Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Автомобиль йўлларини оптимал ривожлантириш вазифалари


Download 2.55 Mb.
bet47/57
Sana17.06.2023
Hajmi2.55 Mb.
#1528833
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   57
Bog'liq
йўл хўжалиги иқтисодиёти УМК

9.5. Автомобиль йўлларини оптимал ривожлантириш вазифалари

Автомобиль йўллари тармоғини оптимал ривожланишининг вазифалари:


-ҳудудда конкрет давр учун ҳалқ хўжалиги ва аҳолининг автомобилларда ташишга бўлган эҳтиёжини қондрувчи йўллар тармоғини барпо этиш;
-уни ривожланишининг оптимал кетма – кетлигини белгилаш, яъни янгиларини қуриш ва тармоқ таркибида мавжуд бўлган йўлларни қурилишининг ресурслар билан таъминланиш имкониятларига қараб реконструкциялаш кетма – кетлигини белгилаш.
Йўл тармоғини барпо этишда қуйидаги масалалар ҳал қилинади:
-«Автойўл» мажмуи тизимида йўл тармоғи фаолият кўрсатишининг оптималлиги мезони аниқланади;
-ташишнинг сон ва сифат кўрсаткичларини, йўлларда ҳаракат интенсивлигини, қурилишнинг кўламини, капитал маблағлар ҳажмини аниқлашни ўз ичига оладиган зарурий ва етарли бошланғич материаллар тўпланади;
-тармоқ ва унинг элементларини яратишда рационал услублар қўлланилади.
Ҳудуднинг автомобиль йўллари тармоғи транспорт – иқтисодий алоқаларини таъминлаш ҳарактерига кўра таянч (магистраль йўллар, умумдавлат ва республика аҳамиятига эга бўлган ) ва маҳаллий (вилоят аҳамиятига эга йўллар, маҳаллий аҳамиятга эга йўллар ва бошқа маҳаллий йўллар) турларга бўлинади. Уларнинг ҳар қайсиси ўз ижтимоий – иқтисодий хусусиятларига эга бўлиб, улар йўл тармоғининг барпо бўлишида ўз аксларини топадилар. Оптималлик мезонини асослаб бериш, амалда мавжуд бўлган автомобиль йўлларига капитал маблағлар сарфининг самарадорлигини аниқлаш услубларига таянади.
Юк ва йўловчилар оқими тўғрисида зарур бўлган бошланғич маълумотларни олиш худди аввалги параграфда баён этилган тартибда амалга оширилади.
Рационал йўл тармоғини қуриш услублари тармоқнинг конструктив хусусиятларига баҳо бериш ва йўл чизмасини тузишда графо аналитик ҳамда оптималлаштирувчи (иқтисодий - математик) услубларнинг қўлланилишига асосланган.
Автомобиль йўллари тармоғининг конфигурацияси ва унинг узунлигини аниқлаш, масаланинг мақсад йўналиши (ечимнинг оптималлик мезони), юк ҳамда йўловчилар оқимининг алоҳида йўллар бўйича тақсимланиш хусусиятлари (транспорт алоқалари схемаси) билан чамбарчас боғлиқ.
Ҳозирги кунда оптимал тармоқни қуриш масаласини ечиш юзасидан кўпдан – кўп илмий – текшириш ишлари маълум. Уларнинг баъзилари йўл тармоғини ва унинг алоҳида элементларини ҳар хил графоаналитик услулларини ишлаб чиқишга бағишланган. Бу усуллар оптимал эмас, аммо улар механик аналоглар асосида график тарзда рационал туташиш бурчаклари ва йўлларнинг кесишиш жойларини топиш, магистралнинг йўналишини аниқлаш, ёпиқ контурли транспорт алоқаларида автомобиль йўлларининг тармоқланиш тугунларининг жойлашиш ўрнини топиш имконини берадилар.
Ҳар қандай услуб билан ҳам йўл тармоғини қуриш (тузиш) учун тармоқнинг конфигурациясини аниқлаб берувчи мавжуд бўлган йўлларнинг карта – схемаси, транспорт алоқаларининг ҳажмлари ва схемалари, йўл – транспорт харажатларини ва транспортдан ташқари йўқотишларни ҳисоблаш учун зарур бўлган материаллар бошланғич маълумотлар бўлиб хизмат қиладилар.
Автомобиль йўлларининг чизма кўриниши, унда алоҳида тугунларнинг, участкаларнинг бир – бирига нисбатан жойлашиш хусусиятлари, уларнинг ҳудудий алоқалари тармоқнинг топологик морфологиясини аниқлайди. Тополигик жиҳатдан туркумларга ажратиш (классификация қилиш) тармоқларни уч гуруҳга тақсимлашни кўзда тутади: дарахтсимон (тармоқ таркибида ёпиқ контурлар йўқ), циклик тармоқлар (тармоқда ёпиқ бўлмаган контурлар мавжуд), уясимон тармоқлар (фақат ёпиқ контурли элементлардан иборат). Бундай тармоқларга ажратиш (классификация қилиш) барча турдаги транспортлар учун ҳар хил аҳамиятга эга бўлган, ҳар хил ҳудудларнинг йўл тармоқларининг солиштириш имконини беради.
Тармоқларининг асосий топологик параметрлар - тугунлар (чўққилар), участкалар (звенолар, бўлаклар) ва уларнинг узунликларидан иборат. Бу параметрлар турли кўринишларда биргаликда келиб, тармоқнинг шаклини унинг алоқа даражасини, марказийлигини баҳоловчи тавсифномалар ва индексларни ташкил қилади.
Топологик индекслар тармоқнинг муҳим ижтимоий – иқтисодий тавсифномаси саналади, чунки улар нафақат йўлнинг узунлигини, балки шаҳарлар, аҳоли яшаш пунклари ўзаро қандай боғланганлигини, йўловчи транспорти алоқаларини йўлга қўйиш учун қандай имкониятлар мавжуд эканлигини ҳам кўрсатадилар. Топологик тавсифномалар ичида энг муҳими қуйидагилар саналади: марказийлик даражаси, алоқалашганлик ўлчами, шакл кўрсаткичлари. Марказийлик даражаси топологик масофанинг қиймати билан тавсифланиб (ҳарактерланиб), тармоқнинг ҳар қандай чўққисини (аҳоли яшаш пунктини) бошқа чўққилардан ажратиб турувчи звенолар (бўлаклар)нинг максимал сонини билдиради. Тармоқнинг марказий ўринни энг кам топологик масофага эга бўлган чўққи эгаллаб туради.
Алоқалашганлик ўлчами тармоқнинг чизма кўринишини тавсифлайди.
Тармоқнинг топологик тавсифномаларига баҳо бериш нафақат ҳудуднинг автомобиль йўллари билан таъминланганлик даражасини аниқлаш, балки келажакда тармоқни ривожлантириш заруриятларини аниқлаш учун ҳам муҳимдир.
Мамлакатнинг иқтисодий жаҳатдан ўзлаштирилган ҳудудларида йўл тармоқлари ташкил топиб бўлганлиги сабабли, йўл қурилиши режасини ишлаб чиқишда сўз тармоқни янгитдан шакллантириш ҳақида эмас, балки уни келажакда янада такомиллаштириш, яъни ривожланиш навбатлари масалаларини ҳал этиш ҳақида боради.
Кетма-кетликни (навбатни) аниқлашнинг олдига қўйган мақсади, келажакдаги ижтимоий – иқтисодий масалаларни ҳал этишни ҳисобга олган ҳолда, мазкур ҳудудда иқтисодиёт ва маданиятнинг ривожланиш хусусиятлари, унинг транспорт таъминотини ҳисобга олган ҳолда, тармоқ ривожланишига капитал маблағлар сарфининнг энг самарали йўналишларини танлаш ва иқтисодий жиҳатдан асослаб беришдир.
Умумий кўринишда қурилиш ва маҳаллий йўлларни реконструкция қилишнинг навбатлилигини ҳал этиш масаласи қуйидаги тарзда ифодаланади:
Ҳалқ хўжалиги ва аҳолининг белгиланган ҳажмдаги юкларини автомобиль транспорти билан, йўловчиларни умумфойдаланиш ва индивидул (шахсий) транспорти билан ташишни амалга ошириш учун, конкрет йўналишлар бўйича янги автомобиль йўлларини ишга тушириши топшириғини (км) ва барча ресурслар бўйича чеклашларни ҳисобга олган ҳолда, автомобиль йўлларини қуриш ёки реконструкция қилиш талаб қилинади.
Бу демак, маълум бир давр мобайнида қурилиши ва реконструкция қилиниши керак бўлган объектларнинг (автомобиль йўлларининг)оптимал рўйхатини тузиб чиқиш керак бўлади.
Бу оптималлаштириш масаласи, тақсимланиш масалалари деб аталувчи масалалар турига киради. Уни ҳал этиш ўз таркибига қуйидагиларни олувчи иқтисодий – математик моделлаштириш асосида амалга оширилиши мумкин:
-бошланғич маълумотлар ва масалага қўйиладиган чекланишларининг рўйхатини тузиш; ўзгарувчилар ўртасидаги боғланишларни тавсифлаб чиқиш ва белгилаб олиш;
-оптималлик мезонини аниқлаш.
Ечим оптмаллигининг мезони сифатида тармоқ ривожланиши натижасида автомобиль транспортида, ҳамда автомобиль транспорти хизматидан фойдаланувчи бошқа моддий ишлаб чиқариш тармоқларида ва ижтимоий соҳада олинадиган максимал ҳалқ хўжалиги самараси қабул қилинади. Шу билан бирга ижтимоий соҳада эришиладиган самара турли услублар билан аниқланиши мумкин: аҳолига хизмат кўрсатиш соҳасидаги ташкилотлар ва корхоналарнинг пул харажатлари ва йўқотишларини тўғридан – тўғри ҳисоблаб чиқиш асосида, ижтимоий натижаларни баллар билан баҳолаш асосида, автомобиль транспортида ва моддий ишлаб чиқариш тармоқларида самара қийматига қўлланиладиган оширувчи тўғрилаш коэффициентларни ҳисоблаб чиқиш йўли билан (асосида). Бу коэффииент, конкрет ҳудудда йўл қуришнинг мақсадга мувофиқлигини аниқловчи турли ижтимоий омиллар таъсирини моделлаштириш йўли билан ҳисоблаб чиқилади.
Максимал самара олиш – бундай мезоннинг танланиш шу билан аниқланадики, йўл тармоғи ҳудуд инфратузилмасининг элементи саналади, инфратузилма тармоқларида эса капитал маблағлар сарфининг самарадорлиги, биринчи навбатда, уларнинг хизматидан фойдаланувчи тармоқларда кўзга ташланади.
Мазкур масала оптималлаштириш масаласи сифатида иқтисодий – математик услублардан фойдаланиб ҳал этилиши мумкин.



Download 2.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling