Ўзбекистон республикасида автомобиль транспортида юк ташиш қоидалари


Download 106.5 Kb.
bet1/4
Sana24.12.2022
Hajmi106.5 Kb.
#1064497
  1   2   3   4
Bog'liq
Маъруза матни


Мавзу: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА АВТОМОБИЛЬ ТРАНСПОРТИДА ЮК ТАШИШ ҚОИДАЛАРИ

Режа:
3.Юкларнинг айрим турларини ташиш хусусиятлари
4.Ташувчилар, юкни жўнатувчилар ва юкни олувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда уларнинг жавобгарлиги


Таянч сўз ва иборалар: ташиш шартномаси, ҳайдовчи, юкни жўнатувчи, юкни олувчи, юк, юк ўрни, мижоз, тиркама, тиркама аравалар, яримтиркама, пакет, ташувчи, йўл варақаси, тез бузиладиган юклар, товар-транспорт юкхати 


3.Юкларнинг айрим турларини ташиш хусусиятлари.

Юкларнинг айрим турларини ташишда уларнинг хоссаларидан, габаритлари ва бошқа хусусиятларидан келиб чиқиб:



  • ташувчи ҳайдовчи техника хавфсизлиги, ёнғинга қарши хавфсизлик, йўл ҳаракати хавфсизлиги, юкларни қабул қилиш ва етказиб бериш қоидалари бўйича ўқитилишини ва унга йўл-йўриқ берилишини таъминлайди;

  • ташувчи юкни ташиш шартномасида белгиланган муддатда юкни жўнатувчига тегишли юкни ташиш учун яроқли ҳолатдаги соз автотранспорт воситасини юклаш учун беради. Юкни бориладиган жойга ташишга, типи ва юк кўтаришига кўра ташиш шартномасида белгиланганга мувофиқ бўлган, шунингдек тегишли асбоб билан жиҳозланган автотранспорт воситалари ва контейнерлар юкни ташиш учун яроқли деб эътироф этилади;

  • юкни жўнатувчи товар-транспорт ҳужжатларида Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган фитосанитария, санитария, карантин, божхона талабларини ва бошқа талабларни бажариш учун зарур бўлган маълумотларни, шунингдек ташишнинг чекланган муддатлари ва ҳарорат режими тўғрисидаги тавсияларни ва контейнернинг қулфлаш, тамғалаш қурилмалари тўғрисидаги маълумотларни кўрсатади.

Битта автотранспорт воситасида бир неча юкни олувчиларга юкларни ташишда юкни жўнатувчи (экспедитор) уларни автотранспорт воситаси кузовида ҳар бир юкни олувчига мўлжалланган юкнинг бутун ассортименти юкланишини таъминлайдиган этиб жойлаштириши, шунингдек ҳар бир юкни олувчига товар-транспорт юкхатларини ёзиши шарт.

Download 106.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling