Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Йўл хўжалигида қилинган харажатларнинг мутлақ самарадорлиги


Download 2.55 Mb.
bet50/57
Sana17.06.2023
Hajmi2.55 Mb.
#1528833
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   57
Bog'liq
йўл хўжалиги иқтисодиёти УМК

10.2. Йўл хўжалигида қилинган харажатларнинг мутлақ самарадорлиги

Иқтисодий самарадорлик мутлақ ва нисбий турларга ажратилади. Уларнинг биринчиси бирор-бир тадбирга сарфланадиган умумий харажат суммасини тавсифлайди (масалан, автомобиль йўлини қуриш ёки реконструкция қилишга), иккинчиси эса бирор-бир тадбирнинг солиштирилаётган вариантларини тавсифлаб, уларнинг ичидан энг яхшисини танлаб олишга имкон беради.


Мутлақ самарадорлик коэффициенти маълум бир давр учун йўл хўжалигига сарфланган капитал маблағларнинг самарадорлигини тавсифлайди. Бироқ ҳозирги вақтда мутлақ самарадорлик коэффициентлари амалда тўлиқ тармоқ миқёсида эмас, балки қурилиш ёки реконструкция қилиниши кўзда тутилган алоҳида йўл хўжалиги объектлари бўйича ҳисобланади. Бу иш капитал маблағлар сарфи режасига киритиладиган объектларни танлаб олиш мақсадида қилинади. Мутлақ самарадорлик коэффициентлари энг юқори бўлган объектларнинг режага киритилиши, тармоқ ихтиёрида бўлган бутун капитал маблағлар суммасига ва энг юқори иқтисодий самара олинишини таъминлайди.
Автомобиль йўлларига капитал маблағлар сарфи умумий суммасининг самарадорлигини аниқлашнинг асосий услуби, автомобиль йўлларига қилинган капитал маблағлар сарфини, мамлакат иқтисодиётидаги харажатлар ва самаралар билан бирга, транспорт тизимининг лойиҳалаштирилаётган ҳолатида, харажатлар ва иқтисодий самараларни солиштиришдан иборат.
Ташиш ҳажмининг ўсиб бориши, бу деган сўз, транспортга бўлаётган харажатларнинг ўзгариб бориши ва катта-катта капитал маблағлар сарфланиши шароитида қайси йилнинг кўрсаткичлари бўйича самарадорлик ҳисобланганлигига қараб, самарадорлик коэффициентининг қиймати турлича бўлади. Бунда, йўлни бир йил тасарруф этишдан олинадиган мутлақ иқтисодий самара, ташиш ҳажмининг ва харажатларнинг динамикасига мос равишда ўзгаради. Шу билан бир қаторда, умумий хизмат муддати мобайнида уларни тасарруф этишдан олинадиган самара йиғиндиси бир хил бўлган қатор объектлар ичидан, дастлабки тасарруф йилларида энг кўп самара олинишини таъминлайдигани афзал деб саналади. Иқтисодий самара олиниш вақти бўйича фарқланишнинг, иқтисодий нуқтаи назардан бир хил баҳоланмаслигининг сабаби шундаки, самара олиниш вақти қанчалик орқага сурилиб борса, бу шуни билдирадики, ана шу давр мобайнида ҳалқ хўжалигида ушбу объектдан рационал фойдаланишнинг имконияти йўқ.
Ҳозирги пайтда олинадиган самаранинг миқдори, t йил ўтгандан сўнг олинадиган самара миқдоридан (1+ЕНП)t марта каттароқ қийматга эга, бу ерда ЕНП – норматив коэффициенти бўлиб, унинг қиймати 0,15 га тенг.
Капитал маблағлар сарфи кўп мартали ва сарфланиш вақтлари ҳар хил бўлгандан аҳвол ҳам худди шунга ўхшаш бўлади, масалан, йиллик ташиш ҳажмларининг ортиб бориши туфайли қўшимча равишда ҳаракатланувчи қисмлар сотиб олишга харажатлар, ёки босқичма-босқич йўлнинг транспорт – тасарруф сифатларини яхшилаб боришга харажатлар. Бундай харажатларни солиштириш имкониятига уларни коэффицент ёрдамида ягона (битта) базис вақтига келтириш орқали эришилади. Коэффицент қуйидаги форула ёрдамида ҳисобланади,

Вti,toқ(1+ ЕНП)ti-to


Бу ерда:
ЕНП – ҳар хил вақтдаги харажатларни базис вақтига келтириш нормативи (Еқ0,15);


to – базис вақти (йил);
ti- харажат қилинаётган йил.

Келтириш коэффициенти Вti нинг қиймати агар харажатлар базис йилидан аввал амалга оширилган бўлса, бирдан катта, агар базис йилидан кейин, яъни қурилган объектни тасарруф этиш жараёнида амалга оширилган бўлса, бирдан кичик бўлади. Одатда базис йили сифатида объект қурилишининг охирги йили қабул қилинади. Шу сабабли, объектнинг тўлиқ хизмат муддати мобайнида тасарруф этилишининг иқтисодий самарадорлигини тахлил қилинаётганда, ҳар хил салмоқни, яъни ҳалқ хўжалиги самара кўринишида ҳар хил йилларда олган ҳар бир сўмнинг иқтисодий жиҳатдан баҳосини (қийматини) ҳисобга олиш зарур бўлади. «Салмоқ» бўлиб, мазкур йилда олинган самара қийматининг, базис йилида олинган худди шундай (сумманинг) самаранинг қийматига нисбатидан иборат бўлган қандайдир сон хизмат қилиши мумкин.


Бирданига бўладиган харажатлар таркибига капитал маблағлар сарфи ва (айланма) айланма фондларга сарфланадиган маблағлар киритилади. Базис йили сифатида объектнинг ёки биринчи ишга туширилиш мажмуининг (қурилиш навбатининг) тасарруфи бошланган йил қабул қилинади. Лойиҳа ҳолати учун келтирилган бир вақтда бўладиган харажатларни аниқлашда базис йилидан аввал объектни барпо этиш учун қилинган бир вақтда бўладиган харажатлар (тасарруф жараёнида) ва ундан кейин қилинган барча турдаги бир вақтда бўладиган харажатлар ҳисобга олинади. Амалда мавжуд ҳолат учун фақат базис йилидан кейинги бир вақтда бўладиган харажатларгина ҳисобга олинади. Агар лойиҳаланаетган объект реализация бўлмаса.
Аниқроқ бўлган башорат маълумотлари йўқлиги туфайли, одатда, йўлнинг бутун хизмат муддати мобайнида ташиш ҳажми, уларни (ташишни) амалга ошириш харажатларни ва йиллик иқтисодий қийматлари қандайдир бир қонунга мувофиқ, масалан чизиқли ёки мураккаб фоизлар қонунига кўра ўсиб боради деб қабул қилинади. Бунинг натижасида самарадорлик коэффициентини ҳисоблаш формуласини анчагина соддалаштириш мумкин:


,
бу ерда:
- автомобиль йўлидан фойдаланиш ҳисобига олинадигн йиллик умумий тежам суммаси;
- бир база йилига келтирилган бир вақтда бўладиган харажатлар.

Ҳисоб-китоблар натижасида ҳосил бўлган капитал маблағларнинг мутлақ (умумий) иқтисодий самарадорлиги тармоқ нормативи Еср, аввалги даврларда амалга ошириш учун қабул қилинган объектларнинг худди шундай кўрсаткичлари ҳамда энг яхши лойиҳаларнинг кўрсаткичлари билаш солиштирилади. Агар эришилган аюсолют самарадорлик кўрсаткичлари нормативдан ва аввалги даврда амалда мавжуд бўлган кўрсаткичлардан паст бўлмаса, капитал маблағлар сарфи самарали деб топилади.





Download 2.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling