Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Лойиҳалаштиришни ташкил этишнинг мақсад ва вазифалари
Download 2.55 Mb.
|
йўл хўжалиги иқтисодиёти УМК
9.2. Лойиҳалаштиришни ташкил этишнинг мақсад ва вазифалари
Капитал маблағлар самарадорлигини ошириш қурилишда лойиҳалаштириш ишларини ташкил этилишини яхшилаш билан чамбарчас боғлиқ. Лойиҳалаштириш инвестиция жараёнининг бир босқичи сифатида фаннинг ривожланишини ишлаб чиқариш билан бирлаштиради. Лойиҳалаштиришда қабул қилинадиган ечимлар, кўп жиҳатдан бўлажак қурилиш объектининг сифатини, уларнинг ўз вақтида фойдаланишга топширилишини, капитал маблағларнинг самарадорлигини белгилайди. Лойиҳа бўлажак иншоотнинг қандай бўлишлигини (белгиловчи) аниқловчи чизмалар ва ҳисоб-китоблар, ҳужжатлар мажмуидан иборат. Лойиҳада объект қурилишининг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги ва техник имконияти асослаб берилади. Лойиҳа-смета ҳужжатларининг мавжудлиги - қурилишни бошлаш ва капитал маблағлар бўйича давлат режасининг бажарилиши учун энг муҳим шартдир. Мамлакат иқтисодиётида доимий равишда лойиҳаларда тараққийпарвар технологияларни, ускуналарни, материаллар ва конструкцияларни, ишлаб чиқариш, меҳнат ва бошқарувни ташкил этишнинг илғор услубларини қўллаш ҳисобига лойиҳалаштиришнинг сифатини мукаммаллаштиришга қаратилган тадбирлар ўтказиб борилади, бундан кўзда тутилган мақсад лойиҳалаштирилган иншоотнинг ишга туширилиши вақтида у фан ва техниканинг замонавий эришилган савиясига мос келишлигини таъминлашдир. Иқтисодиётнинг тармоқлари бўйича объектларни лойиҳалаштириш лойиҳа изланиш ишлар режасига асосан ихтсослаштирилган лойиҳа ташкилотлари томонидан амалга оширилади. Лойиҳа ташкилотларини ихтисослаштиришнинг иккита тури мавжуд: -тармоқ бўйича, бунда лойиҳа ташкилотлари ҳалқ хўжалигининг алоҳида тармоқлари учун бинолар ва иншоотлар лойиҳаларини ишлаб чиқишга ихтисослаштирилади (транспорт, саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва хоказо); -технология бўйича, бунда лойиҳа ташкилотлари лойиҳанинг алоҳида бўлимларини ишлаб чиқишга ихтисослаштирилади (технология қисми, қурилиш қисми, энергетика, транспорт бўлимлари ва ҳоказо). Лойиҳалаш ва изланишлар билан шуғулланувчи ташкилотлар фаолиятларини баҳолаш ва уларда ишловчиларни рағбатлантиришнинг асосий мезонлари, лойиҳалаштирилаётган объектларнинг юқори техник-иқтисодий савиясини таъминлаш, меҳнат унумдорлигини ошириш ва қурилиш пайтида ва тасарруф этишда моддий ресурслар сарфини қисқартириш, объект қийматида қурилиш-монтаж ишларининг улушини камайтириш, қурилиш ва архитектура ечимларининг сифатини яхшилаш каби кўрсаткичлардан иборат. Автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш автомобиль йўллари бўйича изланишлар олиб борувчи ва лойиҳалаштирувчи «Ўзйўлойиҳа» бюроси томонидан амалга оширилади. Лойиҳа институтлари йўл хўжалигидаги буюртмачилар билан тузиладиган шартномаларга биноан ишловчи хўжалик ҳисобидаги ташкилотдир. Лойиҳа -изланиш ишларининг қиймати йўл қурилиш учун капитал маблағлар сарфининг умумий ҳажми таркибига кириб, йўл қурилиши учун ажратиладиган маблағлар ҳисобидан қопланади. Лойиҳа-изланиш ишлари учун буюртмачилар ва лойиҳа ташкилотлари ўртасидаги ҳисоб-китоблар тўлиқ тугатилган лойиҳа ёки бутун қурилишни лойиҳалаштириш ишларининг алоҳида босқичлари учун амалга оширилади. Автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш қуйидагиларни ўз ичига олган, лойиҳалаштиришнинг умумий тамойиллари асосида бажарилади: -лойиҳалаштириш кетма –кетлиги –умумийдан хусусийга; -типик ечимлар ва лойиҳалардан максимал даражада фойдаланиш; -лойиҳалаштиришнинг вариантлилигини ва комплекслигини таъминлаш. Вариантлилик тамойили техник-иқтисодий кўрсаткичлар бўйича, ҳалқ хўжалигига максимал самара берувчи объект барпо этишнинг энг яхши ечимини танлаб олиш имконини беради. Вариантли лойиҳалаштиришда, лойиҳанинг тежамлилигига баҳо берувчи қуйидаги техник-иқтисодий кўрсаткичлар тизими қўлланилади: -қиймат ва натурал, шу жумладан мутлақ ва нисбий кўрсаткичлар; -қурилиш ва тасарруф кўрсаткичлари, шу жумладан объект қурилишга сарфланадиган ижтимоий меҳнат миқдорини акс эттирувчи умумий ва хусусий қурилиш қиймат кўрсаткичлари, шу жумладан, солиштирма капитал маблағлар, қурилиш-монтаж ишлари смета қийматини структураси, қурилиш учун ер майдони ажратилишига харажатлар, ер участкаларини ўзлаштиришга, эски қурилмаларни (илгари қурилган ва қурилишга ҳалақит берувчи бино ва иншоотлар) бузишга харажатлар. Лойиҳа ечимларини таҳлил қилишда мутлақ кўрсаткичлардан ташқари, тежамлилик даражасини, капитал маблағлар самарадорлигини аниқловчи коэффициентлардан иборат бўлган нисбий кўрсаткичлардан ҳам фойдаланиш мумкин. Лойиҳалаштирилаётган объектнинг (йўллар, кўприклар) қиймат тасарруф кўрсаткичлари барпо этилаётган объектнинг тежамлилигини ва қувватини (масалан, автомобиль йўлининг ўтказиш ёки ташиш қобилиятини), ёки бўлажак маҳсулот таннархини (йўлда юклар ёки йўловчилар ташишга бўладиган солиштирма харажатларни) тавсифлайди. Вариантнинг умумий натурал қурилиш кўрсаткичлари – бу қурилиш муддати, асосий қурилиш материаллари сарфи, шу жумладан, боғловчи (цемент, битум), тош материаллар, меҳнат сарфи, қурилиш-монтаж ишларининг фонд сиқимдорлиги, ишловчилар сони ва бошқалардан иборат. Умумий тасарруф натурал кўрсаткичлари бўлажак автомобиль йўлини, шу жумладан қуриладиган йўл узунлигини (км), эгриликларнинг режадаги ва профилдаги радиусларини (м), максимал бўйлама нишабликни (фоиз), ҳисоб-китоб бўйича аниқланган ҳаракатланиш тезлигини, сунъий иншоотлар сонини, қопламанинг турини ва бошқаларни тавсифлайди. Техник-иқтисодий кўрсаткичларга асосланиб лойиҳалаштириладиган объектнинг танлаб олинган вариантига баҳо берилади. Бунда лойиҳанинг техник-иқтисодий кўрсаткичлари эталон ёки базис кўрсаткичлари билан солиштирилади. Сифат «қурилиш учун лойиҳа –смета ҳужжатларининг сифатини баҳолаш ҳақида низом»га мувофиқ равишда баҳоланади. Базис (эталон) деб олинган техник-иқтисодий кўрсаткичлар лойиҳалаштириш ва қурилиш соҳасида ватанимизда ва чет элда эришилган илғор тажрибаларни акс эттириши керак. Сифатга берилган баҳо-лойиҳалаштириладиган объектнинг техник-иқтисодий савиясини таҳлил қилиш учун, лойиҳалаштирувчи ва изланишлар олиб борувчи ташкилотлар фаолиятини баҳолаш учун, лойиҳалаштирувчи ва изланишлар олиб борувчи ташкилотларнинг ходимларини мукофотлашга маблағ ажратиш масалаларини ҳал этиш учун керак бўлади. Автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш илмий-техника тараққиёти ютуқларини ишлаб чиқаришга жорий этиш, йўл хўжалигида ягона техник сиёсатни амалга ошириш воситаси бўлган меъёрлар тизими, қоидалар, стандартларга асосланган. Техник тараққиёт тобора юксалиб борган сари лойиҳалаштириш меъёрлари янгиланади ва қайта тасдиқланади. Лойиҳалаштиришда қўлланиладиган барча норматив ҳужжатлар иқтисодий, қурилиш ва технологик турларга бўлинади. Смета қийматини ҳисоблаш, солиштирма капитал маблағлар сарфини, капитал маблағларнинг иқтисодий самарадорлигини аниқлашга асос бўлувчи ҳужжатлар иқтисодий нормативларга киради. Лойиҳалаштириш учун энг муҳим қурилиш норматив ҳужжати «қурилиш меъёрлари ва қоидалари» (СНиП) бўлиб, у тўрт қисмдан ташкил топган: I қисм. «Қурилиш материалларига, буюмларга, конструкциялар ва ускуналарга белгиланган меъёрлар»; II қисм. «Лойиҳанинг ҳажм-тёкислик ва конструктив ечимларига, ёнғин хавфсизлигига ва техника хавфсизлигига нисбатан қўйиладиган талаблар, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича тавсияларни ўз ичига олган қурилиш бўйича тавсияларни ўз ичига олган қурилиш лойиҳалаштиришининг меъёрлари»; III қисм. «Қурилиш ишлаб чиқаришини ташкиллаштириш ва технологияси меъёрлари»; IV қисм. «Смета меъёрлари ва қоидалар». Технологик лойиҳалаштириш меъёрлари ускуналар ва машиналарнинг иш унумдорлигини ва уларнинг асосий иш кўрсаткичлари – иш режими, хизмат кўрсатувчи персоналнинг сони, ёнилғи ва тасарруф материаллари сарфини белгилайди. Автомобиль йўллари учун лойиҳалар ишлаб чиқиш жараёнида қурилиш материалларига, деталларга, конструкцияларга, буюмларга ва яримфабрикатларга нисбатан белгиланган давлат стандартлари тизимига муҳим аҳамият берилади. Лойиҳалаштирилаётган объектлар ва иншоотларнинг мураккаблиги ва муҳимлигига қараб лойиҳалаштириш жараёни бир ёки икки босқичли лойиҳалаштиришда эса –ишчи лойиҳа ишлаб чиқилади. Умумфойдаланиш автомобиль йўллари одатда икки босқичда лойиҳалаштирилади. Типик лойиҳалардан фойдаланиш мумкин бўлган идора ва вазирликларга тегишли автомобиль йўллари (масалан, хўжалик ичи йўллари) –бир босқичда лойиҳаланади. Ҳозирги пайтда қурилишни лойиҳалаштириш тўғрисидаги қарор қуйидагиларга асосланиб қабул қилинади: -йирик ва мураккаб корхоналар ва иншоотлар бўйича - қурилишни техник-иқтисодий жиҳатдан асосланганлиги (ТЭО) асосида; -бошқа корхоналар, бинолар ва иншоотлар бўйича - қурилишнинг хўжалик заруратини ва иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлигини асослаб берувчи техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар асосида; -муҳим ҳалқ хўжалиги объектлари бўйича – республика хукуматининг қарорлари асосида. Объект қурилиши учун техник-иқтисодий асослаш (ТЭО) ва техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар тармоқ капитал маблағлари ҳисобига, муҳим ҳалқ хўжалиги объектлари қурилиши учун эса бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳисобига амалга оширилади. Автомобиль йўллари қурилиши учун техник-иқтисодий асослаш (ТЭО) ва техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар йўл қурилишининг узоқ муддатла Ҳудудий режалари асосида лойиҳалаштириш учун топшириқ берилиб, унда қуйидагилар аниқланади: -йўл қуриладиган ҳудуд ҳақида маълумотлар; -йўлнинг тахминий техник категорияси (тоифаси) ва унинг маъмурий аҳамиятлилиги; -қурилишни ресурслар билан таъминловчи асосий манбалар (материаллар, сув, электроэнергия, меҳнат ресурслари); -капитал маблағлар сарфининг кўзда тутилаётган миқдори; -қурилишни амалга оширувчи ташкилот. Йўлларни икки босқичда лойиҳалаштиришда лойиҳа ва ишчи ҳужжатлар кетма-кет ишлаб чиқилади. Лойиҳа қисмида асосий лойиҳа ечимлари аниқланади: йўлнинг йўналиши, унинг техник категорияси ва асосий параметрлари, қурилиш муддатлари, лойиҳалаштирилаётган объект бўйича асосий конструктив ечимлар, қурилишни керакли материаллар, сув, электроэнергия билан таъминлаш усуллари ва манбалари, қурилишини амалга ошириш услублари ва технологияси, қурилишнинг смета қиймати ва капитал маблағларнинг иқтисодий самарадорлиги. Лойиҳа қуйидаги ҳужжатлардан ташкил топади: техник-иқтисодий ҳарактеристика, бош режа ва қурилишга транспорт хизмати кўрсатиш режаси, технология қисми, қурилиш қисми, қурилишни ташкил этиш лойиҳаси (ПОС), қурилиш смета қийматининг, ҳамда қурилишнинг ва йўлни тасарруф этишнинг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичларининг ҳисоб-китоблари. Техник-иқтисодий тавсифномада йўл қоплмаси учун вариант танлаш, йўлнинг ҳудудий жойланиши ва кўприкларнинг параметрлари солиштирилади, техник параметрлар, йўлнинг алоҳида участкалари қурилишнинг босқичлари ва кетма-кетлиги, транспорт тугуни ечимларини барпо этишнинг мақсадга мувофиқлиги, йўлнинг айланиб ўтиш ва шаҳар участкалари асослаб берилади, ҳамда мазкур объектни лойиҳалаштириш учун капитал маблағлар сарфининг самарадорлиги аниқланади. Ишчи ҳужжатларда лойиҳа ечимлари деталлаштирилади (ишчи чизмалар даражасигача), лойиҳада кўзда тутилган смета ҳисоб-китоблари аниқлаштирилади. Қурилиш муддатини ва лойиҳа–смета ҳужжатлари ҳажмини анчагина қисқартирувчи бир босқичли лойиҳалаштиришда, ишчи лойиҳа таркибида техник-иқтисодий тавсифнома, ишларни бажарилиш жадвали билан биргаликдаги қурилишни ташкил этиш лойиҳаси ишлаб ишлаб чиқилади, ишларни бажаришнинг мумкин бўлган босқичлари аниқланади, қурилишнинг объектлари бўйича смета қийматлари ҳисоблаб чиқилади. Бир босқичли лойиҳалаштиришда типик лойиҳалардан максимал даражада фойдаланиш керак ва қуриладиган объект билан бир хил бўлган энг тежамли лойиҳа ҳудудий шарт–шароитга албатта боғланади. Типик лойиҳа вазифаси бўйича бир хил бўлган объектлар қурилишида кўп марта қайта-қайта ишлатилишга мўлжалланган. Объектлар типик лойиҳаларининг бир неча турлари мавжуд бўлиб, уларни қуйидагиларга ажратиш мумкин: -бутун бир объект учун тўлиқ лойиҳа (қувурлар, кўприклар, техник хизмат кўрсатиш станциялари); -биноларнинг такрорланувчи қисмлари учун типик лойиҳа (кўприкларнинг равоқлари, биноларнинг секциялари); -алоҳида конструктив элементларнинг типик лойиҳалари (балкалар (тўсинлар), ричаглар, панеллар). Типик лойиҳа ишчи чизмалар, смета, ёзма изоҳдан ташкил топган бўлади. Типик лойиҳаларни қурилиш бажариладиган жой шароитига боғлаш ишлар ҳажми, қўлланиладиган меҳнат ва моддий ресурслар ҳамда қурилиш қиймати бўйича амалга оширилади. Типик лойиҳаларни қўллаш лойиҳалаштиришни арзонлаштиради, қурилишни ўз вақтида ишчи чизмалар билан таъминланишига имкон яратади ва индивидуал лойиҳалаштиришга нисбатан қурилиш қийматини 10-15 фоизга камайтиради. Типик лойиҳалаштириш - қурилишнинг индустриал услубларини қўллаш, қурилиш ишлаб чиқаришига янада такомиллашган техника ва технологияни жорий этиш, энг тежамли планировка ва конструктив ечимларни қабул қилишнинг шартларидан биридир. Автомобиль йўлларини лойиҳалаштиришдаги асосий муаммолар объектлар қурилиши ва лойиҳалаштирилишининг муддатлари ва қийматини, сифатини таъминлашдир. Лойиҳалаштириш ва қурилишнинг давом этиш муддати объектнинг муҳимлиги ва мураккаблигигагина эмас, балки лойиҳалаштириш жараёнининг ташкил этилиши ва технологиясига ҳам боғлиқ бўлади. Лойиҳалаштириш муддатларини қисқартиришнинг энг муҳим резервлари лойиҳачилар меҳнатини механизациялаштириш ва автоматлаштириш, автомобиль йўлларини лойиҳалаштиришнинг автоматлашган тизимини жорий этишдир. Лойиҳалаштиришнинг автоматлашган тизимидан фойдаланиш лойиҳа ишларининг бажарилиш муддатларини анча қисқартиради, лойиҳа-смета ҳужжатларининг сифатини яхшилайди, лойиҳа ва сметаларда ҳатоликлар бўлишига йўл қўйилмайди, лойиҳалаш олдидаги иш жараёнлари – схемалар, техник-иқтисодий асослаш (ТЭО), техник-иқтисодий ҳисоб-китобларни ишлаб чиқишнинг ва лойиҳалаштиришнинг қийматини ҳамда сарфланадиган меҳнат миқдорини камайтиради. Ишлаб чиқиладиган лойиҳа-смета ҳужжатларининг сифатини оширишнинг муҳим воситаси лойиҳачилар меҳнатини моддий ва маънавий рағбатлантириш тизимини такомиллаштиришдир. Download 2.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling