция ва детерминация кўрсаткичлари ёрдамида боғланиш зичлигига баҳо берамиз.
Юқоридаги натижадан детерминация коэфициенти R2 = 0,97 эканлигини билиб оламиз.
3.1. Детерминация коэффициенти R2 = 0,97 бўлиши х ишчилар сони бир вариациясига 97% y товар айланмаси вариацияси тўғри келишини, қолган 3% ушбу моделга кирмайдиган омиллар вариациясига тўғри келишини англатади.
3.2. Детерминация коэфициенти R2 = 0,97 асосида корреляция коэфициентини ҳисоблаш мумкин. Детерминация коэфициентини квадрат илдиздан чиқарсак корреляция коэфициенти келиб чиқади.

3.3. Корреляция коэффициентини 2-йўл билан аниқлаймиз:
1) Excel дастурининг юқори қисмидаги Данные > Анализ данных менюсини танлаймиз.
2) Пайдо бўлган ойнадан Корреляция ни танлаймиз ва ОК тугмасини босамиз. Натижада қуйидаги дарчага эга бўламиз:

3) Дарчанинг Входной интервал майдонига “ишчилар сони ” x ва “товар айланмаси , минг сўм” y маълумотлари диапазонини киритамиз. Параметры вывода (Чиқариш параметрлари) қисмидан эса Новый рабочий лист (Янги иш варағи) ни танлаймиз, яъни натижалар янги вараққа чиқарилади. (Новый рабочий лист нинг рўпарасидаги майдонга янги иш варағининг номини ёзиш мумкин). Натижада қуйидагига эга бўламиз:

Бундан
эканлигини билиб оламиз.
Бизга “Эконометрика асослари” курсидан маълумки, боғланиш зичлик даражаси одатда қуйидагича талқин этилади:
Корреляция коэффициенти:
0.2 гача бўлса – кучсиз боғланиш;
0.2÷0.4 бўлса – ўртача зичликдан кучсизроқ боғланиш;
0.4÷0.6 бўлса – ўртача боғланиш;
0.6÷0.8 бўлса – ўртачадан зичроқ боғланиш;
0.8÷0.99 бўлса – зич боғланиш бўлади.
Ҳулоса икки кўрсаткич x ва y ўртачисидаги боғланиш зич боғланиш бўлади.дарак беради.
4. Ўртача эластиклик коэфициенти ёрдамида натижага таъсир этувчи омилнинг кучига бахо берамиз.
Регрессия тенгламасини тахлилқилишда эластиклик коэффициентларидан фойдаланилади. Бу коэффициент (Э) омил белгининг ўртача неча фоиз ўзгари-шини ифодалайди.
Агар натижавий ва омил белгиларнинг қўшимча ўсиш суръатлари бир хилда бўлса, у ҳолда эластик коэффициенти бирга тенг бўлади (Э=1).
Агар омил белгининг қўшимча ўсиш суръати натижавий белгининг қўшимча ўсишсуръатидан юқори бўлса, у ҳолда бу коэффициент бирдан кичик бўлади (Э<1) ва аксинча (Э>1).

тенгламааси учун ўртача эластиклик коэфициенти қуйидаги формула билан аниқланади:


  1. Буни ҳисоблашдан олдин х ва у ларнинг ҳар бирининг умумий суммаси ва ўртачасини ҳисоблаб оламиз. Бунинг учун “ишчилар сони” Х омил маълумотлари остидаги B9 катакчани танлаймиз. Сўнг Главная > ∑ менюсини босамиз:


Клавиатурадан Enter тугмасини боссак, x лар суммаси жамланади:

Худи шу каби y лар йиғиндисини ҳисоблаймиз.


  1. Улардан қуйига эса x ва y ларнинг ўртача қийматини ҳисоблаб чиқарамиз. Биз юқорида x ва y ларнинг ҳар бирининг суммасини ҳисобладик. Ўша суммани 9 га бўлиш йўли билан уларнинг ўртачасини ҳисоблаш мумкин. Аммо буни Excel дастурида чиқаришимиз муҳим. Excel дастурида x ларнинг ўртачасини ҳисоблаш учун B12 катакни танлаймиз ва функция дарчаси чақириш тугмасини босамиз:


Пайдо бўлган дарчадан СРЗНАЧ функциясини танлаймиз ва ОК тугмасини босамиз.

Пайдо бўлган дарчанинг Число1 майдонига x омил белги маълумотлари диапазонини киритамиз. Бизнинг мисолда у B2 дан B9 гача. Сўнг ОК тугмасини босамиз. Натижада x омил белгининг ўртача қийматига эга бўламиз.

У натижавий белгининг ўртача қиймати ҳам худди шу йўл билан аниқланади ёки B12 катакни танлаб, унинг ўнг қуйи қисмини сичқонча билан босган ҳолда ўнг ёндаги катакка тортиш йўли билан ҳам чиқариш мумкин.


  1. Бундан



  1. Иқтисодий мазмуни: Кузатув натижасида 8 та озиқ-овқат дўконлари бўйича ишчилар сони, ва товар айланмаси боғланишни таҳлил қилиш асосида 8 та озиқ-овқат дўконларида ишчилар сонининг 1%га ўзгариши товар айланмасининг 1.80% ўзгаришига олиб келади.

Download 2.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling